Инсондан таниқли олимларнинг исм-шарифларини сўрасангиз, аввало Альберт Эйнштейн, Исаак Ньютон, Нильс Бор кабилар тилга олинади, яъни аксарият ҳолларда эркак олимларни эслаймиз.
Хўш, бу мавзуда аёллар ҳақида нима дейиш мумкин? Эҳтимол, бу саволга жавоб беришдан олдин чуқур мулоҳаза юритиб кўриш керакдир. Тўғри, аёллар илм-фан тараққиётига эркакларга қараганда камроқ ҳисса қўшган бўлишлари мумкин. Лекин узоқ вақт давомида уларнинг хизматлари илмий дунёда пастга урилди ва баъзан аёл олималарининг асарлари эркаклар номидан ҳам эълон қилинди. Яхшиямки, яқин ўтмишда вазият ўзгарди. Фақат 40-50 йил аввалгина, аёл олималар «соядан чиқиб келишди» ва илмий дунёда уларнинг хизматлари эркакларнинг қадр-қиммати билан тенглаша бошлади.
Бугун сизларни ўз машаққатли меҳнатлари орқали дунёни ўзгартирган 10 нафар олима аёл билан яқиндан танишишга таклиф қиламиз (2 қисм).
РОЗАЛИНД ФРАНКЛИН
Илмий доираси: биофизика.
Миллати: америкалик.
1920 – 1958 йилларда яшаб ўтган.
Франклин ДНКнинг тузилишини ўрганиш бўйича олиб борган тадқиқоти билан машҳур, у биринчилардан бўлиб ДНК ўзида қўш спирални мужассам этганини аниқлаган. Аёл ўзиникига ўхшаш тажриба ўтказган эркак ҳамкасблари Фрэнсис Крик ва Жеймс Уотсоннинг 1962 йилда Нобель мукофотини олишидан 4 йил аввал вафот этган.
Баъзи мутахассисларнинг фикрига кўра, Франклин 1962 йилда ҳатто тирик бўлганида ҳам, эҳтимол у Нобель мукофотини ололмаган бўларди.
2020 йилда Европа космик агентлиги Қизил сайёрага юборилиши режалаштирилаётган ўз Марсоходини Розалинд Франклин шарафига номлади.
ВЕРА РУБИН
Илмий доираси: астрономия.
Миллати: америкалик.
1928 – 2016 йилларда яшаб ўтган.
Рубин галактикаларнинг айланиш тезлигини ўрганиш бўйича олиб борган илмий ишлари билан машҳур. У биринчи бўлиб оламда қоронғу материянинг мавжудлигини, коинотни «ушлаб турувчи» космик «цемент»ни топди. Вера Рубиннинг кашфиёти XX асрдаги энг муҳим ихтиролардан бири ҳисобланади.
ГЛЭДИС УЭСТ
Илмий доираси: математика.
Миллати: америкалик.
1930 йилда туғилган.
Уэст ер шаклини математик моделлаштириш ва кейинчалик GPS тизимига киритилган сунъий йўлдош геодезия моделларини яратиш бўйича илмий тадқиқотлари билан дунёга танилган.
2018 йилда бу олима аёлнинг номи АҚШ космик ва ракета қўшинлари шон-шараф залига қўйилди, яъни у Ҳарбий ҳаво кучлари космик қўшинларининг энг юқори мукофотларидан бири билан тақдирланди.
ФЛОССИ ВОНГ-СТААЛ
Илмий доираси: вирусология.
Миллати: америкалик.
1947 йилда туғилган.
Вонг-Стаал ОИВнинг тузилишини аниқлаган ва вирусни генетик хариталаш тизимини яратган дунёдаги биринчи олима аёл бўлди. Буларнинг барчаси мутахассисларга ОИВ ОИТСни келтириб чиқаришга сабаб бўлиши мумкинлигини аниқлашга ёрдам берди.
ЖЭННИФЕР ДУДНА
Илмий доираси: биокимё.
Миллати: америкалик.
1964 йилда туғилган.
Дудна – геномни таҳрирлаш учун инқилобий технология бўлган CRISPR/Cas9ни ишлаб чиққан асосий тадқиқотчилардан бири. Олимларнинг фикрига кўра, келажакда ушбу технология даволаб бўлмайдиган касалликларга чек қўяди.
Манба: https://zen.yandex.ru/media/severnymayak/