Nemolchi.uz таҳририятига ўқувчи қизларга нисбатан номақбул ҳатти-ҳаракатлар содир этган 158-сонли мактаб психологи Гасанов Азад Эльдаровичнинг қизи мурожаат қилди.
======================
Афсуски, мен унинг қизиман. Деярли 20 йилдан бери бошқа давлатда истиқомат қиламан. Мен отамнинг ҳатти-ҳаракатларидан азият чеккан қизларнинг ота-оналарига қўлимдан келганча ёрдам беришни хоҳлайман. Отамнинг нақадар даҳшатли инсон эканлигини тасвирлашим қийин. Агар менинг гувоҳлигим уни умрбод қамоққа маҳкум қилишга ёрдам берса, мен хурсанд бўлардим. Бу одам ҳақида хотираларим кам, лекин борлари ҳам мени ҳалигача қийнайди.
У деярли уйда бўлмасди, биз доимо қашшоқликда яшардик, онам тез-тез оила ва дўстлар орқали кечки овқат учун емак топишга ҳаракат қиларди, лекин бу ҳар доим ҳам иш бермасди. Оч ётган кунларимизни эслайман. У эса ресторанма-ресторан юриб, ўйнашларига пул сарфлаб юрарди. Билишимча, у асосан ноқонуний йўл билан пул топарди – алдовлар, қарзлар, балки мафияга ҳам аралашгандир. Уни «ёмон амакилар» излаб келганида у шкафга яширингани эсимда. Бир марта эшигимизни бузиб кириб, бир неча қуролланган одам келади. Бу қандай тугаганини эслай олмайман.
Онам, укамни калтакларди, негадир менга тегмасди. Бир марта у яна қарзга ботганида, онамни биз яшаётган ва унинг номига расмийлаштирилган квартирани сотишга кўндира бошлади. Онам рози бўлмади. У уни ҳақиқий йиртқич ҳайвондай калтаклай бошлади. Акам ва мен мактабга кетаётгандик, мен 8 ёшда эдим, акам эса 7 ёшда. Онам қўшни билан мактабга кетишимизни айтди ва биз кетдик. Уйга қайтганимда онам ҳаёт бўлмаса керак деб қўрққандим. Худога шукур, онам тирик экан. Ҳамма ёғи кўкарган, диванда ўтириб, йиғларди. Ва шундан кейин ҳам отамни кечирди.
10 ёшимда улар ажрашишди. У онасига телефонда бошқаси борлигини ва у билан яшашини айтди. Бир неча йил ўтгач, биз бошқа давлатга кўчиб ўтдик ва секин алоқа узилиб қолди. Охирги марта деярли 20 йил олдин, 15 ёшимда гаплашганмиз.
Унинг оиласи бизни ҳеч қачон қабул қилмаган, чунки онам жуда оддий оиладан чиққан. Улар пулдор, алоқалари бор эди ва менимча, у ўша алоқалари туфайли рухий касалликлар шифохонасига йўлланма олди.
Ёшим улғайган сари унинг бизга қилган зарарини тушуна бошладим. Онамнинг руҳини ўлдирди, бизнинг кичкина юракларимизни парчалади. Умид қиламанки, отамнинг қанчалик ваҳшийлигини аниқлаб, уни муносиб жазолаш учун қўлларидан келганини қилишади. У одамлар орасида яшашга лойиқ эмас. У жамият учун жуда хавфли!
Таҳририят билан суҳбатдан:
Nemolchi.uz: Сизнингча, унинг руҳий касаллиги борми? Менимча, у ҳеч қанақа рухий носоғлом эмас. У жуда айёр … У ўзи диспансерга борди, у илгари у ерда рўйхатдан турмаган-ку. Мактабда ота-оналар директор ҳузурига унинг устидан шикоят қилгани келганда, у ўзи ҳам болалигида жинсий зўравонликка учраганини, эркакларга ҳам, аёлларга ҳам бефарқлигини айтди. Гўёки у ўзини англаш учун психология соҳасига кирган. Ва ҳозир сизнинг ёзганларингизни ўқиб, у болалигида содир бўлган воқеалар ҳақида ёлғон гапирган, деган ҳулосага келяпман.
Қизи: Ҳаммаси ёлғон. Отаси ҳам уни калтаклаган, мен ҳеч қачон жинсий зўравонлик ҳақида эшитмаганман. Бир томондан, соғлом одам қандай қилиб бундай бешафқат бўлиши мумкинлигини билмайман. Бошқа томондан, у жуда ақлли ва айёр. Ишончим комилки, у психопат ва нарцисс.
Аллоҳга шукрки, менинг ҳаётим яхши. Оилам, мени севадиган эрим, иккита ажойиб фарзандим, ишим бор. Аммо болаликдаги жароҳатлар менга бутун умр ҳамроҳ бўлди, мен ҳали ҳам психологга бориб тураман ва ўша жароҳатларни тузатиш учун кўп пул сарфлайман. Жароҳатланган қизларнинг аҳволи яхши бўлишига умид қиламан.❤️
======================
ЎзР Бош прокуратурасининг Nemolchi.uz лойиҳасига хабар берганидай, жорий йилнинг 13 апрель куни Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан номақбул ҳатти-ҳаракатлар факти бўйича эркакка нисбатан ЎзР ЖК нинг 129-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мазкур модда бўйича максимал жазо – 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.