Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Шаънини ҳимоя қилган келин ҳикояси

Шаънини ҳимоя қилган келин ҳикояси
09 Avg 2022

https://nemolchi.uz/secureinput Ўтган йилнинг октябрь ойида қўшнисини бехосдан ўлдириб қўйган ҳомиладор аёлнинг отаси иқрорини саҳифаларимизда эълон қилган эдик. Июль ойининг бошларида...

https://nemolchi.uz/secureinput

Ўтган йилнинг октябрь ойида қўшнисини бехосдан ўлдириб қўйган ҳомиладор аёлнинг отаси иқрорини саҳифаларимизда эълон қилган эдик.

Июль ойининг бошларида кўзи ёриши керак эди, шунинг учун 15 июнь куни турмуш ўртоғи уни ота-онасининг уйига олиб борадики, туғиб онаси қарашиб турарди. 26 июнь саҳарда эса уларнинг уйига яқин бўлган жойда қўшнининг жасади топилди… У пичоқнинг бир зарбасидан ўлган. Ҳамма қўшнилар ички ишлар бўлимига сўроқ қилиниш учун олиб кетилади, ёш аёлни эса касалхонага олиб кетишади. У ерда бўлиб ўтган воқеани гапириб берди.

Жорий йилнинг 6 август куни эса «Ўзбекистон» телеканали «Бир жиноят изидан» кўрсатувининг навбатдаги сонини ушбу қотилликка бағишлади. Ўша сонни эса «Ҳирс ўйини ёхуд нега ёш жувон тўйдаги отарчини пичоқлаб ўлдирди?» деб номлашибди.

Кўрсатув муаллифи воқеага жуда субъектив ёндошмоқда: «Инсоннинг нафс дея аталувчи душмани борки, у одамни ўзига асир қилиб домига тортади. Охир-оқибатда эса турли балоларга гирифтор қилади. Нафсига қул бўлган кимса ичкилик, фаҳш, қимор ўйинларига берилади. Кези келганда ўғирлик ҳам қилади. Ва ҳатто одам ўлдиришгача етиб боради», дейди у. Стоп! Гап ўз шаънини ҳимоя қилган ҳомиладор келинчак ҳақида кетмоқда. Қанақа нафс ҳақида гапиряпсиз ўзи?

Чироқчи тумани «Лангар» МФЙ маслаҳатчиси Бахтинисо Боқоева: «2021 йил маҳалламиз учун яхши йил келмади, чунки хотин-қизлар ўртасида битта жиноят содир этилди. Ўшандан кейин бу жиноятчилик Лангар МФЙ ходимларимини кўзимизни очди. Хотин-қизлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш учун профилактика кунларини ташкил қилдик» эмиш. Хотин-қизлар орасида жиноятчилик олдини олгунча йигитлар, эркаклар билан ҳам тушунтириш ишларини олиб борасизларми, ўртоқ маслаҳатчи?

Кўрсатув муаллифи давом этади: «Ана ҳолос, гумонланувчи аёл бутун бошли ҳофиз йигитни ўлдирдим деб кўрсатма беряпти. Тавба, минг марта тавба. Наҳотки аёл кишининг қўлидан бунчалик ваҳший қотиллик келса. Ўзим билан олиб келган пичоқни тиқиб олдим деяпти». Аёлларни уй зўравонларни бундан баттар ваҳшийлик билан ўлдирмоқда, ўртоқ бошловчи, нега уларни ёритмайсиз?

Лангар МФЙ ҳоким ёрдамчиси Усмон Абдураҳмонов жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшларни ишга жойлаштириш, ободончилик, ҳар хил тадбирлар ўтказиш бўйтча ишлари ҳақида ҳисоботлар берадими-эй.

Кўрсатув давомида: «Халқимизда ғўнажин кўзини сузмаса, буқа ипини узмайди деган гап бор. Биз бугун ким аввал кўз сузгани-ю, ипни ким биринчи бўлиб узгани ҳақида бахслашмоқчи эмасмиз. Ҳар ҳолда муқаддас оилага ҳиёнат қилингани рост» дейилади. Кечирасиз-у, уйланган эркак бировнинг хотини, умуман аёлларга гап отишга бало борми? Ғунажинни нима алоқаси бор?!

Ҳайрият кўрсатув ярмига келганда бошловчи қотиллик қурбони бўлган йигит оилали аёлни ҳоли-жонига қўймасдан «кўрмасам туролмайман, чиқмасанг кетолмайман» деб гоҳ томорқасида, гоҳ уйи ёнидаги боғда кутиб турганини эслабди. Сал қолса бутун айбни аёлга ағдармоқчи бўлдинигиз, а, ўртоқ бошловчи?

Лангар МФЙ раиси Анвар Шохўжаев, ўшандан кейин маҳалламизда ҳеч қандай жиноят содир этилгани йўқ деб ўзини оқлаш ва ҳисобот бериш билан овора. Ҳозир ўғирлик ҳам йўқ, тўхтатилди эмиш. Бу гапларга на кулишни, на йиғлашни биласан…

Бошловчи давом этади: «Муқаддас Ислом динида аёлларнинг иффат номусини муҳофаза этишга, оила масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Унга кўра оила муқаддас ҳисобланиб, аёл зиммасига эрига меҳр бериш, эркакка эса аёлнинг бахту-саодати ва муҳофазаси учун ҳаракат қилиш, ҳар иккаласига эса фарзандларини соғлом, ақлли, иймонли, илмли қилиб тарбиялаш каби бир қанча жавобгарликлар юклатилган. Бироқ биз бугун ҳикоя қилаётган жиноят ишида марҳум йигит ҳирсий нафсини жиловлай олмай муқаддас оиласига ҳиёнат қилди. шу боис ҳам воқеалар ривожи фожеа билан якун топди. Аммо бизни бир савол қийнайди. Нега жойлардаги маҳалла фаоллари, хотин-қизлар ташкилоти қўлини қонга ботирган аёлни тартибга чақирмади, маслаҳат бермади, муқаддас оила шаъни ва қадр-қиммати, турмуш ташвишлари, оилавий можароларга аралашиш кечириб бўлмас катта гуноҳ эканлиги ҳақида бот-бот қулоғига қуйилмади?». Ие, жаноб бошловчи, билмасмидингиз, хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар фақат оилаларни яраштириш билан овора. Боз устига, нега фақат аёллар билан ишлаш керак экан? Эркакларга бировнинг ҳасмига гап отиш гуноҳ эканлигини тушунтириш керак эмасми, мабодо?

СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Қонунлар

Oldingi maqola

16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш
01 Avg 2022
16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш

Keyingi maqola

Ота-онаси болалигини ўғирлаган қиз воқеаси
10 Avg 2022
Ота-онаси болалигини ўғирлаган қиз воқеаси
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top