Биз аввалги мақолаларимизда перверз нарцислар кимлар ва улар билан муносабат қуриш хавфларини кўриб чиқдик. Танлаган инсонингизда сизни огоҳ этиши керак бўлган айрим жиҳатларини келтириб ўтамиз:
- У олдинги эри/хотинини танқид қилади ва улар муаммоларни келтириб чиқаргани ва ажралишга сабабчи бўлганини айтади.
- Нимаики содир бўлмасин у масъулиятни ҳис қилмайди ва айбни бошқаларга ағдаради.
- Танишгандан сўнг сиз соғлигингиз ёмонлашганини сезяпсиз: оздингиз, камроқ ухлайдиган бўлгансиз, иштаҳангиз кетди, асоссиз хавотирлилик пайдо бўлди.
- У сизни тезроқ ўзига “боғлаб” атрофдагилардан яккалаб қўймоқчи: танишгандан ҳеч қанча ўтмай бирга яшашни, ишдан кетишни (гўёки у сизни боқади), дўстлар ва яқинлар билан гаплашмасликни таклиф қилади.
- Улар меҳрибонликни заифликнинг намоён бўлиши деб билишади, улар кимнидир жазолашгани, масхара қилгани, хўрлагани ҳақида бемалол гапириши мумкин (ва бу жуда ўринсиз кўринади).
- Улар патологик рашкчи (лекин ўзлари ҳиёнат қилади). Гап шундаки, нарцисс сизни шахс сифатида қабул қилмайди. Сиз унинг мулкисиз. Ва мулк ҳаракат эркинлигини танлай олмайди. Рашк эса манипуляция: агар сен менга ёқмайдиган нарсани қилган бўлсанг, демак сен ҳиёнат қилгансан.
- Улар жинсий алоқадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланадилар. Кўпинча нарцисслар “жазо” сифатида ётоқларини айри қилиб, намойишкорона порно томоша қилади ёки ҳиёнат қилади ва бу ҳиёнатда фақат сиз айбдор эканингизга ишонтиради.
- Улар ўз ғазабини жиловлай олмайдилар, кейин сизни иғвогарликда айблайди ёки кечирим сўрайди (лекин ҳеч қачон тавба қилмаслигини унутманг). Ғазабланишни улар совға ва сюрпризлар билан алмашлаб туришади, ўз севгисини намойиш этиб, айбни сизга ағдариб қўя қолади. Шунинг учун, кейинги сафар сиз унинг кайфияти, ўзингизни қандай тутиш кераклиги ва бошқа нарсаларни олдиндан билишга интиласиз.
- Улар учун сизни назорат қилиш жуда муҳим: ким билансиз, қаердасиз, нима билан шуғулланяпсиз. Улар сизнинг ёзишмаларингиз, ижтимоий тармоқларда ким билан дўстлигингиз, сизга қандай шарҳлар ёзаётганларини текширади. Аввалига, бу ғамхўрлик деб кўрсатилади, аммо вақт ўтиши билан сиз ўзингизнинг барча ҳаракатларингиз ҳақида ҳисобот берасиз ёки унинг норозилигидан қўрқиб, бирор нарса қилиб қўйишдан қўрқасиз.
- Улар сизнинг шахсий чегараларингизга тупуриб қўйган ва қўрқувингизни сизга қарши ишлатади. Масалан, сизга тамаки ҳиди ёқмайди. Эртами-кечми, нарцисс сизнинг олдингизда атайлаб чекишни бошлайди. Ёки ўргимчаклардан қўрқасизми? Бир куни у устингизга ўргимчакни ташлаб, айбсиз ҳазил билан тушунтиришига шубҳа қилманг. Бунда сиз ҳаммасини нотўғри талқин қилиб, кўп эътибор қилаётганингизда айблайди ҳам.
- У ҳамдардлик қилишга қодир эмас. Агар сиз навбатдаги жанжалдан кейин ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, нарцсисс, сиз иғво қилаётганингизни айтади. Кўз ёши қилсангиз, заифлигингиз учун кулгуга қўйиб, томоша кўрсатканликда айблайди. Шу билан бирга, у ўзининг олижаноблигини шамойиш этади, ҳеч нарсага қарамай сиз билан яшаётганини пеш қилади.
- Улар кўп алдайди. Ҳамма нарсада алдаши мумкин: мактабдаги дўстларидан бошлаб кеча ўтирган ресторан номигача. Уларни ёлғонда қўлга туширишнинг иложи йўқ: улар ўз сўзларини инкор этишади ва сизга туюлган деб ишонтиришади. Буни шундай устамонлик билан қилишадики, сиз ҳақиқатда нотўғри тушунганингизга ишонасиз.
- Ўз обрўси улар учун энг муҳим нарсадир. Нарцисслар бошқаларнинг кўзи олдида қадрини йўқотишдан қўрқади. Сиз ўртангиздаги шундай муносабатлар ҳақида бировга айтишингиз мумкинлигини ҳис қилсалар, дарров таҳдидга ўтадилар ва сизни ҳамма нарсада айблашга ўтиши мумкин. Жуда бўлмаса ҳақиқат юзага чиқмаслиги учун гўё пушаймондай ўзларини кўрсатади.
Агар юқоридагилардан бир нечта банди яқин инсонингизда учраса, сизга бундай муносабатлар кераклиги ҳақида яхшилаб ўйлаб кўринг. Перверз нарцисслар ҳеч қачон ўзгармайди! Ўзимни бошқача тутсам, ҳаммаси яхши бўлади, деб ўйламанг. Йўқ, йўқ ва йўқ. Бунда ягона йўл – шундай муносабатларни тўхтатинг, тамом.
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Психология #Кўмак