Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Ота-онаси болалигини ўғирлаган қиз воқеаси

Ота-онаси болалигини ўғирлаган қиз воқеаси
10 Avg 2022

Нафиса (исми ўзгартирилди) учун 11 ёшида болалиги тугади. Ота дейишга нолойиқ инсон унинг болалигини ўғирлаб, дунёдаги энг хунук ишни қилади....

Нафиса (исми ўзгартирилди) учун 11 ёшида болалиги тугади. Ота дейишга нолойиқ инсон унинг болалигини ўғирлаб, дунёдаги энг хунук ишни қилади. Бундан роппа-роса 6 йил аввал, яъни 2016 йил ёз ойларида Қ.С. маст ҳолатда оиласи билан яшаб келган уйда қизи ва ўзининг кийимларини ечиб, қизига;-“Мен қилаётган ишларимни ҳеч кимга айтма, онанга ҳам айтма, айтсанг ёмон бўлади, сени жазолайман!” деб қўрқитиб, ўзининг жинсий аъзосини қизининг жинсий аъзосига теккизиб, уятсиз бузуқ ҳаракатларни содир этади. Бу иш шу билан тугамайди.

2019 йилнинг ёз фаслида, уйининг омборхона, ётоқхона, меҳмонхонасида, вояга етмаган қизини жазолаш билан қўрқитиб, уяли телефонидаги порнографик мазмундаги видеоролик ва расмларни кўрсатиб, мажбуран ўзининг жинсий аъзосини қизига ушлатиб, сўнгра унинг оғиз бўшлиғи, орқа чиқарув каналига, пастки жинсий аъзосига текказиб, жинсий алоқа қилиб, жинсий эҳтиёжини қондириб келган. Ота бундай жирканч ишларини бир неча бор такрорлаб, 2019 йил куз ойларида, қиш фаслида, 2020 йил қиш кунлари, ўз уйида ҳеч ким йўқлигида қизининг ўн тўрт ёшга тўлмаганини била туриб, уни эгнидаги кийимларини зўрлик ишлатиб ечиб ташлаб, жазолаш билан қўрқитиб, унинг эркига қарши равишда олди жинсий аъзосига ўзининг жинсий аъзосини текказиб, жинсий эҳтиёжини ғайритабий усулда қондириб келади.

Қўшни бўлиб яшовчи Х.Э. хонадонларидаги электр симларини таъмирлаш учун келганида уйида отаси ва онаси йўқлигидан фойдаланиб, қизнинг ўн тўрт ёшга тўлмаганини била туриб, “Маҳалладаги болалар билан жинсий алоқада бўлгансан деб гап чиқариб, ҳамма тарқатаман, шарманда қиламан!” деб қўрқитиб, унинг эгнидаги кийимларини мажбуран ечиб, қаршилигига қарамасдан, ўзининг жинсий аъзосини, унинг жинсий аъзосига теккизиб, уятсиз бузуқ ҳаракатларни содир этад. Х.Э. ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатларини давом эттириб, 2018 йил қиш кунлари ва 2019 йилнинг ёз ҳамда куз фаслиларида, бир неча бор уйига келиб, ота-онасининг уйида йўқлигидан фойдаланиб, синглиси ва укаларини турли баҳонлар билан уйидан ташқарига чиқариб юбориб, такроран равишда, бир неча бор, Нафисанинг эркига қарши равишда олди жинсий аъзосига ўзининг жинсий аъзосини тиқиб, номусига тегиб, жинсий эҳтиёжини ғайритабий усулда қондириб келганлиги аниқланган.

Бу воқеалар 2020 йилда аён бўлади. Қиз “Istiqlol avlodi” ижтмиоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказига мактаб етакчиси томонидан йўналтирилади.

2020 йилнинг февраль ойида Нафисанинг отаси ва қўшни эркакка нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 129-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилади.

Нафиса “Istiqlol avlodi” ижтмиоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ётоқхонасига жойлаштирилиб, унга сифатли равишда ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари олиб борилган. Шу билан бирга Ўз.Рес.ЖПКнинг 54, 60, 61-моддаларига асосан, дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, вояга етмаган жабрланувчи Нафисанинг барча ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниб, марказ ҳуқуқшуноси қонуний вакили сифатида иштирок этади.

Суд томонидан қизнинг отасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми, 119-моддаси 4-қисми билан айбли деб топилиб, 16 йил “Озодликдан маҳрум қилиш” жазоси тайинланган. Қўшни эркак Э.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми, 119-моддаси 4-қисми билан айбли деб топилиб, 4 йил “Синов” жазоси тайинланган.

Бу аянчли воқеада қизнинг онаси даставвал қизининг тарафини олмасдан эрига нисбатан жиноий иш қўзғатмасликларини сўрагани фожеали. Қизнинг ўзини айблаб, оиласини сақлаб қолишни сўраб қолади. Бугунги кунда она бу қизига нисбатан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди (аёлнинг бошқа фарзандлари у билан яшамоқда) ва Нафиса яқин қариндошлари билан яшамоқда.

Нафисанинг отасига бу жазонинг тайинланиши ўзи бўлмаган. Мутасадди ташкилотларнинг аралашуви туфайли у узоқ йиллар қамоқда ўтиришга маҳкум бўлди.

Нафисан хўрлаганлар жазоланди, қиз узоқ реабилитациядан ўтиб, ҳозир янги жойда истиқомат қилмоқда. У моноцентрда дизайнерликка ўқиди. Буларнинг барчаси ўзининг яқинлари ҳиёнат қилган пайтда буткул бегона одамлар томонидан қилинди.

Марказ раҳбари Камалова Н.М. айтишича, бу ҳолатда марказ юристлари қизнинг яқин қариндоши жазоланишига эришдилар ва бу виждон азобига олиб келади. “Мени ўлганим яхши эди, мендан барча нафратланмоқда – онам, аммаларим, синглим ва укам, қариндошларим. Ўз отангни қаматиб, нимага эришдинг”, дейишди менга. Мен бир зумда нафақат отам, балки оиламни ҳам йўқотдим”, дейди қиз. Бола томонидан ариза бўлмаган тақдирда ҳам зўравонлик белгилари текширув ўтказишга асос бўла олади. 

Бизнинг амалиётимизда бизга қариндошлари томонидан зўрлангани ҳақида бутун умри давомида ҳеч кимга айтолмаган, айтишга журъат этмаган кўплаб аёллар мурожаат қилишди. Жинсий зўравонликнинг ҳар қандай кўринишлари, одатда яширилади, шунинг учун муаммони тўлиқ очиб бериш, бу ҳақда статистик маълумотларни олиш имконсиз. Бу ерда зўравонлик жазосиз қолиш ва бутун жамиятнинг сўзсиз розилиги билан боғлиқ бўлиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари бундай муаммоларни жиноий иш қўзғатмасдан, келишув йўли билан ҳал қилишга интилади. Ҳеч қандай ариза ва суд ишлари йўқми – статистика ҳам йўқ. Бундай муносабат ҳақиқатда мавжуд бўлган муаммонинг йўқлиги ҳақида гапиришга имкон беради. Зўравонлик қурбонларининг ўзлари ҳукмдан қўрқиб, жароҳатлари ҳақида сукут сақлашни афзал кўрадилар.

Марказ юристи:

Оила ичидаги зўравонлик — энг яқин қариндошлар (ота-она, ака-опа); ота-она ўрнини босувчи шахслар; ота-она вазифасини бажараётган шахслар (амаки, тоға, хола, амма, бобо, буви ва ҳ.) томонидан жинсий таъқиб. Бу барча катта ёшдаги қариндошларга бола боғланган. Қурбон ҳеч қачон зўравонлик сабабчиси бўлмайди. У айбдор бўла олмайди. Зўравонлик амалга оширилади, тамом.

МУҲИМ! Бу зўравонликни боланинг жинсий алоқага розилиги, шахсга нисбатан зўравонлик қўлламасдан номақбул хатти-ҳаракатлар қилиш деб талқин қилиш мумкин эмас. Аммо амалда улар муддатидан олдин озодликка чиқмоқда. Зўрлаш бўйича моддани кучайтириш ҳақида бонг уришимиз керак. Биз тергов ва суд жараёнида қизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қила олдик, аммо яқин қариндошлари томонидан зўравонлик бўлганини ҳеч қачон айтмайдиганлар қанча. 

Марказ психологининг айтишича, болалар зўравонликка учраганини тан олишлари камдан-кам учрайди. Зўравонликка учраган болалар йиллар давомида бу сирни сақлаб келади. Болаликда жинсий зўравонликни бошдан кечирган болаларнинг аксарияти бу ҳақда каттароқ бўлгандагина бировга айтиб беришлари мумкин.

МУҲИМ! Тан олмаслик боланинг зўравонлик шароитида ва ҳимоясиз ҳамда профессионал психологик ёрдамисиз яшашда давом этишини англатади ва бундан ҳам кўпроқ болалар фош қилинмаган жиноятчилар қурбонига айланиши мумкин.

Юридик ва психологик ёрдам АҚШ элчихонаси Кичик грантлар жамғармаси кўмагида “Гендер тенглигига эришиш контекстида оилавий зўравонликка қарши курашиш мақсадида Жиззах вилояти давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг миллий салоҳиятини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида кўрсатилди.

Нигина Худайбергенова тайёрлади

Oldingi maqola

Шаънини ҳимоя қилган келин ҳикояси
09 Avg 2022
Шаънини ҳимоя қилган келин ҳикояси

Keyingi maqola

Қандай қилиб абьюзерни аниқлаш ҳамда зиддият ва низоларни зўравонликдан фарқлаш мумкин?
20 Dek 2022
Қандай қилиб абьюзерни аниқлаш ҳамда зиддият ва низоларни зўравонликдан фарқлаш мумкин?
Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
Muharrirdan
top