ОДАМОВИ ИНСОННИНГ МУЗЛАГАН ҚАЛБИНИ ЭРИТА ОЛАСИЗМИ?

Ичимдан топ. Бегона. Одамови. Улар бировларга ҳисларини билдирмайди. Вақт ўтаверади, аммо ёнгинангизда яшаётган инсон сиз учун сирлигича қолади. Ушбу вазиятни ўзгартириш мумкинми?
Асосий масаладан бошлаймиз: одамови инсон чиндан ҳам бировга юрагини очавермайди ва бошқаларни ўзига яқинлаштирмайди. Бу муносабат ортида ишонч инқирози ва яқинликдан қўрқув ҳисси ётади, шу сабаб у иккиланувчан бўлиб, атрофдагиларни ўзидан нари қувади. Сабабларини излайдиган бўлсак, болаликдаги шахсий муаммолар, дардли ва аламли тассуротлар, кечинмаларни кўришимиз мумкин. Буларнинг бари инсон феъл-атворида ўз изини қолдиради. Бундай инсонларни кўпинча заҳарли ёки нарцистик одамлар деб аташади. Хўш, атрофдагилар учун мисоли заҳарга айланган бундай инсонларнинг қандай хислатлари бўлади?
1. Суҳбатда чуқурлашишни истамайди
Шахсий хаёлот оламига шўнғиб кетади, улар суҳбатдошини кўп ҳам эшита олмайди. Дарров мавзуни бошқа томонга буриб юборади. Елкасига масъулият юкланганда, улар боши берк кўчага кириб қолгандай бўлади.
2. Атрофдагиларга яқинлик қўрқувни чақиради
Яқинлик уларнинг хаёлида можаролар, зиддиятлар, ҳаётий инқирозлар ҳақидаги тасаввурларни уйғотади. Чунки бу воқеалар илгари ҳам содир бўлган.
3. Бировга ишонишни истамайди
Инсон кўп дард чеккан бўлса, у атрофдагилар билан чин юракдан муносабат ўрнатишга қўрқади. Дардни қайтадан ҳис этишни истамайди.
4. Ҳиссиётларини билдира олмайди
Одамови инсон қалбидагини очиқчасига билдира олмайди. Бу билан улар ҳажонланмайди ёки ҳиссиётга берилмайди дея олмаймиз. Улар шунчаки ҳисларини бирога айтишни истамайди.
5. Одамлар билан осонликча алоқани узади
Ҳар қандай алоқаларни, шу жумладан қариндошлик ришталарини ҳам. Бу эса атрофдагиларни хавотирга, ташвишга солади. Бировни хафа қилишни истамаган, сўзларни териб гапиришни билмайдиган ёпиқ инсонлар алоқа узишни маъқул кўради.
6. Улар учун масофа афзал
Қанчалик узоқроқ бўлсангиз, улар шунчалик хотиржам бўлади. Масофада яшаб, ҳеч кимни ўзига яқинлаштирмаса, мақсадига эришади.
7. Жавоб беришдан кўра савол беришни яхши кўришади
Ўзи ҳақида гапиргандан кўра, улар савол бериб жавоб тинглашни афзал билади. Балки баъзи бировларга мана шундай индамас суҳбатдош ёқар. Лекин сиз қаршингизда турган инсон ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлолмайсиз.
Бундай инсонлардан қочиш керакми?
Аввалига ҳамма одамовилар ҳам хавфли эмаслигини тушуниб етиш керак. Аксарияти тақдири учун айбдор бўлмайди, мураккаб қисматни уларнинг ўзлари танламаганку ахир. Агар сабр қилиб, бундай инсоннинг ишончига кира олсангиз, у сизга аъло даражадаги ҳамроҳ бўла олади. Фақат бунинг учун кучли ирода керак. Агар мана шундай кучли иродали инсон бўлсангиз, одамови инсонларнинг кўнглини забт этиш сари сизга муваффақиятлар тилаймиз.

Ссылка: https://www.psychologies.ru/articles/7-priznakov-emotsionalno-nedostupnogo-partnera/