Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

НИМА УЧУН ЭРКАКЛАР СЕВГИ-МУҲАББАТ ҲАҚИДА ГАПИРИШНИ ЁҚТИРМАЙДИ?

НИМА УЧУН ЭРКАКЛАР СЕВГИ-МУҲАББАТ ҲАҚИДА ГАПИРИШНИ ЁҚТИРМАЙДИ?
25 Avg 2021

Ўғил болалар болаликданоқ “нозик” ҳиссиётлардан йироқда тарбияланади. Уларга ҳисларингни билдириш уят, деб ўргатишади. Натижада бундан нафақат аёллар, балки эркакларнинг ўзлари...

Ўғил болалар болаликданоқ “нозик” ҳиссиётлардан йироқда тарбияланади. Уларга ҳисларингни билдириш уят, деб ўргатишади. Натижада бундан нафақат аёллар, балки эркакларнинг ўзлари ҳам азият чекади. Бунинг олдини олиш учун нима қилиш керак?

Аёллар табиатан эркакларга қараганда ҳиссиётга берилувчан бўлади ва ҳисларини очиқчасига билдиришга ўрганган. Эркаклар эса меҳрини амалда кўрсатишни ҳуш кўради. Улардан “ўлдим-куйдим” деган изҳорларни эшитиш қийин. Бугун жуфтингиз сизга рўзғорда ёрдам бердими, демак билингки, бу орқали у сизга бўлган эътибори ва меҳрини ифода этяпти.

Бирданига  саёҳатга олиб бормоқчи, чиройли либос олиб берди, сизга табассум қиляпти, фарзандларига яхши муомалада бўляпти. Эркакнинг ушбу ҳаракатлари негизида сизга бўлган улкан муҳаббат мужассам. Лекин биз аёллар барибир қулоқларимиз билан яхши кўришга ўрганганмиз. Бизга мудом чиройли сўз керак. Эркак эса чиройли сўзларни изҳор қилишни унчалик билмайди. Тан олиш керак, эркакларимиз орасида сўзамол, аёлнинг кўнглини ширин каломлари билан эритиб юборадиганлар ҳам бор. Биринчидан, бундайлар кам. Иккинчидан, бу каби изҳорлар замирида доим ҳам ҳақиқат бўлавермайди.

Сир бой бергиси келмайди

Ҳеч сезганмисиз, баъзи аёллар “эрим сир бой бергиси келмайди, сирларини умуман менга айтмайди” деб нолиб қолади. Бундан хафа бўлиш керакми ёки хурсанд? Баъзи эркаклар бу ҳаракати билан аёлини авайлаб асрайди. Ортиқча ташвишнинг нима кераги бор. Рўзғор, уй юмушлари, оила ташвиши аёлга етиб ортади. Ортиқча қизиқувчанлик билан ҳаётингизни мураккаблаштириб нима қиласиз. Айтмаса айтмабди-да, осмон узилиб ерга тушармиди?! Кун келиб, ҳали барча сирларини айтади ҳам, энг яқин сирдошига айланасиз. Фақат сабр қилинг!

Андиша қилади

Азал-азалдан уйланган эркак аёлига ҳамманинг олдида ёки очиқчасига ҳушомад қила олмаган. Баъзилар ҳатто рафиқасини ота-онасининг олдида кўпроқ уришиб яшаган. Ич-ичидан севса-да, буни очиқ кўрсатишга андиша қилган. Ушбу одат бугунгача сақланиб келмоқда. Балки бироз юмшаган бўлсада, лекин барибир сезилиб туради. Агар ушбу ҳақиқатни яхши англасангиз, турмуш ўртоғингизни секин-асталик билан ўргатиб боришингиз мумкин. Аёл оилада нима хоҳлашини айтиб яшаши керак. Чунки эркаклар тахмин қилишни ёмон кўради. Улар кўзи билан кўриб турган нарсага ишонади. Шундай экан, ичингиздагини қаердан билсин.

Лекин барибир аёллигимизга борамизда. Севимли инсонимиздан яхши сўз эшитишни хоҳлаймиз.

ЭРКАККА ИЖОДКОРЛИКНИ ЎРГАТИШНИНГ 5 ҚОИДАСИ

  1. Эркакми у ёки аёл, иккиси ҳам бирдек ҳисларни қалбидан кечиради. Дард, алам, асабийлик, ғазаб, ҳайрат, нафрат. Турмуш ўртоғингизга бу туйғуларни очиқчасига билдириш ёмон эмаслигини тушунтиринг.
  2. Икки инсон ўртасида ҳиссий боғлиқлик нақадар аҳамиятли эканлигини айтинг. Айниқса, сиз учун бу жуда муҳим эканлигини билдириб ўтинг.
  3. Таассуротлари ва ички ҳисларини бемалол билдириши мумкинлигини тушунтиринг. “Бунинг учун сизни айбламайман ёки нотўғри қабул қилмайман”, денг.
  4. Аёлига ён босиш ёки истагига қулоқ солиш эркаклик шаънини тушириб юбормайди. Аксинча эркакни аёлининг олдида яна бир поғона юксалтиради. Бу фикрни ҳам бирга муҳокама қилишингиз мумкин.

Oldingi maqola

СИЗНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШЛАРИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ
24 Avg 2021
СИЗНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШЛАРИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ

Keyingi maqola

КЕЛИНЛАР НАЗДИДА ЭНГ ЯХШИ ҚАЙНОНА
26 Avg 2021
КЕЛИНЛАР НАЗДИДА ЭНГ ЯХШИ ҚАЙНОНА
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top