Ўзбекистонда ҳар томонлама ажримлар сонини камайтиришмоқчи. Бунинг учун ажрашиш жараёнини мураккаблаштирилган. Лекин бу йўл билан муаммо хал қилинмайди.
2010 йилда ФҲДЁ идоралари 17 794 жуфтнинг ажрим ҳолатларини расмийлаштирган (оформили), 2011 йилда 18 603 жуфтлик расман ажрашган, 2012 йилда 17 879 оила тарқаб кетган. 2013 йилда бу кўрсаткич 24 025 тани ташкил этди, 2014 йилда – 28 811, 2015 йилда – 29 647, 2016 йилда – 29 340 та жуфтлик ажрашди.
2017 йилдан ажримлар сони 31 929 тага етди, 2018 йилда – 32 326, 2019 йилда – 31 389, аммо ўтган 2020 йилда расман 28 233 никоҳ бекор қилинди.
Ажримлар билан қандай курашиш мумкин?
Ажрашиш учун ариза берган эр-хотинларга ярашиш учун вақт (3 ойдан 6 ойгача) берилади. Ва бундан кейин ҳам улар ажрашиши кафолатланмайди. Бироқ, ажралишнинг мураккаб тартиби муаммони ҳал қилмайди. Гап менталитет ва баъзи урф-одатларимизда, уларни тарк этиш вақти келди.
Мамлакатда ажримлар сони камайиши учун нималарга эътибор қаратиш керак:
1.Келишув асосида никоҳлар
21-асрда яшаяпмиз-у, лекин бизда ёшларнинг никоҳланишини катталар хал қилади. Аксарият ҳолатларда ёшлар бир-бирини яхшилаб таниб олишлари учун вақт бўлмайди.
2.Хоҳишга қарши эрга бериш/уйлантириш
Қизнинг бегона йигит билан гаплашиши ёмон-у, лекин ғирт бегона эркакка хоҳишига қарши тегиши одатий ҳолат. Йигитларни ҳам истагига қарши уйлантиришади, лекин эркакларнинг иши осонроқ. Жуда бўлмаса иккинчи хотин олади. Биринчиси ота-онасига хизмат қилади, иккинчиси суюкли ёр.
3.Эрта никоҳлар. Бизда ҳали ҳам эрта никоҳлар кўп учрайди. Ўзи бола бўлиб турибди-ю, уни уйлантиришади ёки эрга беришади. Кўпинча бундай никоҳлар узоққа бормайди. Эркак молиявий томондан таъминлай олмайди. Аёл ишлай деса касб-малакаси йўқ. Катта шаҳарда-ку кафе-пафеда идиш ювувчими, шунга ўхшаш иш топса бўлар. Қишлоқларда эса фақат мавсумий иш топиш мумкин.
4.Учинчи шахслар аралашуви. Анъанавий оилаларда ҳалигача совчиликка амма/хола/янга ёки умуман қариндош бўлмаган аёллар юради. Улар ҳатто келиннинг туғиш-туғмаслиги, ўзини қандай тутишгача аралашади. Бу эса низоларга олиб келади.
5.Келинга муносабат
Ўғил уйлантирилмайди, ўзларига хизматкор қидирилади. Афсуски, келинларга қулга бўлгандай муносабат асрдан асрга ўтиб келмоқда. Қачондир қайнонасидан азият чеккан қайнона келин олгач, кунини кўрсатади. Келинларга муносабат деярли ҳамма жойда бир хил: уй ишлари билан шуғулланиш, ота-онага хизмат қилиш, итоаткор бўлиш. Келин ҳатто ўз ота-онасини кўргани бора олмайди. Ҳеч қандай овоз ҳуқуқига ҳам эга эмас.
6.“Меросхўр” масаласига алоҳида тўхталиш керак. Аёл ўғил (меросхўр) туғмаса, у қисир. Атрофдагилар унга босим ўтказади. Ҳатто унга жавоб берилиб, бошқа келин олиниши мумкин. Фарғонада 4 қиз туққан келинни эри болалар билан кўчага ҳайдагани ҳақида ёзган эдик.
Сизнингча, ажримлар сони камайиши учун нималарга диққат қаратиш керак?
Самрин Мамедова
Нега ажримлар жараёнини мураккаблаштириш уларнинг сонини камайтиришга ёрдам бермайди
Ўзбекистонда ҳар томонлама ажримлар сонини камайтиришмоқчи. Бунинг учун ажрашиш жараёнини мураккаблаштирилган. Лекин бу йўл билан муаммо хал қилинмайди. 2010 йилда...
7