Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Муносабатларга дарз кетганини қандай англаш мумкин?

Муносабатларга дарз кетганини қандай англаш мумкин?
17 Yan 2021

Вақт даволайди, дейишади, лекин у ажойиб муносабатларни зерикарли алоқаларга айлантириши ҳам мумкин. Тўғри-да, ахир ҳаёт фақат қувончдан иборат эмас-ку. Бахт...

Вақт даволайди, дейишади, лекин у ажойиб муносабатларни зерикарли алоқаларга айлантириши ҳам мумкин. Тўғри-да, ахир ҳаёт фақат қувончдан иборат эмас-ку. Бахт ҳам чексиз бўлмайди. Хўш, муносабатларда вақтинчалик таназзул рўй беряптими ёки бир-бирингиздан бутунлай кўнглингиз совидими? Буни қандай англайсиз?

Гумоннинг ўзи муаммолар бошланишидан дарак беради. Муносабатларимизнинг асл маъноси нимада, деган саволга жавоб топинг. Бу қанчалик худбинлик бўлмасин, лекин муносабатлар ҳар икки томонга ҳам бирдек наф келтириши керак. Ёлғизликда қолишни ёмон кўриб, фақат бундан қутилиш учун жуфтингизни олдингизда олиб ўтирсангиз, демак бундай муносабатлар узоққа чўзилмайди. Шунинг учун аввало ёлғизликни ҳам қабул қила олиш керак. Юрагингиздаги бўшлиқни дуч келган одам билан тўлдириб бўлмайди. Жуфтликлар энг аввало, феъл-атвор жиҳатидан бир-бирига мос бўлиши керак. Акс ҳолда аъло даражадаги муносабатларга кафолат бериш қийин. Сиз кўнглингизга ёқмайдиган ҳодисаларга чидашингизга тўғри келади ва бу шеригингизга ҳам тегишли бўлади.

Жуфтликлар орасида ҳиссиётлар бироз совиганда, биринчи ўринга ҳиссиётлар эмас, мулоқот каби бошқа омиллар чиқади. Хўш, жуфтингиз сизни тушунадими? Сиз-чи? Келиша оласизми? Балки бўлғуси турмуш ўртоғингиз билан дунёқарашингиз тўғри келмай, ягона қарорга кела олмассиз? Ёки ён босавериш жонингизга тегиб кетгандир? Балки фикрингизни инобатга олишмас ва ўрнингизга қарор қабул қилишар? Агар мана шу саволлар ўйлантирса, муносабатларингизни қайтадан кўриб чиқинг. Мабодо келишув борасидаги ҳар қандай уринишлар натижа бермаса, ана ундан кейин алоқани узиш ҳақида ўйлаб кўришингиз мумкин. Инсонни қадрсизлантириш, унинг фикрини инобатга олмаслик, ҳурмат қилмаслик, жиддий қабул қилмаслик каби ҳаракатлар муносабатларга путур етказади. Энг ёмони, руҳан сиқилиш.

Фақат ўзганинг мақсадини кўзлаб яшаб бўлмайди

Ҳар бир инсон алоҳида шахс ва ўз орзу-истакларига эга. Билинг-ки, бировнинг орзуси деб, ўзингизнинг орзуларингиздан воз кечманг. Сизни чиндан яхши кўриб, ҳурматлайдиган шерик мақсадларингизни пучга чиқармайди. Кейин яна бир жиҳатни эътиборга олинг, агар фақат жуфтингизнинг интилишларини қўллаб-қувватлаб, ўзингизникини четга сураверсангиз, бунга ўрганиб қоласизлар. Келгуси сафар сизнинг истакларингиз сўралмайди ва эътиборсиз қолиб кетади. Шунинг учун инсон ўз истакларини уялмасдан айтиб туриши керак. Индамаслик эса ҳар доим ҳам розилик аломати бўлавермайди. Шахсий режасиз, орзусиз, мақсадсиз яшаш қийин.

Ҳеч қачон жуфтимни қайта тарбиялай оламан, деб ўйламанг. Баъзилар бўлғуси турмуш ўртоғининг кўп камчиликларига кўз юмиб, кейин тўғриланиб кетар, деб хато қилади. Феъл-атвордагини ўзгартириш қийин. Кези келганда, унинг хатоларини ҳам айта билинг. Бунинг учун уялиш керак эмас. Агар хатоларини тан олиб, уларни тўғрилашга ҳаракат қилса, демак, муносабатларнинг келажагига ишонса бўлади. Аксинча бўлса, бундай муносабат ҳақида жиддий ўйлаб кўриш керак. Бир сўз билан айтганда, сиз севимли инсонингиз олдида ўзингизни ҳар томонлама қулай ҳис қилишингиз керак. Яна бир ҳолатда огоҳ бўлинг: йигитингиз сиз ҳақингизда ота-онасига, яқинларига айтгиси келмаяпти, дўстларига таништирмаяпти, баъзи жойларда сиздан уялаётганини сезяпсиз, демак, бундай муносабат ҳам яхшиликка олиб бормайди. Балки у сиздан ниманидир яшираётгандир. Сир тутиш, ёлғон аралаштириш, ўзини олиб қочиш каби ҳаракатлардан иборат муносабатлар огоҳликка чорлаши керак.

 

Oldingi maqola

ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ: Қандай қилиб ёлғизликни енгиш мумкин
17 Yan 2021
ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ: Қандай қилиб ёлғизликни енгиш мумкин

Keyingi maqola

Айрилиқни енгиш йўллари
17 Yan 2021
Айрилиқни енгиш йўллари
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top