Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Мен сен билан биргаман, дугонажон: Яқин инсонларни қўллаб-қувватлашнинг қоидалари

Мен сен билан биргаман, дугонажон: Яқин инсонларни қўллаб-қувватлашнинг қоидалари
02 Yan 2021

Нима учун «тайёрлансанг бўлмайдими, латтамисан» дейиш нотўғри ва аслида қандай йўл тутиш керак ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛОВ — БУ ЎЗГА ИНСОННИНГ ҲИССИЁТЛАРИГА ШЕРИК...

Нима учун «тайёрлансанг бўлмайдими, латтамисан» дейиш нотўғри ва аслида қандай йўл тутиш керак

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛОВ — БУ ЎЗГА ИНСОННИНГ ҲИССИЁТЛАРИГА ШЕРИК БЎЛИШ, уни энг қийин дамда ёлғизлатиб қўймаслик. Ўзганинг кўмаги ҳар бир инсонга керак: инсонлар ижтимоий мавжудот, улар жамоада яшашга ва ўзига ўхшаганларга яқинлашишга мослашган. Ҳеч ким муаммоларини ёлғиз ҳал қила олмайди, аммо бизнинг маданиятда баъзида қўллаб-қувватловга бевосита алоқадор бўлмаган инсонни ҳам кўмакчи деб аташади, чунки у шунчаки «ўзини қўлга олишга» ва «чидаб туришга» ундаган, ўргатган, маслаҳат берган, ҳатто қўрқитган бўлиши мумкин. Бугунги мақоламизда ўзгаларни қандай қилиб қўллаб-қувватлаш керак ва нима қилишдан тийилиш лозимлиги ҳақида маълумот берамиз.

Бундай йўл тутиш ярамайди

Агар бирор инсон сизга қўллаб-қувватловга умуман муҳтож эмаслигини айтса, демак, у бунинг замирида қандайдир заҳарли ёки зарарли муносабатлар бор, деб ҳисоблайди. Чунки у бировнинг ёрдамига муҳтож бўлиб турганда, фақат салбий жавоб олган, шунинг натижасида ортиқча қўлловни кутмай, мустақил ҳаракат қилишни афзал билган. Хўш, заҳарли жавобнинг ҳақиқий қўлловдан фарқи нимада? Қандай қилиб одамлар бир-бирини тўғри қўллаб-қувватлаши керак? Келинг, аввалига қўллов ниқоби остидаги ҳолатларни кўриб чиқамиз.

  1. «Ўзингни қўлга ол!»

«Ўзингни қўлга ол», «Кучли бўл», «Қўрқма» каби иборалар қўллаб-қувватлашнинг энг яхши усули эмас. Ёрдам учун мурожаат қилган инсоннинг асл мақсади мутлақо қарама-қарши бўлади. У елкасидаги юкни ким биландир бўлишиш истагида ва умуман «кучли бўлиш»ни истамайди, балки ёрдамчи инсони олдида ўзини бўш қўйиб, ўзини яхшироқ ҳис этишни хоҳлайди. «Ўзингни қўлга ол» ёки «кучли бўл» деган ўгитлар эса унга: «Ёрдам бериш рад этилди. Ҳаммасини ўзинг ҳал қил, кучли бўл. Ўзингни қўлга ол» деган маънони беради.

  1. «Қўшнимнинг мушугини дайди итлар тишлаб ташлади»

Фавқулодда вазиятларда одамга маслаҳат ёқмайди. Дугонангизнинг яқини жонлантириш бўлимига тушиб қолди, унинг катмонини ўғирлаб кетишди, ити йўқолди? Унга асло: «Вой, даҳшат!» деманг. Чунки вазият даҳшатлигини унинг ўзи ҳам жуда яхши англаб турибди. Қолаверса, унга худди шундай ҳодисалар ҳақида гапириб ўтирманг. Бу унга умуман ёрдам бермайди, фақат хавотири кучаяди. Агар дардига шерик бўлишни истасангиз, инсонни ортиқча ҳаяжонга солманг. Чунки ҳозир унинг ўзи тинчланишга муҳтож ва суҳбатдошини тинчлантиришга кучи етмаса керак. Кўз ёш тўкманг ва «Энди нима қиламиз?» деган саволдан йироқ бўлинг. Бу билан аҳвол чиндан ҳам ёмон эканлигини билдириб қўясиз.

  1. «Сен ҳақсан, у эса аҳмоқ»

Мабодо суҳбатдошингизнинг ғазаби ёки хафалигига шерик бўлишни истасангиз, эхтиёт бўлинг: ғазабнинг янада кучайиши вазиятни чуқурлаштиради, асло ундан чиқармайди. Яқинларидан шикоят қилаётган инсон эса одатда қарама-қарши ҳисларни туяди: у яхши кўрган инсонлардан ёмонлик кўрди. Унга: «Ҳа, эринг ғирт худбин!» ёки «Опанг умуман мантиқан фикрлай олмайди» дейиш орқали, унинг энг ёмон хаёлларини тасдиқлайсиз.

Чунки ҳеч ким ўз яқинларини ёмон инсон сифатида кўргиси келмайди. Ҳатто вазият ўта салбий бўлиб турган бўлса-да (масалан жисмоний ёки руҳий зўравонлик ҳолати), яхшиси, бу ахборотни юмшоқроқ усулда етказиш керак: «Менимча, бу сўзлар замирида сени бошқариш истаги бор», «Менимча, бу сенга нисбатан ноҳақлик», «Назаримда, бу сен учун ҳавфли».

  1. 4. «Яхши бир шифокорни биламан, у ёрдам беради!»

Сиздан сўралмаган маслаҳатлар ҳам тўғри келмайди. «Боланг кўп касал бўладими? Зўр педиатр танишим бор. Фарзандингни чиниқтиришинг керак, мен сенга шу ҳақда мақола юбораман».

Амалий ёрдам муҳим, аммо у биринчи навбатда ўзга инсон томонидан талаб қилинган бўлса. Биров эҳтиёж сезмаса, унга ёрдам таклиф қилиш нотўғри. Биринчидан, қийин аҳволга тушган инсон ҳозироқ фаол ҳаракатга тайёр бўлмайди, аввалига у ўзига келиб, фикрларини йиғиб олиши зарур. Иккинчидан, сиз таклиф қилаётган ёрдам унга зарурми ўзи. Ўша инсоннинг ўзи қайси ҳаракатлар унинг учун тўғри бўлишини айта олади: болани чиниқтириш, ишончли шифокорга мурожаат қилиш ёки узлуксиз шамоллашлар даврининг ўтишини кутиш. Суҳбатдошга маълум бир ҳаракатларни юклаш орқали, биз унга ёрдамга муҳтожсан, деган фикрни сингдирамиз: «Ҳеч нарса қўлингдан келмайди, нима қилишинг кераклигини ҳозир айтиб бераман» каби.

  1. 5. «Мен билан ундай бўлмайди»

Менда ундай воқеалар бўлмайди, деб катта гапириш — қўллов бўла олмайди. Масалан, тушкунликка тушган инсонга: «Омадсизсан-да. Мен доимо кўнглимни кўтариб юраман, ҳар бир кунимга хурсанд бўламан, шунинг учун тушкунликка тушмайман», десангиз, қийин аҳволда қолган суҳбатдошнинг устидан кулган бўласиз.

  1. 6. «Ўзинг айбдорсан!»

Бу каби халқона иборалар виктимблейминг дейилади ва умуман қўллаб-қувватлашга кирмайди. Бундай заҳарли усулларни афсуски баъзи ўсмир ва болаларнинг ота-оналари қўллашни яхши кўришади: «Тўртинчи назорат ишини ҳам топшира олмадингми? Компьютерда ўтираверма дегандим-а. Лекин сен қулоқ солмайсан, ўзингча ақллисан! Баҳони қандай қилиб тўғрилайсан, билмадим».

Бундай усул одамни хатоларни англаб, уларни бошқа такрорламасликка ундайди, деб ўйлашади. Аслида эса натижа мутлақо тескари бўлиши мумкин: стресс вақтида ҳеч ким хатоларни таҳлил қила олмайди ва хулоса чиқармайди, айбловлар эса қалб жароҳатини янада янгилайди. Инсон қисқа вақтга ўзини йиғиштириб олиши мумкин, аммо бунга асло «сеҳрли насиҳат» сабаб бўлмаган, балки стресс вазиятида барча ҳислар музлаб қолади.

Аммо узоқ муддатли истиқболда бу жуда заҳарли усул. Боланинг онгида қуйидаги фикр шаклланиб қолади: «Кўнгилсиз вазиятга тушдингми? Демак, ўзинг ёмонсан. Сенга ёрдам беришимни кутма». Бундай «сеҳрли насиҳат» одамни стрессга туширишдан ташқари, орадаги муносабатларга таъсир кўрсатади. Ётган одамни урган инсонга ишонч билдириш қийин.

Нима қилиш керак

Қўллаб-қувватлов бу бошқа инсонга қуйидагиларни етказиш: «Сени тинглайман, тушунаман, ҳисларингга шерикман қийин аҳволни тушуниб турибман ва сен билан биргаман». Қийин аҳволда турлича ёндашиш мумкин, бу ўша инсонга яқинлик даражаси, вазиятнинг ўзига боғлиқ, яна сиздаги куч, истак ва ёрдам бериш имкониятига. У ҳолда бундай вазиятда қандай қўллаб-қувватлаш керак?

  1. Кучларингизни баҳоланг

Агар чин дилдан ёрдам бермоқчи бўлсангиз, ҳеч бўлмаса ушбу ниятингиз борлигини кўрсатинг. Кўп ҳолларда ёрдам бериши кутилаётган инсонлар етарли кучи бўлмаслиги боис, кераклича кўмаклаша олмайди, натижада ёрдамга муҳтож инсонлар яхши муносабат кўра олмаётганидан шикоят қилади. Аслида куч йўқлигини тан олишдан уялишнинг кераги йўқ: кимгадир ёрдам беришни истамаслик ёки бунинг иложиси йўқлиги нормал ҳолат. Нимага кучингиз етса, ана шуни таклиф қилинг. Балки ҳозир суҳбатдошингизни тинглашга фақат беш дақиқангиз бўлиши мумкин. Ёки ярим соат вақтингиз бору, лекин амалий кўмак кўрсата олмайсиз.

Агар қийин аҳволда қолган инсон ёнида бўлишга умуман иложингиз йўқ бўлса, буни тан олиб айтинг: «Кечир, ҳозир жуда чарчаганман, асабларим жойида эмас. Яхшиси, эртага гаплашайлик, бўладими?». Тўғри, суҳбатдошингиз хафа бўлиши мумкин, аммо бу ўзини мажбурлашдан ва асабийлашишдан кўра яхшироқ.

  1. 2. Тингланг ва бировнинг дардига шерик бўлинг

Сўз билан кўнгилни кўтариш бир қарашдан оддий усул бўлиб кўринади, аммо аслида дард чекаётган инсон олдида бўлишнинг ўзи осон эмас. Биз бундай қийин вазиятдан тезроқ чиқиб кетишни истаймиз, шунинг учун билмасдан бировга ёмонлик қилиб қўйишимиз мумкин.

Инсонга сўз билан далда бериш учун, шунчаки унинг ёнида туриш, дардига шерик бўлиш, уни ўзингиздан итармаслик керак. Унинг дардини эшитинг. Фаол равишда тингланг: тасдиқланг, аниқлаштирувчи қисқа саволлар беринг. Асабийлашиб турган, тушкунликда бўлган инсонга оддий қўллов сўзлари ҳам катта далда. «Афсусдаман» деган ибора бироз эриш туюлса-да, лекин у «Ҳамдардман» ёки «Бундай аҳволга тушиб қолганингдан эзиляпман» деган сўзларга яқин. Суҳбатдошингиз ҳисларини сўзга чиқаришингиз мумкин: «Бу чиндан ҳам ёқимсизга ўхшайди», «Жуда аянчли кўринади», «Нимага жаҳлинг чиқиб турганини тушуняпман». Вазият ва ҳаракатларга баҳо беришдан сақланинг.

  1. 3. Ёрдам керакми, деб сўранг

Қўллаб-қувватлашнинг яна бир аъло услуби — тўғридан-тўғри: «Ёрдамим керакми? Сен учун нима қилай”, деб сўраш. Балки суҳбатнинг ўзи етарли бўлгандир. Ёки амалий ёрдам, маслаҳат, алоқа маълумотлари керакдир — фақат буларнинг ҳаммаси талаб қилинган тақдирда аҳамиятли.

  1. 4. Инсон ўзини қандай ҳис қилаётганини сўранг

«Аҳволинг қандай?», «Буни уддалаш қўлингдан келяптими?» деган саволлар сизнинг иштирокингизни англатади ва инсонга ўз кучини баҳолаб, ҳиссиётларига қулоқ солишга кўмаклашади, бу айниқса, стрессли вазиятда шифобахш таъсирга эга. Аммо «Аҳволинг жойидами?» деган саволни беришдан эхтиёт бўлинг, инсон ҳаётида каттароқ фожеа рўй берган бўлса, бу тажовузкорликни келтириб чиқариши мумкин. Агар суҳбатдошингиз жиддий касал, ишдан бўшатилган ёки хавф остида бўлса, унинг аҳволи жойида эмаслигини ўзингиз ҳам жуда яхши тушунасиз.

  1. 5. Такрорлашдан чарчаманг

Агар дўстингизнинг қийин вазияти чўзилиб кетган бўлса ва уни қўллашга кучингиз етса, вақти-вақти билан аҳволидан хабар олиб, ёрдам кераклигини сўраб туринг. Бундай қўллаб-қувватловнинг энг аҳамиятли томони — сиз яқинингизни ёлғизлатиб қўймайсиз, унга энг қийин дамда ёнингдаман, деган тушунчани берасиз.

Манба: https://www.wonderzine.com/wonderzine/life/life/227142-help-i-need-somebody

Oldingi maqola

Хотин-қизлар ҳуқуқлари учун курашган Шарқ ва Осиё фаол аёллари
02 Yan 2021
Хотин-қизлар ҳуқуқлари учун курашган Шарқ ва Осиё фаол аёллари

Keyingi maqola

Чеклист: Буллингга учраётганингизни билдирувчи белгилар
03 Yan 2021
Чеклист: Буллингга учраётганингизни билдирувчи белгилар
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top