Актёр Марат Башаров телеканалларнинг бирида эфирда ўз хотинларини калтаклаганини тан олди.
⠀
Марат – абьюзер ва сексист эканлиги янгилик эмас, лекин жамият томонидан бу ҳеч қачон қораланмаган.
⠀
Айни пайтда Марат Башаровнинг йўқотишлари – уни Татаристон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони ва Россия Федерацияси Давлат мукофотидан маҳрум этишни талаб қилишга оид петициялардир. Шу билан бирга, Марат федерал каналлар орқали хотиржамлик билан чиқишлар қилмоқда, интервьюлар беряпти ва филмларда рол ўйнамоқда. Бундан ташқари, Марат «ҳақиқий эркак» қиёфасини ривожлантиради, масалан, у супермодель Клаудия Шифферни «орқасига уриб қўйди». – Биласизми, – деди у, – бу Шиффер эмас, қишлоқдан чиққан бирон Дуся бўлмайдими, чиройли бўлса, унга ҳам худди шундай қилган бўлардим. Оддий эркак реакцияси.
⠀
Обрў институти? Йўқ, эшитмаганмиз.
⠀
Яқинда бир телеканалдаги кўрсатув съёмкасида мураббий Татьяна Тарасова Башаровнинг чиқишини кескин бўлиб қўйди. Тарасова актёрга шарт қўяди: у айни пайтда хотинидан узр сўрайди ёки Тарасова студияни тарк этади.
Жамиятда обрў институти айнан шундай ишлаши керак.
Обрў институти замонавий жамият учун муҳим ҳодисадир. Тасаввур қилинг, жамиятда маълум бир обрўга эга бўлган ва қадрсизлантириш, сексистлик хатти-ҳаракатларга берилиб кетган одам. Идеал кўринишда, у ҳақиқий санкциялар ва обрўсини йўқотишга учраши керак, бу уни ўз ҳатти-ҳаракатлари устида ўйлашга, хатосини тан олишга ва ўзини ўзгартиришга мажбур қилади. Бу замонавий жамият учун жуда муҳим – мақом инсонни жазосиз қолдирмаслигини аниқ кўрсатиши керак. Агрессия, камситиш ёки муросасизликнинг ҳар қандай намоён бўлиши учун ҲАММА жавобгардир. Обрў ва бойлик – бу камситувчи позицияларнинг намоён бўлишини тўхтатишга имкон берадиган ягона восита.
⠀
Шоу-бизнесда кўплаб эркаклар нафақат сексизм ва мизогинияни намойиш этади, балки тўлақонли хаёт кечириб, эркаклик белгиси сифатида тан олинади. Гўёки «истеъдод»и учун эркакка ҳар қандай жинниликни кечириш мумкин.