Ёшим 24 да, ажрашганман. Эсимни танибманки, уйда онамнинг жанжалларини кўриб улғайдим. Ҳар куни тарсаки туширишлар, калтаклашлар, ҳақоратли сўзлар ва ҳатто қарғашларгача етиб борарди. Минг афсуски, бу ҳолат ҳозир ҳам давом этиб келмоқда.
Турмушга чиқсам ҳам мени тинч қўймадилар. Шу сабабли турмушим ҳам бузилди. Ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ойлик маошим ҳаммаси уй, рўзғор ишларига кетади, ўзимга умуман ортмайди.
Бир куни ойлик маошимни онамга бермай ўзимга ишлатдим, кейингина ишлатганимни айтдим. Қарабсизки, яна калтаклаш, яна қарғишлар ва ҳақоратлар.
Илтимос, менга маслаҳат беринглар, чарчадим. Ижарага уй олиб чиқиб кетсаммикан деб ўйлаяпман. Шунда ўзимга ҳам, онамга ҳам яхши бўлар. Онамнинг нафақаси ўзларига бемалол етади.
=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9