Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

ЭРТАЛАБ УЙҒОНГИНГ КЕЛМАЙДИ, КЕЧҚУРУН УХЛОЛМАЙСАН

ЭРТАЛАБ УЙҒОНГИНГ КЕЛМАЙДИ, КЕЧҚУРУН УХЛОЛМАЙСАН
01 Iyul 2023

Уйқусизлик муаммоси кўпчиликка таниш бўлса керак. Бугун ушбу муаммонинг келиб чиқиши ва уни енгиш чораларини излаб кўрамиз. Уйқусизлик ҳар қандай...

Уйқусизлик муаммоси кўпчиликка таниш бўлса керак. Бугун ушбу муаммонинг келиб чиқиши ва уни енгиш чораларини излаб кўрамиз.

Уйқусизлик ҳар қандай ҳолат сингари ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Уйқу билан боғлиқ муаммоларнинг турли сабаблари бор: стресс ва чарчоқ, депрессия ва неврологик касалликлар, кучли ҳаяжон, кун тартиби ва дам олишнинг бузилиши, соматик хасталиклар ва оғриқ. Агар бир ойда камида икки марта уйқу бузилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Баъзи бир одамлар шифокорга боришни исташмайди ва уйқусизликка қарши мустақил курашмоқчи бўлади. Натижада дорилар ичилади, афсуски бундай препаратлар сабабни йўқотмайди, фақатгина вақтинчалик чора ҳисобланади. Дорилар тугагандан кейин организм яна олдинги ҳунарини бошлайди.

Нима қилмоқ керак?

Биринчидан, кун тартибини таҳлил қилиш лозим. Мириқиб ухлаш учун инсон кун давомида фаол бўлиши лозим, яъни куннинг 2/3 қисмида ишлаб, 1/3 қисмида дам олиш зарур. Ақлий меҳнатнинг ўзи етарли эмас, жисмоний фаоллик ҳам албатта бўлиши лозим. Уйқусизликдан азият чекувчи инсонларга кечга яқин, уйқудан камида 4 соат аввал қуйидаги машқларни бажариш тавсия этилади.  

1) Жисмоний юкламалар

Бунга спорт ёки гимнастика билан шуғулланиш, тоза ҳавода сайр қилиш (1-2 соат) киради.

1-машқ 

Қоринни пастга қилиб ётиб олинг. Бош пастга қараб жойлашади, қўллар икки томонга чўзилган. Нафас олиб чиқарганда қўлларни ҳар томонга ҳаракатлантиринг. Ҳар бир аъзо текис жойлашиши керак. 

Ушбу машқни 10-15 марта такрорланг. 

2-машқ 

Тепага қараб ётган ҳолда оёқларни икки ёнга кетма-кет букинг. Аввал ўнг томонга, кейин чапга. Бунда танангиз текис туришига аҳамият беринг. Тўғри нафас олишни унутманг. 

Машқни 10-15 марта бажаринг.

3-машқ 

Тепага қараб ётинг ва бир оёғингизни иккинчи оёғингиз тиззаси устига қўйинг. Оёқларингиз бир-бирига яқин жойлашсин. Бу ҳолатни 5-10 сония ушлаб туринг, сўнг дам олинг.

Машқни 10-15 марта қайтаринг.

4-машқ 

Бир оёқни букинг ва қорнингизга қўлларингиз ёрдамида теккизинг. 10-15 сония ушлаб туринг. Сўнг иккинчи оёқни худди шундай ҳаракатлантиринг.

10-15 марта бажаринг.  

5-машқ 

Бу машқ ерга ўтирган ҳолатда бажарилади. Оёқлар бирлаштирилиб, тиззалар икки томонга букилади. Қўллар билан тиззаларни ушлаб, бошни олд томонга чўзамиз. Бу машқ бел мушакларини чўзади ва уларга эгилувчанлик бағишлайди. 

10-15 марта такрорланади. 

2) Бўшаштирувчи муолажалар.  

Асалли ёки ромашкали чой ухлашга ёрдам беради. 15-20 дақиқа давомида илиқ ванна қабул қилиш, тузли ванналар ҳам тавсия этилади. Бундан ташқари, оёқ кафтини массаж қилиш ёрдам беради. Чунки оёқ устида 7 мингта асаб толалари бор. Уларга таъсир қилиш орқали бутун организмни соғломлаштирамиз. Массаж бармоқлардан бошлаб товонга қараб давом эттирилади. Айланма ҳаракатлар қилиш мумкин. Бундай массажни 5-7 марта такрорлаган ҳолда, 10-30 кун давомида бажарса бўлади.  

Унутманг, уйқу асаб тизимининг муҳим воситаси ва у бутун организмга таъсир ўтказади. Шунинг учун унга эътиборли бўлинг.

Манба: https://beautyhack.ru

Oldingi maqola

ЭРИМНИНГ МЕҲРИНИ ҚАЙТА ҚОЗОНМОҚЧИМАН: 8 МАСЛАҲАТ
01 Iyul 2023
ЭРИМНИНГ МЕҲРИНИ ҚАЙТА ҚОЗОНМОҚЧИМАН: 8 МАСЛАҲАТ

Keyingi maqola

ТАҚИҚЛАШ КЕРАКМИ ЁКИ РУХСАТ БЕРИШ: ҚАЙ БИРИ МАЪҚУЛ?
01 Iyul 2023
ТАҚИҚЛАШ КЕРАКМИ ЁКИ РУХСАТ БЕРИШ: ҚАЙ БИРИ МАЪҚУЛ?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top