Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бу каби ноқонуний рекламаларга қатъий равишда қаршилигини маълум қилди.
(https://t.me/RaqobatGovUz/5780)PR.uz таҳририяти бренд вакилига юзланди. У эса реклама халққа ёққанини маълум қилди. Компания тушунтириш беришича (https://pr.uz/elmakon-reklama-provokatsiya/), «иккинчи хотин» деганда улар машинани назарда тутишган, лекин бундай реклама Ўзбекистонда қонун билан тақиқланган кўп хотинлиликни тарғиб қилаётган бўлиши ҳам мумкин.
Бундай эълонлар сексизмга йўғрилган реклама турига киради, биз бу ҳақида аввал ҳам ёзганмиз (https://nemolchi.uz/uz/reklamada-gender-stereotiplar/). Кўпхотинликка тарғиб қилиш жиноий ҳатти-ҳаракатга чақиради, ҳудди шундай кўринишда коррупцияни ҳам тарғиб қилиш мумкин.
Иккинчи хотин – машина контексти ҳам реклама сифатида тарқалиши жоиз эмас. Гендер тенгликка интилувчи мамлакатда хотинни машинага тенглаштириш кулгу чақирадиган ҳолат эмас. Токи аёлларга «машина» сифатида қарарканмиз, «истеъдоли» рекламачилар эса буни халқчил реклама деб ҳисоблар экан ҳеч қандай гендер тенглиги ҳақида гапириш мумкин эмас.
Нигина Худайбергенова