Дунёда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни жазолаш усуллари ва чоралари

Жарроҳлик йўли билан бичиш эркак гормонларини ишлаб чиқарадиган мояклар олиб ташланишини ўз ичига олади ва бир қатор мамлакатларда зўравонларни даволашда қўлланилади. Кастрация танадаги тестостерон даражасини пасайтиради ва субъектнинг жинсий истагини камайтиради; Кимёвий кастрация жинсий олатни олиб ташлашни эмас, балки саратон ёки эркак органлари жароҳатларини даволаш билан бир хил бўлган орхиектомияни ўз ичига олади. 

Айни пайтда жарроҳлик кастрация амалиёти деярли учрамайди. Чехия бу чора қўлланиладиган ягона Европа давлатидир. Қонун 1966 йилда қабул қилинган. Расмий маълумотларга кўра, 2000-2011 йилларда Чехияда 88 киши жарроҳлик кастрация қилинган.

Кимёвий кастрация жинсий қувватни деярли йўққа чиқарадиган инъекция кўринишида қилинади. Жарроҳлик кастрациядан фарқли ўлароқ бу усул стерилизация деб ҳисобланмайди. Кимёвий кастрациянинг камчиликлари ҳам бор. Тиббиёт тадқиқотлари шуни кўрсатадики, у турли касалликларга олиб келиши мумкин ва даволаниш тўхтатилганда таъсир қайта тикланади.

Шунингдек, асосий камчилик – бу дори-дармонларнинг нархи, Россия Федерацияси мутахассисларининг фикрига кўра, ҳар йили тахминан 10 000 доллар ва процедуранинг ўзига хослиги (дорилар узоқ вақт ва мунтазам равишда қабул қилиниши керак) «бу бир марталик эмас, процедура учун такрорий харажатларни назарда тутади»).

Индонезияда 2016 йилдан бери кимёвий кастрация қонунийлаштирилди. 2019 йилда унга ҳукм қилинган биринчи шахс жазо муддатини ошириш ёки ҳатто ўлим жазосини афзал кўришини айтди.

Украина Олий Радаси 2019 йил июль ойида ҳам болаларга нисбатан жинсий зўравонликда айбланаётган шахсларни мажбурий кимёвий кастрация қилишни жорий этиш чораларини маъқуллади. Бундан ташқари, мамлакатда зўравонларнинг очиқ реестри юритилади. 

Польша ва Жанубий Корея ҳам профилактика чораси сифатида кимёвий кастрациядан фойдаланади.

Умрбод қамоқ жазоси

Қамоқ жазосининг мақсади фақат жазолаш эмас, балки тузатиш ҳамдир. Статистика шуни кўрсатадики, болаларга нисбатан зўравонлик учун судланганларнинг 52 фоизи такроран зўравонлик содир қилишади. Зўравонлар жамият учун бошқа жиноятларга қараганда жиддийроқ чоралар кўришни талаб қиладиган хавф туғдиради. 

Россияда такрорий номусга текканлик учун умрбод қамоқ жазоси берилади. Францияда номусга тегиш 15 йил қамоқ билан жазоланади. Кейинчалик, зарар ва шафқатсизлик даражасига қараб, жазо 30 йилгача ёки умрбод қамоқ жазосига қадар узайтирилиши мумкин.

Ўлим жазоси

Ўлим жазоси инсон ҳуқуқлари меъёрларидан чекинишдир!

Вояга етмаганларни зўрлаганлик учун ўлим жазосига дунёнинг 57 давлатида расман рухсат берилган. Бунга осиб қўйиш, отиб ўлдириш, ўлдирадиган инъекция, бошидан жудо қилиш ва электр стул киради.

Аммо шуни ёдда тутиш керакки, ўлим жазоси болаларни зўрлаш ҳолатларини камайтирмайди, балки катта эҳтимол билан жиноятчи ўз жиноятини яшириш учун қурбонини ўлдириш ҳолатлари кўпаяди.

Ҳиндистонда вояга етмаганни зўрлаш ўлим ёки умрбод қамоқ жазосига олиб келиши мумкин, аммо зўрлаганлар кўпинча 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Хитойда кўп ҳолларда зўрлаш ўлим билан жазоланади. Эронда кўп ҳолларда улар осиб ўлдирилади, лекин баъзида улар тошбўрон қилиниши мумкин. Мисрда осиб ўлдириш ҳам мавжуд. 

Вояга етмаганларнинг номусига текканлик учун ўлим жазоси БАА, Қатар, Покистон, Судан, Тожикистон, Тунис, Бангладеш ва Қувайтда ҳам назарда тутилган. 

+5. Болаларнинг жинсий эркинлигига тажовуз қилган жиноятчиларнинг очиқ реестри.

Айрим мамлакатларда маҳкумларнинг исм-шарифлари, фотосуратлари, туғилган санаси ва яшаш манзиллари кўрсатилган оммавий хариталар ҳам мавжуд. Салбий томони, танқидчиларнинг айтишича, бундай ошкорлик озод қилинган жиноятчиларнинг жамиятга қайта интеграциялашувини қийинлаштириши мумкин. Бундай очиқ реестр АҚШ да мавжуд.

Польшада Адлия вазирлиги расмий сайтида жойлаштирилган болаларга нисбатан зўравонлик учун судланган шахсларнинг очиқ реестри мавжуд.Очиқ реестрдан ташқари кенгайтирилган рўйхат ҳам мавжуд бўлиб, унда вояга етмаганларга нисбатан жинсий асосда унча оғир бўлмаган жиноятларда айбдор деб топилган 2600 га яқин шахс киритилган. Ушбу рўйхат фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, мактаблар, болалар боғчалари, болалар учун ёзги оромгоҳлар ва шу каби ташкилотлар раҳбарияти учун очиқ. Шохрух Саъдуллаев тайёрлади