Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Ички “мен”имизни тушуниш учун нима қилиш керак?

Ички “мен”имизни тушуниш учун нима қилиш керак?
28 May 2022

Бизларни менсишмаса, хафа бўламиз. Фикримизни маъқуллашмаса, жаҳлимиз чиқади. Бунинг учун яқин инсонимиз билан уришамиз. Ваҳоланки, айнан мана шу инсон билан...

Бизларни менсишмаса, хафа бўламиз. Фикримизни маъқуллашмаса, жаҳлимиз чиқади. Бунинг учун яқин инсонимиз билан уришамиз. Ваҳоланки, айнан мана шу инсон билан муроса қилиб яшашимиз шарт. Шунинг учун бундай вазиятларда хотиржамликни қайтаришни ўрганиш керак.

Нима учун дугонамиз «Совқотдингми?» деб сўраса, тинчгина жавоб берамизу, бу саволни онамиздан эшитсак, дарров тутоқиб кетамиз? Чунки дугонамиз учун шунчаки маълумот берамиз, онамизнинг сўроғини дакки ёки назоратдай қабул қиламиз.

Қайси вазиятга тушганимизни ҳар доим ҳам сезавермаймиз. Лекин уларни ажратиб олишни ўргансак, янада хотиржам ва эгилувчан бўлишга эришамиз.

  1. Тайёргарликдан ўтамиз

Психолог Эрик Берн ичимиздаги «мен»нинг учта асосий қисмларини белгилаб берган: Ота-она, Улғайган инсон ва Бола. Схема тарзида уларни “қорболаси” кўринишида тасвирлайди, яъни О, У, Б ҳарфли учта думалоқча.

Масалан, биз ишхонамизга кирганимизда, ҳамкасбимиз биздан: «Соат неча бўлди?» деб сўрайди. Қуйидаги учта жавоб вариантини ўқиб чиқинг. Нима деб ўйлайсиз, уларнинг қайси бирида “Мен” ҳолати жавоб берувчи шахс мақомини билдиради?

«Менимча, соат сотиб оладиган вақтингиз келдиёв!»

«Ўн бир ярим бўлди».

«Мажлисга кеч қолдимми?»

Ҳар бир вазиятга маълум бир ҳис-туйғулар хос. Бола ҳолатида кеч қолганимиздан уялиб, қўрқув ҳис этамиз. Ота-она ҳолатида асабийлик, норозилик кайфиятини “ёқиб оламиз”.

Кўпинча ушбу вазиятларда жисмонан белгилар намоён бўлади. Масалан, қўрқсак, юрак тезроқ уради, тер ажралади, овоз ўзгаради. Асабийлик эса тана учун қўшимча юклама, қўлларимиз муштга келади, қон юзимизга қуйилади ва ҳоказо.

Улғайган шахс ҳолатида хотиржамликни сақлаймиз, ҳақиқий вазиятни таҳлил қиламиз ва сўралган саволга жавоб берамиз.

Нима учун?

Бола ҳолатида болаликдаги хатоларимизни такрорлаймиз.

Ота-она ҳолатида онамиз ва отамиз позициясини эслаймиз. Айнан ушбу хотиралар бизга вазиятни тўғри таҳлил қилишга тўсқинлик қилади. Афсуски оқибатда можароларни ҳам бошлаб юрамиз.

Улғайган шахс ҳолатида маълумотларни қабул қиламиз, таҳлилини тўғри юритамиз ва бошқалар билан ҳам тил топиша оламиз. Натижада ортиқча шовқин кўтарилмайди.

  1. Ички “мен” ҳолатимизни аниқлаймиз: ичимизда аслида ким гапираяпти?

Ушбу машқ Мен ҳолатларингизнинг орасидаги фарқларни тушуниб етишга ёрдам беради. Ҳаётингизнинг охирги 24 соатини эсланг.

Ота-онани излаймиз

Ота-онангиз каби иш тутиш ҳолатлари бўлдими? Кўзгуга қарасангиз, ўрнингизда бувингиз, бобонгиз ёки акангиз, синглингизни кўришингиз мумкин. Ота-оналик ҳолатида чекловлар кўп.

Улғайган инсонни излаймиз

Болаликка қайтмадингиз, ўзингиздан ота-онангизни ясамадингиз. Демак, мулоҳаза билан иш юритдингиз.

Болани излаймиз

Бола каби кўп фикрладингизми? Хотиралар уммонида яшадингизми? Демак, сизда Бола яшаган. Бировдан боладай аразлагансиз, ўзингизга нисбатан баҳоингиз паст бўлган.

  1. Ўзимизни ҳақиқий ҳаётга қайтарамиз

Кучли ҳаяжон измида бўлганимизда Ота-она ёки Бола қолипига кириб қолаверамиз. Ўзимизни ва хулқ-атворимизни назоратга олиш учун Улғайган шахс ҳолатини кўп машқ қилишимиз керак. Шунда истаган вақтимизда унинг тимсолига кира оламиз.

Қоғоз олиб, унга «Мен мана шундай инсонман…» деб сарлавҳа қўйинг. Икки дақиқа ичида барча жавоб вариантларини ёзиб чиқинг. Шундан кейин сал бўшашиб, Улғайган шахс ролига киринг: бунинг учун бир неча дақиқа давомида ўтирган хонангизни кузатинг. Стулда тик ўтиринг, оёқларингизни чалиштирманг.

Энди ёзиб чиққан жавобларингизга назар ташланг. Ҳар бир вариантни ҳақиқатга тўғри келадими, деган нуқтаи назардан текшириб чиқинг. Гапларни Бола ҳолатидан Улғайган инсон ҳолатига ўзгартиринг. Масалан: “Бировлар билан келиша олмайман” деган жумлани: “Атрофдагилар билан муносабатим яхши. Демак, тил топишишим мумкин” деган фикрга алмаштиринг.

Шундан сўнг яна бошқа оқ қоғоз олинг. Икки дақиқа ичида ота-онангиз ва сиз ҳурмат қиладиган инсонлардан эшитган шиорлар, фикрларни ёзиб чиқинг. Бунда ҳам Улғайган шахс режимини ёқиш зарур. Рўйхатдаги қайси фикрлар ҳақиқатга яқину, қайсилари йўқ?

Ибораларни янгиларига алмаштиринг. Масалан: “Бирор ишни уддалай олмасанг, такроран уриниб кўр” деган фикр ўрнига: “Бирор ишни уддалай олмасанг, бажараётган юмушингни шундай ўзгартиргинки, у амалга ошсин” деган фикрни ёзинг.

Зеро, Улғайган инсон тимсолидаги “Мен”имиз бизни ҳақиқий ҳаётга қайтаради ва тўғри қарор қабул қилишга чорлай

www.psychologies.ru материаллари асосида тайёрланди

Oldingi maqola

Айзада Канатбекова
27 May 2022
Айзада Канатбекова

Keyingi maqola

Томирис Байсафа
28 May 2022
Томирис Байсафа
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top