Айзада Канатбекова

2021 йилнинг 5 апрелида, Бишкек марказида 26 ёшли Айзада Канатбекова ўғирлаб кетилди.

Ўғирлаш жараёни видеокузатув камераларига қайд этди: кадрларда бир нечта йигит Айзадани машинага судраб киргани кўриниб турибди. Гувоҳларнинг берган маълумотларига кўра, Тенизбаев қизни шаҳар ташқарисига олиб кетган, зўрлаган, қиз барибир унга турмушга чиқишдан бош тортганида уни ўлдирган, кейин эса ўзининг жонига қасд қилган.

Айзаданинг ўғирлаб кетилиши катта шов-шувга сабаб бўлди: Бишкек ва Ўшда ўтказилган норозилик намойишларига юзлаб инсонлар чиқди. Улар ички ишлар вазирини ишдан бўшатиш ҳамда жиноятда айбдор бўлган барчани, шу жумладан ўғирлик вақтида чора кўрмаган милиция ходимларига жазо беришни талаб қилишди.

Айзаданинг танасини у ўғирлаб кетилганидан уч кун ўтибгина топишди ва мурдани милиция эмас, оддий чўпон топган.

Айзаданинг яқинлари зудлик билан мурожаат қилган милиция эса хавотирга ўрин йўқлигини рўкач қилиб аризаларини қабул қилишдан бош тортган. Ходимлардан бири эса ҳатто ўринсиз ҳазиллашган: “Нимага шовқин кўтарасиз? Тўйга тайёргарлик кўраверинг”.

Ўғирлик содир этилганидан сўнг қизнинг яқинлари милициядан қидирувни тезлаштиришни сўрашган ва нима учун уни “Хавфсиз шаҳар” орқали қидиришмаётганлиги, шунингдек уяли алоқа оператори орқали тахминий жойини аниқлаштирмаётганлиги уларда тушунмовчилик уйғотган.

Қотиллик бўйича иш жонига суиқасд қилган Замирбек Тенизбаевнинг ўлими туфайли тўхтатилган.

Айзада Канатбекова

Айзада Канатбековани ўғирлашда айбдорлар сифатида беш киши топилган: Сыймык Молдосариев, Кубаныч Токон уулу, Ажикабыл Рысбай уулу, Замирбек Раманкулов, шунингдек Орузбек Нурумбетов. Улар “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда ўғирлик” моддаси бўйича айблов қўйилган.

27 май куни пойтахтнинг Первомайский туман судида ўғирлик иши бўйича иш кўрилиши бошланди. У тўрт ой давом этди.

Суд ишларининг якуни айбдор Замирбек Раманкулов ва Кубаныч Токон уулуни олти йил ва олти ой озодликдан маҳрум қилиш ҳукми ўқилган. Ажикабыла Рысбай уулу, Сыймыка Молдосариева, шунингдек Орузбек Нурумбетовга етти йил озодликдан маҳрум қилиш ҳукми ўқилди.

ИИВ шунингдек ички текширув олиб борди. Бу ҳам жамоатчилик ва халқаро институтларнинг босими остида бўлди. Лекин, у хўжакўрсинга ўтказилган бўлиб чиқди.

Хизмат текшируви якунига кўра 12 нафар милиционер мансабларидан озод қилинган, 27 нафари хизматга тўлиқ муносиб эмаслиги тўғрисида огоҳлантирилган, яна 5 нафар ҳуқуқни мухофаза қилиш ходимларига қатъий ҳайфсан берилган.

Мансабларидан айрилган шахслар: Бишкек ШИИБ, унинг ўринбосари, Первомайский тумани ИИБ раҳбари, шунингдек ШИИБ тергов хизмати раҳбари.

Жиноий кодекснинг қатъийлаштирилиши

Ҳуқуқни мухофаза қилиш органларининг расмий маълумотларига кўра, 2020 йилда қизларни никоҳга киришга мажбурлаш мақсадидан 210 та ўғирлик факти қайд этилган. Улардан фақат 5 фоизи судгача борган, бундай маълумотларни “Ёруғлик нури” лойиҳаси доирасида БМТТД келтирмоқда.

Қирғизистонда қизларнинг ўғирланиши – оғир жиноят. 2021 йил 1 декабрда кучга кирган Жиноят кодексига мувофиқ бундай жиноятни содир этганлик учун КР ЖК 172-моддаси, “Инсонни никоҳга кириш мақсадида ўғирлаш” бўйича жиноят иши қўзғатилади.

Никоҳга кириш учун ўғирлаганлик учун айбдор беш йилдан етти йилгача озодликдан мажрум этилади. Никоҳ муносабатлари ёки никоҳга кириш учун болани ўғирлаш етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу жиноятни содир этишга алоқадор фуқаролар етти йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

Шахсни никоҳга кириш мақсадида ўғирлаш оғир жиноят сифатида баҳоланади, шунинг учун қарши баёнот ёки даъволарни рад этиш бундай ҳолатларда қабул қилинмайди.

Никоҳга кириш мақсадида қиз ўғирланганлиги юзасидан милицияга нафақат жабрланувчи, балки ҳодиса гувоҳига айланган барча фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин. бунинг учун 102 рақамига қўнғироқ қилиш керак.

Қизларни ўғирланишининг тергов ишлари билан тергов органи шуғулланади. Кодексда, шунингдек ишни очишдан бош тортган ёки баён қилинган жиноятни яширган милиция ходимларига жавобгарлик кўрсатилган. Бунинг учун уларга икки йилгача муайян мансабни эгаллашни ман этиш ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Материални Виктория Зубаирова тайёрлади