ХАВОТИРНИ ЕНГИШ УЧУН ҚЎРҚУВ ЮЗИГА ТИК БОҚИНГ

Хавотир ва қўрқув инсонларга хос ҳислар. Келажак ҳақида қайғурмаганимизда ва ўзимизга ишонганимизда хавотир олишга имкон қолмасди. Аммо хавотир кучли бўлганда ва тўғри қадам ташлашга ҳалақит берганда, нима қилиш керак? Психологларнинг айтишича, хавотирдан қочиб қутулиб бўлмайди, лекин унинг таъсирини камайтириш, сўнг ҳаётдаги интилишлар йўлида сарфлаш мумкин.
Кўпроқ ҳаракатда бўлинг
Кунига олти соатдан кўп бир жойда ўтирадиган инсонлар фаол ҳаракатда бўлганларга нисбатан хавотирни кучлироқ сезади. Гап айнан узоқ вақт давомида бир жойда ҳаракатсиз ўтиришда. Шундай экан, хавотирга енгилмайман десангиз, кўпроқ ҳаракатда бўлинг.
Хавотир ҳақида очиқчасига гапиринг
Қалбингизни қўрқув эгалладими, у билан ёлғиз қолманг. Яқинларингиз билан бўлишинг. Хавотир сабабини ҳам айтинг, энг кучли ҳаяжонни яширманг. Истасангиз кулинг, йиғланг, бақиринг. Ҳисларингизни ташқарига чиқаришингиз керак.
Фикрларингизни қоғозга туширинг
Қўлингизга қоғоз олиб, хаёлингизга келган фикрларни ёзишни бошланг. Сўз танламанг, хатоларига эътибор берманг, ўзингизни таҳрир қилманг. Бу машқ ҳаяжонни енгишга ва вазиятга атрофдан қарашга ёрдам беради.
Мусиқа тингланг
Классика, рок, джаз — йўналишнинг аҳамияти йўқ, мусиқа сизга ёқса бўлди. Мусиқа тинчлантиради, қон босимини туширади, мушак зўриқишини олади, натижада хавотир ва стресс камаяди.
Қўрқувга тик боқинг
Хавотир белгиларидан қочишнинг ўрнига юзингизни қўрқмасдан унга тутинг. Қарабсизки, хавотир ва ташвиш кучсизланади ҳамда унинг белгилари камаяди.
Ижобий ҳисларни чақиринг
Психологлар шундай маслаҳат беради: ўзингизга вақт ажратинг, ҳаёт таъмини тотиб яшанг, кўп нарсани хоҳламанг, озгина бўлсин, лекин мамнунлик олиб келсин. Ҳаётингизни соддалаштиринг. Севимли ишингиз билан шуғулланинг ва умрингизни мазмун билан тўлдиринг.
Кучингизга ишонинг
Хавотир олдида таслим бўлманг. Кучли эканингизни исботланг. Атрофингиздаги сиз ҳавас қиладиган инсонлардан ўрганинг.
Савимли машғулот билан шуғулланинг
Йога, медитация, тикиш, тўқиш, чизиш – буларнинг ҳаммаси ички мувозанатни тиклашга ёрдам беради. Унутманг, кўп ҳолларда биз ўзимиз учун жавоб берамиз ва ҳаётий куч-қувватимиз аслида биз ўйлагандан ҳам кўпроқ.

Манба: https://www.psychologies.ru/articles/kak-spravitsya-s-trevogoy/