- Сиз ишонган одамларга зўравонлик ҳолати ҳақида айтинг (дўстлар, қўшнилар ёки қариндошлар).
- Хавфли вазиятда кетишингиз мумкин бўлган жойни ўйлаб қўйинг. Инқирозли вазиятни кутмасдан қўшни ёки дўстларингиздан вақтинча яшаш учун жой беришларини сўранг.
- Зўравонлик ҳатти-ҳаракатлари қайтарилганда нима қилишингизни ўйлаб қўйинг.
- Ўзбекистонда уй зўравонлиги қурбонлари учун ишонч телефон рақамларини эслаб қолинг.
- Қўшниларингиз билан уйингиздан ғалати бақир-чақирлар эшитилганда милицияни чақиришлари кераклигини келишиб олинг.
- Ҳар бир калтаклаш ёки таҳдидларни фото, видео ёки диктофон (бу функция телефонингизда бўлиши керак, бўлмаса махсус иловани юклаб олинг)га ёзиб олишга тайёр туринг. Телефонга барча қўнғироқларни ёзиб олувчи иловани юклаб олинг.
- Уйда қурол бўлса, уни зўравондан яширинг. “Тинчлик” пайтида пичоқ, қайчилар турадиган жойни ўзгартиринг, зўравон сабабини сўраса, шунчаки ўзгартириш киритмоқчи эканингизни айтинг. Кесувчи буюмларни топиш ва олиш қийин бўлган жойга олиб қўйинг.
- Уй ёки машина калитларини шундай қўйингки, хавфли вазиятда уларни осонлик билан олиб уйдан чиқишингиз керак. Вақт ўтиши билан бу одат тусига киради. Уй, машинадан қўшимча калит бўлса, уларни хавфсиз, лекин хавфли вазиятда осон олса бўладиган жойда сақланг.
- Хавфсиз, лекин сизга қулай бўлган жойда маълум миқдорда пул, керакли рақамлар ёзилган блокнот, паспорт, болаларнинг ҳужжатлари ва бошқа муҳим ҳужжатларни сақланг. Уларни бир папкада шкаф тепасида ёки столда сақлашингиз мумкин. Иложи бўлса ёнига керакли кийимлар ва дориларни ҳам қўйинг. Пулларни ҳужжатлар ғилофига яшириб қўйиш мумкин.
- Зўравон сизни топиши мумкин бўлган барча нарсаларни йўқ қилинг (яширилмаган қайд дафтарлари, манзиллар ёзилган конвертлар, интернетда ёзишмалар тарихи ва ҳоказо).
- Қимматли нарсалардан нималар олишни олдиндан ўйлаб қўйинг (масалар, тилла буюмлар). Зарурат туғилганда уларни сотиш ёки гаровга қўйиш мумкин бўлади. Уларни тақиб юринг ёки ўша ҳужжатлар солинган папкада сақланг.
- Зўравонлик ҳолатида ўз туйғуларингизга ишонинг. Баъзан қочган яхшироқ, айрим ҳолатларда эса зўравонни тинчлантириш мумкин. Бу ерда универсал рецепт йўқ.
Вазият инқирозли бўлса, уйни дарҳол тарк этинг. Бунда керакли нарсаларни ололмаганингизга ҳам қараманг. Хаётингиз хавф остида эканлигини унутманг!
Сизнинг вазиятингизга тўғри келадиган хавфсизлик режасини қўшимча равишда ўрганиб чиқинг: