Болаларнинг яхши шароитларда ўсиши муҳим

Ярим аср олдин Мўйноқ Орол денгизи бўйида ривожланган балиқчилик порт шаҳри эди. Кейин эса денгиз кетди… Орол фожиаси бу ерда яшаган минглаб одамлар ҳаётини ўзгартирди. Одамлар бу ерларни тарк этди, шаҳар аста-секин харобага айланди. 2018 йилда у ерда 13,5 минг киши яшаган.

Болаларнинг яхши шароитларда ўсиши муҳим

Мўйноққа охирги марта 2017 йилда келганман. Ўша пайтдан бери шаҳар ўзгариб кетди: кенг марказий кўча пайдо бўлди, янги уйлар қурилмоқда. Маҳаллий аҳолининг айтишича, айрим кетиб қолганлар қайтяпти. Умид пайдо бўлди.

Болаларнинг яхши шароитларда ўсиши муҳим Болаларнинг яхши шароитларда ўсиши муҳим

Мен сизга Мўйноқнинг деярли ўзгармаган қисмини кўрсатаман. Оддий уйлар, ярим бўш ҳовлилар, камтарона турмуш тарзи, қамиш тўсиқлар. Атрофда қумга тўла ва кўм-кўк. Ва шу манзара фонида очиқ далада – 2019 йилда очилган 10-сонли катта болалар боғчаси қурилган. Бу яқин атрофдаги уйларнинг болалари қатнайдиган давлат мактабгача таълим муассасаси. Ёрқин мебель, юмшоқ гиламлар, турли ўқув қўлланмалари ва ҳаттоки шахмат клуби бор. Ҳовлида шина ва баклажкалардан ажойиб безаклар мавжуд. Асосий маблағ, тушунишимча, бинони қайта қуриш ва болалар учун шароитлар яратишга сарфланган. Ҳозир болалар боғчасида 160 нафар тарбияланувчи ва 48 нафар ходим ишлайди (улардан 19 нафари педагоглар).

Болаларнинг яхши шароитларда ўсиши муҳим

Бундай яхши жиҳозланган боғча Мўйноқда ягона эмас. Барча янги боғчалар ёруғ, шинам, хоналари кенг, замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Жумагул Шараповна Уснатдиновнанинг айтишича, бунинг натижасида болалар ёшлигиданоқ ўқиш, яшаш ва ишлаш учун турли шароитларни кўришади. Бу болалар дунёқарашини ривожлантириш учун жуда муҳимдир, яъни улар нимага интилишни билади.

Болаларнинг яхши шароитларда ўсиши муҳим Болаларнинг яхши шароитларда ўсиши муҳим

2017 йилда Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилганида Қорақалпоғистонда 318 болалар боғчалари мавжуд бўлиб, улардан 308 таси давлат тасарруфида бўлган. Уларга 150 мингга яқин мактабгача ёшдаги болалардан 48 минг нафар тарбияланувчилар қатнарди. Ҳозир бу кўрсаткич 70 фоизга ўсди (108.714 бола), давлат боғчалари сони эса 418 тага етди. Қорақалпоғистонда 500 дан ортиқ оилавий болалар боғчалари мавжуд бўлиб, уларда асосан аёллар ишлайди.

Болаларнинг яхши шароитларда ўсиши муҳим

Мактабгача таълим қамрови ўсиши жуда таъсирли. Билишимча, бу йил янги давлат боғчаларини очиш учун бюджет қисқартирилди. Бунинг сабаби нимада эканлигини билмайман: эҳтимол бошқа устувор тармоқлар пайдо бўлган, балки пандемия туфайли юзага келган иқтисодий таназзул бунга сабабдир. Назаримда, таълим Ўзбекистондаги энг муҳим ва оғриқли мавзулардан бири. Бундай боғчаларнинг барча вилоятларда кўпроқ очилишини истардим. Болаларнинг яхши шароитларда ўсиши муҳим. Бунда эса давлат ёрдам бериши керак.

Болаларнинг яхши шароитларда ўсиши муҳим Болаларнинг яхши шароитларда ўсиши муҳим

#SukutSaqlama #Аёллар #WomenEmpowerment