Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Бирон янги иш бошлаганингизда омадсизликка учраш қўрқувидан қандай халос бўлиш мумкин?

Бирон янги иш бошлаганингизда омадсизликка учраш қўрқувидан қандай халос бўлиш мумкин?
13 Dek 2020

Бирор янги иш бошлаш олдидан бўладиган ҳавотир табиий ҳолат ҳисобланади. Айнан ҳавотир бизни ҳеч бир ҳаракатсиз ўтиргандан кўра илгари одимлашга...

Бирор янги иш бошлаш олдидан бўладиган ҳавотир табиий ҳолат ҳисобланади. Айнан ҳавотир бизни ҳеч бир ҳаракатсиз ўтиргандан кўра илгари одимлашга ундовчи туйғудир. Бошқа тарафдан қараганда, агар ҳолат ҳавас қиларли бўлса, келажагингиз яхши томонларини тахмин қила олсангиз нима учун ҳаракат қилмаслигимиз керак? Энг муҳими, нима учун аниқ бир тўхтамга кела олмаётганимизни билиб олишимиз керак.

Савол беринг: Сиз ўзингизга тегишлимисиз? Одатда болалигимизда биз учун ота-онамиз куйиб-пишиб юради: йиқилиб, оёқ-қўлимиз лат емадими, оч қолмадикми, совқотмадикми ва ҳоказо. Балки ота-онангиз ўз хаётида эришолмаган орзуларининг рўёбини сизда кўришни истар? Болаликдан ҳозирги кунгача ҳаётингиздаги қабул қилинаётган қарорларни сиз учун ота-онангиз қабул қилаётгандир? Аввало ҳаёт бир марта берилиши ва у фақат сизники эканлигини тушуниб олишингиз керак.

Ўзингизга ота-онангиз назари билан баҳо беришни бас килинг ва умуман нафақат ота-она, умуман бировнинг кўзи билан қарашни тўхтатинг. Айбдорлик ҳиссидан воз кечинг, сиз ўзингиз учун яшашингиз ва қарор қабул қила олишингиз кераклигини унутманг. Мустақил қарор қабул қилишни ўрганинг, «Онам нима дер экан-а?» деган саволларни миянгиздан чиқариб ташланг. Тўғри, она ҳеч қачон сизга ёмон бўлишини истамайди, лекин 30-40 ёшда ҳам сизга нима яхши-ю, нима ёмонлигини ўзингиздан бошқа ҳеч ким билмайди.

 

Oldingi maqola

Қизимга берадиган маслаҳатларим
13 Dek 2020
Қизимга берадиган маслаҳатларим

Keyingi maqola

Жинсий тарбия: у қандай бўлиши керак?
13 Dek 2020
Жинсий тарбия: у қандай бўлиши керак?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top