Ўтган материалларда гендер стереотиплар ва «ёпишқоқ пол» ҳамда «шишали шифт» каби тушунчаларни кўриб чиқдик. Аммо, тасаввур қилайлик, аёл оила ва карьера ўртасидаги мувозанатни муваффақиятли ўрнатиб, «ёпишқоқ пол» дан ажралиб, «шишали шифт» орқали ўсиб чиқди ва тўсатдан уни жиддий компания раҳбари бўлишга таклиф қилишди. Қувониш керак аслида, аммо…
Майкл Райан ва Алекс Хэслэм Лондон Фонд биржасининг Топ-100 компаниялари қандай ҳолатларда ишга аёлларни олганини таҳлил қилишди (https://www.researchgate.net/publication/227680644_The_Glass_Cliff_Evidence_that_Women_are_Over-Represented_in_Precarious_Leadership_Positions). «Шиша жарлик» деб аталадиган атама шундан келиб чиққан.
Аниқланишича, йирик компаниялар аёлларни бошқарувда фақат ҳақиқий инқироз бошланган вазиятларда ишга олишади. Молиявий аҳволнинг ёмонлашуви, қимматли қоғозларнинг тушиши ва шартномаларнинг бекор қилиниши компанияларни кўпинча бизнесдан хабардор бўлган аёлларни ёллашга ундади.
Оғир меҳнат шароитларидан ташқари аёлларни яна бир хавф кутмоқда – нимадир кутилганидан кетмаса аёлнинг айби эркакникидан оғирроқ бўлади. Битта арзимас хато ва аёл жарликдан қулатилади.
=====================================
Бундан келиб чиқадики, аёлларни юқори лавозимга кўпинча оғир шароитдагина тайинлашади, унинг хатолари кескинроқ кузатилади ва нафақат иш, балки ташқи кўриниш ва ҳатти-ҳаракатлар учун танқид қилишади. Ҳар қандай хатосини эса «аёллар раҳбар бўла олмаслиги»га йўйишади.
Нигина Худайбергенова