Ўз кучсизлиги ва қадрсизлигини ҳис этиш доим оғир бўлади. Бундай дамларда яхшиликларга лойиқ эмасман, деган фикр туғилади: лавозимим оширилмайди, яхши баҳога нолойиқман, ота-онам ва яқинларим меҳрига арзимайман каби. Хўш, бундай ҳиссиёт нега пайдо бўлади ва ўзимизга ишончимизни қайтариш учун нима қилиш керак?
“ҚАДРИМ ЙЎҚ”: НИМАГА ШУНДАЙ?
Қаллоблик синдроми
Бундай дардга учраган инсон ўзига ишонмайди, ҳаёти ва ишидаги муваффақиятларга нолойиқман деб ҳисоблайди. Ўз меҳнати ва ҳаракатларини муносиб баҳолай олмайди.
Психологик жароҳатлар
Болаликдан қолган қалб жароҳатлари инсон улғайгач, унинг ўзига бўлган ишончини йўқотади ва тушкунликка сабаб бўлади.
Руҳий касалликлар
Ўзини ўта қадрсиз деб биладиганлар қуйидаги психологик касалликларга ҳам учраган бўлиши мумкин:
биполяр бузилиш;
депрессия;
хавотир;
жароҳатдан кейинги бузилиш;
шахсиятнинг бузилиши.
Ўтмишдан афсусланиш
Содир этган қилмишларимизга ачиниш ҳисси ҳаммамизда бор. Агар яна ўша ёшга қайтиб қолсам, бошқача йўлни танлардим ва ҳаммаси яхши бўларди деймиз. Токи ўтмишимизни борлигича қабул қилмас эканмиз, келажакда ўзимизга ишончимиз камайиб бораверади.
Ўзига паст баҳо бериш
Бунинг бир неча сабаблари бор:
Ота-онанинг юқори талаблари
Дўстлар ёки яқинлар томондан талабчанлик ва танқид
Ажримлар, айрилиқлар
Психологик жароҳатлар
Ёлғизлик
Уялиш
Психик касалликлар
Миянинг ўзига хослиги
Жамият томонидан босим
Перфекционизм
Ҳамма нарсани мукаммал қилиш истаги билан жуда кўп кўнгилсизликларга қайта-қайта учрайверамиз. Юқори талабларимиз ҳар гал бизни қониқиш ҳиссидан маҳрум қилади. Перфекционист инсон учун ёки мукаммал иш ёки тўлиқ муваффақиятсизлик бор, ўртамиёна натижа мавжуд эмас. Аммо ҳақиқий ҳаётда қоидалар бошқачароқ ва аксарият вазиятларда “яхши” ёки “қониқарли” натижанинг ўзи етарли бўлади.
Яширин нарциссизм
Нарциссизм – ўзини яхши кўриш эканлигини аввал ҳам тушунтириб берганмиз. Яширин нарциссизмга дуч келган инсон ҳамманинг олдида ўзини пастга уришни яхши кўради. Аслида эса ўзини бошқалардан устун кўради ва мавқеини тушириши мумкин бўлган вазиятлардан четроқда юради.
ЎЗИГА БЎЛГАН ИШОНЧНИ ҚАЙТАРИШ ЙЎЛЛАРИ
Ўзингизни борлигингизча қабул қилинг.
Ҳиссиётларингизни “тўғри” ва “нотўғри”га бўлманг. Уларнинг ҳаммаси сизнинг бир қисмингиз. Ундан кўра, уларни қабул қилинг.
Ўзингизни кечира билинг.
Ўтмишда ёки келажакда эмас, бугунги кунингиз билан яшашни машқ қилинг.
Билимингиз ва имкониятларингизни муносиб баҳоланг.
Ички танқидчингизни қалбингиз қаърига кўмиб юборинг.
Сизни қадрловчи инсонлар билан яқинлашинг.
Хатоларни ортга улоқтиринг.
Режа билан яшанг.
Ўтган асрнинг 70–80 йилларида Америкалик психологлар Жеймс Прохазка ва Карло Ди Климентелар ҳаётини ўзгартирмоқчи бўлган инсонлар учун олтида босқичдан иборат назарияни ишлаб чиқишган:
Муаммони тушуниб етиш
Унинг ечимини ўйлаш
Тайёргарлик
Фаол ҳаракатлар
Янгича ёндашув
Эски ёндашувлардан воз кечиш
Ушбу схема ҳаётни яхши томонга ўзгартиришга ёрдам беради.
Яқинлар кўмагига суянинг
Ҳаётни ўзгартиришнинг яна бир яхши йўли муаммога дуч келганда, яқинлардан ёрдам сўрай олиш.
Сизга ҳамфикр инсонлар дардингизни тинглайди, кўнглингизни кўтаради, имкониятларингизни четдан баҳолашга ёрдам беради.
Кайфият ўзгариши, хурсандчилик ва тушкунлик табиий ҳолат. Ҳаёт оқ ва қора чизиқлардан иборат. Ўз олдингизга шундай мақсад қўйинг: шартли “мукаммалликка” эмас, яхши натижага интиламан. Бир кам дунё эканига, ҳеч ким мукаммал эмаслигига тан беринг.
Манба: https://www.psychologies.ru