Бутун Украина ва МДҲ давлатларини ларзага келтирган бу машъум воқеа 2012 йилнинг 9 мартдан 10 мартга ўтар кечаси Николаев шаҳрида содир бўлган.
9 март куни кечқурун 18 ёшли Оксана 8 март байрамини нишонлаш учун барга келади. Бар ходими қизнинг фақат пиво ва шарбат ичганини айтган, кейинроқ келган бир нечта ёш йигитлар Оксананинг ёнига стол олиб келиб, ўша ерга ўтиришган.
Улар қизни алкогол билан сийлашади – Оксана шунчалик маст бўлганки, уни кафедан суяб олиб кетишади. (Оксананинг ўзи ва онаси кейинчалик унга уйқу таблеткалари берилганини айтишди).
Оксана жуда маст бўлганлиги сабабли, йигитлар уни Николаевда йирик амалдор бўлган (2011 йил охиригача «Теплоенергосервис» коммунал корхонаси директори бўлиб ишлаган) умумий дўстлари Максим Присяжнюкнинг квартирасида ухлашни таклиф қилишди. Бу йигит 1 йил давомида Оксана билан муносабатларни ўрнатишга уриниб кўрган. Квартирада қиз ўзини жуда ёмон ҳис қилди ва ухлаб қолди.
Хонадон эгаси ва икка меҳмон (Максим Присяжнюк, 24 ёш; Артём Погосян, 22 ёш; Евгений Красношек, 23 ёш) қизнинг ночор аҳволидан фойдаланиб, уни бирин-кетин зўрлаган. Аммо қиз уйғониб, қаршилик кўрсата бошлайди (қўшнилар баланд овозни эшитиб ҳам полиция чақиришмади). Кейин зўрлаганлардан бири қиз нафас олишдан тўхтагунча уни қўллари билан бўға бошлади. Тергов давомида Красношекнинг тан олишича, Оксана ўзига келганида, полицияга хабар беришини айтган, ўшанда улар уни ўлдиришга ва жасадини йўқотишга қарор қилишган: “У қичқириб, қўлларини силкитарди. Овозини ўчира қолмасди. Уни уриб юборишга қарор қилдим».
Оксанани ўлган, деб ўйлаб, Красношек жасад билан жинсий алоқада бўлади, шундан сўнг у Погосян билан бирга жасадни олиб боришни режалаштирган жойни кўриб келишади. Улар қайтиб келганларида, қиз нафас олаётган эди – ва Красношек уни қайта буғади – бу сафар шнур билан. Кейин у қизни кўрпа ва ёстиқ жилдига ўраб олди ва учаласи (Красношек, Погосян, Присяжнюк) уни поликлиниканинг ташландиқ қурилиш майдончаси ҳудудига олиб боришди. Қурилиш майдончасида улар ертўлага тушиб, жасадни чиқинди бўлган чуқурга ташлашган, сўнг қизнинг ёнидаги ахлатга ўт қўйиб, кетишган. Красношек ёстиқ жилдини олиш учун қайтиб келди – қиз ёнар ва ҳаёт аломатларини кўрсатмасди.
10 март куни эрталаб Оксана Макар қурилиш майдончаси олдидан ўтиб кетаётган одам томонидан топилган. У унинг ахлатхонада куйиб кетган жасадини кўриб, полицияга қўнғироқ қилган. Тез ёрдамни кутиб, етиб келган полициячилар қизчани чуқурдан олиб чиқиб кетишди ва уни яланғоч ҳолда шинелга ўрашди. Оксана шу вақт ичида ҳушида эди ва дарҳол тажовузкорлар ва жиноят ҳолатлари ҳақида гапириб берди.
У шифохонага 55% куйиш билан ётқизилган, уларнинг аксарияти 3 ва 4 даражали эди. Оксананинг даволовчи шифокори маҳаллий каналга берган интервьюсида бундай жароҳатлар учун қиз жуда узоқ вақт ёнаётган кўмир устида ётиш кераклигини таъкидлади. Қизнинг буйраклари шикастланишдан ишдан чиқади, сепсис бошланади ва унда пневмония авж олади.
Николаевдаги реанимация бўлимида шифокорлар Оксана Макарнинг ҳаёти учун курашаётган бир пайтда тергов учта жиноятчини сўроққа чақиради ва … улардан иккитасини шаҳардан чиқмаслик тўғрисида тилхат олиб қўйиб юборади. Артём Погосян ва Максим Присяжнюк бир муддат озодликда юрган. Айни пайтда матбуотда Оксана Макарни қоралаш кампанияси бошланади.
Оммавий ахборот воситалари Оксананинг оиласи яхши эмаслигини гапиради. Оксананинг онаси Татьяна Романовна Суровицкая уч марта судланган. Оксананинг ўз отаси Сергей Игоревич Макар, Татьяна туғилгандан кейин ажрашган, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилган, гиёҳванд моддаларни ўғирлаш ва тарқатиш учун уч марта судланган. Оксананинг отаси билан ажрашгач, Татьяна бир одам билан учрашди ва у билан яшаш мақсадида қизи билан кўчиб ўтади; Татьяна Херсонда қамоқ жазосига ҳукм қилингандан сўнг, кичкина Оксанани онаси томондан бобоси ва бувиси олиб кетишди.
Оксананинг собиқ синфдошларининг ота-онасининг кўрсатмаларига кўра, қиз «синфдошларининг сумкаларини титкилаб, ҳатто ўқитувчининг сумкасидан ҳамённи олган». Қиз учинчи синфга ўтганидда, бобоси Оксанани махсус умумтаълим мактаб-интернатига топширишга қарор қилди, мактаб-интернат ўқитувчиларининг сўзларига кўра, қизда енгил ақлий заифлик бор эди.
Қамоқдан чиққан Оксананинг онаси қизини олиб кетади. Марҳуманинг бувисининг сўзларига кўра, Оксана олтинчи синфдан кейин ҳеч қаерда ўқимаган ва ишламаган. Баъзи оммавий ахборот воситаларида Оксана фоҳишалик орқали пул топгани ҳақида маълумот пайдо бўлди, аммо Оксананинг онаси буни қатъиян рад этди. Марҳуманинг оиласи ҳатто фоҳишалик айбловларини туҳмат деб топиши учун судга ҳам мурожаат қилган. Судда улар ютиб чиқди.
Бироқ, матбуот «бузуқ фаришта» образини шакллантириб бўлди. Айбланувчилар буткул бошқа олам – ҳар учаласи ёш ва истиқболли, нуфузли ва бадавлат амалдорлар оилаларидан бўлган, шаҳарда муносиб таълим олган ва алоқалари бор. Улар сувдан қуруқ чиқишлари мумкин эди. Аммо жамоатчилик кутилмаганда ёрдам берди. Намойишлар дастлаб Николаев, кейин Киев, Одесса, Херсонес ва бутун Украинада бошланди. Ҳатто Украинанинг амалдаги президенти Виктор Янукович ҳам тергов қўмитаси раҳбарига ишни текширишни буюрган.
21 март куни “маълумотлар полициядан сизиб чиқиши”га ишора қилиб, Оксана Макарга ҳужум олдиндан режалаштирилгани ва унга пухта тайёргарлик кўрилгани хабар қилинган эди. Максим Присяжнюк у билан муносабатларни ўрнатишга уриниб кўрди ва у «жуда бой ва обрўли» бўлишига қарамай қиз унга рад жавоби бергани ва ҳатто «пул эвазига у билан ётишни таклиф қилганида» уни қатъиян рад этгани уни жуда хафа қилди. Ижтимоий тармоқларда Присяжнюк Красношекни топди, у билан жиноий режа бўйича келишиб олди. Жиноят содир бўлган куни Присяжнюк уйдан чиқмади ва (алиби учун) уни иложи борича кўпроқ одам кўришига ҳаракат қилди.
Бу маълумот янги резонансга сабаб бўлади. Оксананинг иши нафақат Украина, балки МДҲ давлатларида ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлади. Одамлар қиз учун қон топширишади ва қизнинг онасини қўллаб-қувватлашларини билдирадилар.
Оксананинг соғлиғи кундан-кунга ёмонлашди. У қўли ампутацияси, очиқ бўғимларга тери трансплантатсияси бошидан ўтказади. Воқеа содир бўлганидан 10 кун ўтгач, шифокорлар қизни медикаментоз комага туширишади. Бу ҳолатда Оксана Макар Донецкдаги куйиш марказига олиб борилади ва у ерда мураккаб операция қилинади. Бутун мамлакат қизнинг даволаниши учун пул йиғмоқда, лекин улар дафн маросимига насиб этади…
29 март куни, зўрланиб, бўғиб, тириклигача ёқиб юборишганидан 20 кун ўтиб, Оксана Макар вафот этади. Уни бутун шаҳар бўлиб сўнгги манзилига кузатишади.
Қизни бўғиб ўлдирган Евгений Красношек умрбод қамоқ жазоси, жиноят ташкилотчиси Максим Присяжнюк 15 йил, Артём Погосян 14 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Оксананинг икки жаллоди яқин йилларда қамоқдан чиқади, оддий ҳаёт кечиришда давом этишади, кўп даҳшатлардан омон қолган, узоқ ва аламли ўлимни қабул қилган, оммавий ахборот воситалари томонидан туҳматга қолган, содир бўлган воқеада айбланган 18 ёшли қиз эса онаси ва бобоси билан бувиси учун қайтариб бўлмас аламли йўқотишлигича қолади.