Ўзини қадрсиз ҳис этиш инсонда умидсизлик ва ўзгаларга кераксизлик ҳиссини уйғотади. Бундай белгилар депрессиянинг одатий белгилари бўлиб, ўзига ишонмаслик, эътиборсизлик, таҳқирланиш, калтакланиш, ё бўлмасам инсон бошидан ўтказган қийин вазиятлари туфайли ҳам келиб чиқиши мумкин.
Ўзини кераксиз ҳис қилиш кишида ғамгин онларни келтириб чиқариши ва одатий кундалик ҳаётда қийинчиликлар туғдириши аниқ. Бунда киши бирор бир мақсадини амалга оширишда уни қилаётган ишлари барибир тўғри эмаслигини билганича, қўллаб-қувватланмасдан, қилган ишлари кишилар ҳаётида ҳеч бир ўзгариш ясамаслигини сезганича тушкунликда яшайди. Шу туфайли бунинг чорасини вақтида топиш ва ёрдам сўраш керак бўлади.
Айтайлик, нима сабабдан ўзингизни кераксиз ҳис қилаётган бўлишингиз мумкин?
Ўзини кераксиз ҳис этиш турли сабаблар туфайли келиб чиқиши мумкин: вояга етиш мобайнида, жамият билан алоқада, бирор кишига боғланиб қолганда, стрессли вазиятларда, руҳий тушкинлик оқибатида…буларнинг ҳаммаси рол ўйнайди. Кишидаги баъзи бир мавжуд бўлган сабаблар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
Болаликдаги босим
Бунда болалик онлари ёмон ўтган бўлиши назарда тутилади. Яъни, ота-онанинг болага эътиборсизлиги, камситиши унинг ўсаётган онларида ўзига бўлган ишончни ва кераклилик ҳиссини кесиб қўйган бўлиши мумкин. Болаликда ота-оналари ёки уларни вояга етказувчилари томонидан тинмай таҳқирланган ёки танқид қилинган болалар кейинчалик ҳам қадрсизлик, бошқаларга кераксизлик руҳида ўсиб -улғаядилар ва шу ёъсинда қоладилар. Тажрибалар шуни кўрсатадики, инсон ҳаётидаги кераклилик ҳиссини уйғотувчи ҳислар биринчи бўлиб ёшликдан пайдо бўла бошлайди.
Хато туфайли салбий оқибатлардан чўчиш
Киши доимо ёмон воқеалар, ҳодисаларнинг барчаси мен туфайли содир бўлди дея ўйлашидир. Бу инсонни тобора ич-ичидан эзиб, депрессияга олиб келади ва ўзини тобора инсонлар учун кераксизлик ботқоғига чўктиради.
Ўтмишдаги танқидлар
Киши аввалдан ўзгалар тарафидан танқидга олинган бўлиши мумкин. Кучли танқидлар остида қурбон бўлган киши ўзида жуда ҳам паст қадрни ҳис этади, ва ўзини кераксиздек ҳис этади.
Стресс пайтида ўзини қўлга олишда қийинчиликка дуч келиш
Инсонда стрессли вазиятларда уни енгиб ўтишда муаммоларга дуч келишидир. Ҳар иккала кучли ва давомий стресс кишини ўзи ҳақида қарашлар пайдо қилади. Муваффақиятсизликка юз тутиш, масалан, молиявий муаммолар, ажрим ёки ишдан ҳайдалиш ҳам инсоннинг руҳини туширади.
Бундай вазиятларда нима қилиш муҳим?
Агар сизда шундай ҳолатлар кузатилаётган бўлса, ўзингизга ёрдам беришингиз мумкин бўлган жуда ҳам оддий усуллар бор, умид қиламизки, бу усуллар сиз учун фойдасиз бўлиб қолмайди.
Ўзингиз билан гаплашиб олинг!
Одатда ўзини кераксиз ҳис этувчилар доимо салбий фикрга эга бўлишади ва ўзлари билан суҳбат қуриб юришади. Бошида бу қийин кечади, аммо ўзингизга ҳам эътиборли бўлишингиз керакку! Агар бирор бир салбий нарсани пайқаб қолсангиз, буни мийянгизда кун бўйи айлантириб юрмасдан, позитив фикрлар билан ёки реал услуб билан ўйлаб,шунчаки унутинг. «Буни ҳеч қачон мен бажара олмайман», дейишнинг ўрнига, «Мен оз-оздан қила оламан, ва ўз устимда ишлайман», денг.
Қайси онда сизда кераксизлик ҳисси пайдо бўляпти? Эътибор беринг.
Баъзан салбий ўй-ҳаёллар ёмон нарсаларни фикрлаш орқали, тажрибаларни эслаш орқали, ёки баъзи кимсаларни эслашдан ҳам келиб чиқади. Иложи борича кераксиз ҳис этиш туйғуси айнан нима сабабдан, ва нимадан келиб чиқаётганини топишга уриниб кўринг.
Шукроналик дафтари тутинг!
Бу қандай бўлади? Баъзида қадрсиз, кераксизлик ҳисси ўзини ўзгаларнинг ҳаётига ҳадеб солиштираверганлик туфайли ҳам келиб чиқади.
Ўзингизда ҳадеб йўқ нарсалар ҳақида ўйлагандан кўра, ҳеч бўлмаса кунда бир маротаба бўлса ҳам сизда бор бўлган шукр қилса арзийдиган, сизни мамнун қиладиган яхши нарса ҳақида ўйлаб уни шу дафтарга битиб қўйинг. Шу орқали озгина бўлса ҳам ўзингизни салбий фикрлар қуршовидан қутқарган ҳолатда, кишиларга солиштиришдан ва уларда бор нарсаларга куюкишдан салгина тийиласиз.
Кимдир учун бирор бир яхшилик қилинг!
Қачондир ўзингизни кераксиз ҳис этаётган бўлсангиз, бошқаларга ёрдам беришга, уларга кичик яхшилик қилишга уриниб кўринг. Изланишлар таъкидлайдики, жамиятга ўз хоҳиши билан,ҳеч бир нафни кўзламасдан,беғараз ёрдам кўрсатаолиш инсонга яхши таъсир қилади, чунки у кишиларга ёрдам қилаётгани туфайли, ўзини бахтли сезади. Ўзгалардан ёрдамни аямаслик кишини яхши кайфият ва эзгу мақсадлар томон етаклайди.
Телефонингизга руҳан соғликни тикловчи иловалар ўрнатиб олинг! Телефонингизга ўрнатишингиз мумкин бўлган бундай иловалар жуда ҳам кўп, уларда доимо позитив фикрлар, қўллаб-қувватловчи сўзлар, қизиқарли машқлар, руҳий тушкунликка тушганлар учун даволовчи услублар мавжуд бўлади. Ўйлаймизки, улар ҳам сизга бирмунча ёрдам беради.
Қандай ёрдам олиш мумкин?
Агар сиз доимий стресс, нокераклик ҳиссидан азият чекаётган бўлсангиз бу ҳам бир руҳий зўриқиш туфайли келиб чиқаётган муаммо бўлиши мумкин. Бундай пайтларда ўз ишининг устаси бўлган психиологлар билан суҳбат қуришингиз керак бўлади. Психиолог сизда бўлаётган муаммолар ва уларнинг белгилари ҳақида сўраб, балки сизга қандайдир анкеталарни тўлдириш ва шу орқали сизни нима безовта қилаётганини билиб олиши ҳам мумкин бўлади.
Манба: https://www.verywellmind.com/things-to-do-if-you-are-feeling-worthless-5087740
Таржима: Ameerah Lateef