Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

ЎЗИМИЗГА КЎЗГУ ТУТАМИЗ

ЎЗИМИЗГА КЎЗГУ ТУТАМИЗ
23 Noy 2021

Бировларни муҳокама қилишни яхши кўрамиз. Чунки ўзганинг айби, хатолари яққол кўзимизга кўринади. Лекин ўзимизга келганда, кузатувчанлигимиз панд бериб қолади ёки...

Бировларни муҳокама қилишни яхши кўрамиз. Чунки ўзганинг айби, хатолари яққол кўзимизга кўринади. Лекин ўзимизга келганда, кузатувчанлигимиз панд бериб қолади ёки айбларимизни тан олмаймиз, ҳатто мен мукаммал бўлсам керак, деган фикрлар ҳам миямиздан ўтади. Аслида қандай инсон эканимизни қандай англасак бўлади?

Бировларнинг гапини ҳадеб кўнглингга яқин олаверма, дейишади. Бу маслаҳат тўғри, лекин атрофдагиларнинг сизни қай даражада қабул қилишига қараб феъл-атворимизни билиб олишимиз мумкин. Агар хаёлингиздан шу савол ўтиб турса, бу албатта яхши белги. Сабаби ўта худбин инсонларни бу мулоҳаза умуман қизиқтирмайди. Улар охирги дамгача муаммо менда эмас, деган тушунча билан яшайди.

Демак, ўз устингизда ишлашга рози бўлсангиз, қуйидаги фикрларга қулоқ тутинг:
– Сизни хавотир қийнайди, омма олдида обрўсизланишдан қўрқасиз, одамларни танқид қилиш орқали, уларни бошқаришга ҳаракат қиласиз.
– Дўстларингиз ютуғини гапирганда, хурсанд бўлишнинг ўрнига воқеанинг салбий томонини излайсиз.
– Кимнидир тўғри йўлга солишга уринасиз, насиҳат беришдан чарчамайсиз.
– Дўстларингиз кўп эмас.
– Сизга керак бўлгандагина бировга меҳр кўрсатасиз.
– Сўнгги бир йил ичида бирон марта ноҳақ эканингизни тан олмадингиз.
– Ўзингизга берадиган баҳоингиз икки хил бўлиши мумкин. Ўзингизни бировлардан устун қўясиз ёки бошқалардан паст кўрасиз.
– Кўп одамлар билан иноқмассиз, лекин керак пайтда уларни мафтун қила оласиз.
– Одамлар сиздан четроқ юради.
– Ҳамма жойда душман топасиз.

Яна иккита саволимизга жавоб беришга ҳаракат қилинг. Бировнинг ҳаётига негатив уруғини сепиб туриб, лекин муносабатларингизни узишни истамайсиз, шундай эмасми? Ўзгани хафа қилсангизда, кечирим сўрамайсиз ва дилозорлик қилишда давом этасизми?

Агар жавобларингиз тасдиқ маъносида бўлса, демак айбингизни тан олдингиз. Бу эса ўзгариш истаги сари илк қадам. Ўзингизга кўзгу тутиб, аслиятингизни билиб олдингиз.

Аслида қалб оғриғи сизни қийнайди ва бу атрофдагилар билан муносабатларга таъсир ўтказади. Сизга маслаҳатимиз эшитишни ўрганинг. Танқид қилишса, фақат ўзингизни оқлайвермасдан, ҳаракатларингизни тарозига солиб кўринг.

Ҳаммаси бирданига яхшиланиб қолмайди. Токи бутунлай ўзгармагунингизча, сиз қаттиқ хафа қилаётган инсонларингиздан четроқда юринг. Ойлар ва ҳатто йиллар давомида ички ҳисларингизга қарши курашишга тўғри келар.

Сиз бировларни атайлаб хафа қилмагансиз, балки ҳимоя тизимингиз шундай ишлайди. Бу албатта, салбий қадамларингизни оқламайди, балки уларга фақат тушунтириш беради холос. Демак, қалбингизни даволаса бўлади. Ўтмишингиз сизни бошқаришига йўл қўйманг. Ўзгаларни тўғрилашнинг ўрнига, ўзингиз устингизда ишланг. Бахт ҳиссини туйсангиз, меҳрибонлигингиз ортади. Олдинда ёруғ нур бор ва уни кўра олишингиз керак.

#SukutSaqlama #СукутСақлама #Фикр #Аёллар

Oldingi maqola

70+ МОДЕЛЛАР ТУРМУШ ТАРЗИ, УЙҒУНЛИК ВА ҲАЁТ МАЗМУНИ ҲАҚИДА
22 Noy 2021
70+ МОДЕЛЛАР ТУРМУШ ТАРЗИ, УЙҒУНЛИК ВА ҲАЁТ МАЗМУНИ ҲАҚИДА

Keyingi maqola

ЭРКАКЛАР ҲИЁНАТИ УМРЛАР КУШАНДАСИ
26 Noy 2021
ЭРКАКЛАР ҲИЁНАТИ УМРЛАР КУШАНДАСИ
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top