Муваффақиятлари ва ютуқлари билан нафақат Ўзбекистонда, балки бутун жаҳонда танилган аёллар билан танишитришда давом этамиз.
Бу ерда биринчи қисмини билан танишишингиз мумкин.
Зулфия Исроилова — таниқли ва иқтидорли ўзбек шоираси.
Ёрқин рассом, оддий инсон қалбини ўткир ҳис қилган – меҳнаткаш, Шарқ аёлининг жамиятдаги тенг ҳуқуқи учун мардонавар курашган аёл. Зулфия шеъриятининг нуфузи — бизнинг дабдабали мураккаб давримизнинг ҳаққоний ифодаси, ўзига хослиги, замондошларимизнинг қалби ва ҳаракатларининг ёрқин тасвиридадир.
Зулфия (1915 – 1996) ҳунарманд-дегрезчи оиласида Тошкентда туғилган. Шунга қарамай, ота-онаси юқори маданиятли одамлар бўлишган. 1932 йил 17 ёшни қарши олганида, унинг “Ҳаёт саҳифалари” номли илк шеърий тўплами омма юзини кўрди. Булар — ёшлар, дўстлик, инсон қалбининг гўзаллиги ҳақидаги шеърлар эди. Сўнгра, шеърлари, достонлари ва ҳикоялари эътироф қилиниб, турли нашрларда алоҳида китоблар кўринишида чоп этила бошлади.
Шахло Махмудова – 1991-1992 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган.
Махмудова Тошкент Тўқимачилик институтида таҳсил олган ва Совет давридаги сиёсий фаолиятини комсомолда бошлаган. Кейин у Ўзбекистон ССР Коммунистик Ёшлар Иттифоқининг котиби бўлди. Мустақилликка эришганимиздан кўп ўтмай, у ташқи ишлар вазири этиб тайинланди.
Оксана Чусовитина (1975 йил Бухорода туғилган) – ўзбек ва олмон гимнастикачиси.
Етти бор (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016) ёзги Олимпиадада иштирок этган ҳолда Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Чусовитина — 1992 йили жамоавий баҳсда олимпия чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари чемпиони бўлган. У таяниб сакрашга ихтисослашган.
Ирода Тўлаганова (1982 йилда Тошкентда туғилган) — теннисчи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, «Ўзбекистон ифтихори».
Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Бутунжахрн ўсмирлар ўйинлари бронза медали совриндори (1998, Москва), қизлар ўртасида Осиё (1999, Фукуока), «Уимблдон» чемпионатлари (1999, Лондон) ва АҚШ очиқ чемпионати (1999, НьюЙорк) ғолиби. 1998 й. дан профессионал теннисчи, WTA таснифига кирувчи 3 та мусобақада ғолиб бўлган. Осиё ўйинлари ғолиби. «Шуҳрат» медали билан мукофотланган (1998).
Лина Черязова – 1968 йилнинг 1 ноябрида Тошкентда туғилган. Фристайл бўйича жаҳон чемпиони, икки карра жаҳон кубоги ғолиби, Лиллехаммер олимпиадаси чемпиони.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи», «Узбекистан ифтихори» фахрий унвонлари билан такдирланган. Лина 7 ёшидан гимнастика, 12 ёшидан бошлаб 18 ёшигача акробатика билан шуғулланган. Акробатика бўйича Узбекистан чемпиони.
Ўн саккиз ёшга тўлгач, спортнинг қишки тури – чанғи учиш – фристайлда ўз имкониятларини юзага чикаришга бел боғлади. Ўзбекистон жисмоний тарбия интини тугатган. Черязова фристайлнинг акробатика тури бўйича жаҳон чемпиони, 2 карра жаҳон кубоги ғолиби, қишки олимпиада ўйинлари чемпиони. Осиё ўйинлари ва Нагано олимпиадасида катнашган.
Мукаррам Турғунбоева – Ўзбекистоннинг атоқли раққосаси, Давлат мукофоти лауреати, балетмейстер, оммавий ўзбек саҳна рақси ташкилотчиси, “Баҳор” халқ рақси ансамблининг асосчиси, Тошкент хореография билим юртида таълим берилувчи “Дойра дарё” номли хореография маҳоратини ўргатувчи ўзбек рақс мактабининг ташкилий муаллифларидан бири.
Мукаррам Турғунбоева 1913 йил баҳорда туғилган. Туғилган кунининг аниқ санасини билолмай, театрга ишга кирган куни, яъни 16 сентябрни ўзининг туғилган куни деб ҳисоблашга қарор қилган. Бироқ, кейинроқ Мукаррама туғилган куни учун баҳорнинг қоқ гуллаган палласи – 31 май кунини танлаган. Мукаррам ота-онасини эслай олмаган, зеро, улар барвақт оламдан ўтган, у додаси ва бувисинигина эслай олган. 1927 йил мактабни битириб, педагогика техникумига ўқишга кирган, 1929 йил эса ҳам актриса, ҳам Ўзбек Давлат мусиқали театр студияси талабасига айланади, умрининг қолган йилларини санъатга бағишлайди.
Зарифа Саидносирова (1908—1986) — кимёгар олима. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор. Кимё фанлари номзоди. Биринчи ўзбек аёл рассоми. Таниқли маърифатпарвар С. Миржалиловнинг қизи, Ойбекнинг рафиқаси.
Ўрта мактаблар ва техникумлар учун «Кимё» дарслиги муаллифи. Зарифа Саидносирова педагогик фаолиятидан ташқари, вольфрам комплекс бирикмалари ва кимё терминларининг русча-ўзбекча луғати устида илмий иш олиб борган.
“Химиядан русча-ўзбекча қисқача изоҳли луғат” (ҳамкорликда, 1975), “Ойбегим менинг” (хотиралар, 1994) китоблари чоп этилган.
Азиза Содиқова – бастакор. Ҳозирда Берлин ва Тошкентда яшаб, ижод қилади. У энг нуфузли минбарларда ҳам Ўзбекистон номидан чиқади, чиқишларида миллий либосларни танлайди.
Азиза машҳур мусиқачи Толибжон Содиқов оиласида дунёга келган. Бобоси ўзбек операси ва симфоник мусиқасининг асосчиси.
Азиза Бирминген Қироллик консерваторияси, Лондоннинг Trinity Laban мусиқа ва рақс консерваторияси битирувчиси, Young Euro Classic Халқаро танлов лауреати, Германия Маданият вазирлиги ва Берлин Сенати мукофотлари совриндори.
У Буюк Британия, АҚШ, Германия, Австрия, Голландия ва Япониянинг таниқли ижрочилари билан ҳамкорлик қилади.