Ўзбекистонлик қизлар пара қояга чиқиш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишни орзу қилмоқда

18 ёшли Юлдуз ва 17 ёшли Асални битта орзу бирлаштиради – Москвада жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказиладиган пара қояга чиқиш спорти бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олиш. Лекин бунинг учун бефарқ бўлмаган ҳамюртларимизнинг кўмаги зарур.

Ўзбекистонлик қизлар пара қояга чиқиш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишни орзу қилмоқда

Ўзбекистонлик қизлар пара қояга чиқиш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишни орзу қилмоқда

ClimberCA МЧЖ қошидаги Адаптив спорт марказида мактаб-интернатларда таҳсил олаётган болажонлар шуғулланади. Булар асосан кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари. Одатда бундай мактаб-интернатларда ўқиётганларнинг барчаси эътибордан четда қолиб кетади.

«Марказ 2017 йилнинг 16 апрель куни ишга туширилган, аммо бундай болалар шуғулланиш анча илгари бошланган. Улар келажакда саноат алпинистлари, тоғ йўлбошчилари каби касбларни эгаллашлари учун уларга қояга чиқиш спорти ўргатилган. Инструктор бўлишлари учун чанғида учишни ҳам ўрганишган. Шу болажонлардан тўрт нафари ҳаётда муваффақиятларга эришишди ва ҳозирда фаол ишлашмоқда», – дейди марказ директори Ольга Баранова.

Кейинчалик Марказ ходимлари алоҳида эҳтиёжли болаларни ўқитишни бошладилар. Ҳозир олти нафар болажон – уч ўғил ва уч қиз шуғулланмоқда. Ўқувчилар орасида Москвада қояга чиқиш бўйича жаҳон чемпионатига бориш учун барча имкониятга эга бўлган икки қиз бор – Юлдуз ва Асал.

Қизларнинг орзуси рўёбга чиқиши учун 60 миллион сўм керак экан. Бунга йиғимлар, чипталар, қизлар учун турар жой, битта ҳамроҳ ва битта мураббий ҳаражатлари киради.

“Биз талаб ва қоидаларга жавоб берадиган махсус ускуналарни сотиб олишимиз керак. Одатда, барча ўқув-машғулот йиғинлари ва саёҳатлар чанғи ва бошқалар учун пул ажратадиган ғамхўр ҳомийлар туфайли ўтказилади. Менинг оилам ҳам ёрдам беради. Отам бу болалар учун мураббий, онам ошпаз, синглим ва мен таъминловчимиз. Аммо бунисига кучимиз етмаяпти, – дейди Ольга.

Адаптив спорт маркази фаоллари Альпинизм ва қояга чиқиш федерацияси, Паралимпия ассоциацияси ва Туризм вазирлигига маблағ борасида ёрдам беришлари тўғрисида илтимоснома билан мактублар юборишди. Уларни Туризм вазирлигидан Паралимпия қўмитасига йўналтиришди, у ерда эса пара қояга чиқиш спорт турлари рўйхатига ҳозирча киритилмаганлиги, шунинг учун маблағ ажратиш мумкин эмаслиги айтилган. Реестрга киритишда ёрдам беришга ваъда беришди, аммо…

Юлдуз чап оёқ деформацияси билан туғилган, кейинчалик у ампутация қилинган. Аммо қиз тушкунликка тушмади. Унинг ҳаётида спорт мавжуд ва унинг ёрдамида қиз нафақат ўз ҳаётини ўзгартирди, балки кўпчилик учун ўрнак бўлмоқда.

Ҳозирги кунда Юлдуз – тоғ чанғилари бўйича Ўзбекистон паралимпия жамоаси аъзоси, қояга чиқиш бўйича уста ва жуда моҳир рассом. У бутун дунёдаги адаптив спортчиларни қўллаб-қувватлаш учун суратлар сериясини яратди. Бундан ташқари Юлдуз паралимпиадалар учун спорт кийимларига логотиплар ишлаб чиқади, келажакда бу йўналишда кетиб дизайнер ҳам бўлиши мумкин.

Ўзбекистонлик қизлар пара қояга чиқиш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишни орзу қилмоқда

Ўзбекистонлик қизлар пара қояга чиқиш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишни орзу қилмоқда

Юлдузнинг ижодидан. 

 

Асал ўнг қўл ривожланишида аномалия билан туғилган. Унинг бир қўлида бармоқлари йўқ. Шунга қарамай, қиз соғлом одамлар билан тенгма-тенг рақобатлашади ва чемпионатларда совринли ўринларни қўлга киритмоқда. Иккала қиз ҳам жуда истеъдодли ва бугунги кунда мўъжизалар содир бўлишига жуда ишонишмоқда.

Ўзбекистонлик қизлар пара қояга чиқиш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишни орзу қилмоқда

Ўзбекистонлик қизлар пара қояга чиқиш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишни орзу қилмоқда