Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Ўзаро муносабатлардаги зўравонлик

Ўзаро муносабатлардаги зўравонлик
14 Dek 2020

Яқин-яқингача менинг луғатимда суиистеъмол қилувчи шахс сўзини ишлатмаган эдим. Бу ҳақида тасаввурга ҳам эга эмасдим. Кейин тушуниб етдимки, ёнимдаги якин...

Яқин-яқингача менинг луғатимда суиистеъмол қилувчи шахс сўзини ишлатмаган эдим. Бу ҳақида тасаввурга ҳам эга эмасдим. Кейин тушуниб етдимки, ёнимдаги якин инсоним суиистеъмол қилувчи ва худбин шахс. Мен жудаям сабрли инсонман, ҳар нарсага лов этиб ёнмайман доим сабр билан яшаганман. Ҳаётим сценарийси 1980 йилда суратга олинган «Менинг қиролим» фильмининг ўзгинаси.
 
Бизнинг муносабатларимиз бошланишиданоқ ҳамма мени огоҳлантиришга тушди – севгининг кўзи кўр бўлади деганларидек мен ҳеч кимнинг гапига ишонмас ва хеч кимни гапини эшитишни истамас эдим. Ҳеч қандай огоҳ этувчи сигналлар мени бу йўлдан қайтаролмади, тўғрироғи кўрмасликка ва эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Қорайиб кетган юзларим, кўзларимдаги доимий қўрқув ва босим менинг рухий ҳолатимдан далолат берарди. Уч йил давомида кўришмаган бир танишим мени кўриб: «Сенга нима бўлди? Худди тинимсиз жанг қилиб, жангда мағлуб бўлган одамга ўхшайсан. Ким билан курашдинг бунча?» деб сўраб қолди.
 
Фейсбук ижтимоий тармоғида постларнинг бирида “бузуқ агрессия” жумласига кўзим тушиб қолди. Хунук ва ваҳимали эшитилса ҳам лекин у ерда ёзилган белгилар ҳудди менинг хаётимдан олиб ёзилгандек эди гўё. Турмуш ўртоғим эга бўлган ҳақ-ҳуқуқларнинг ўндан бирига ҳам эга эмасдим, бунинг бирдан бир сабаби – мен онаман ва менинг бирдан бир вазифам болага вақт ажратиш ва қараш. Болага бироз бўлса-да қарашиб туришини сўраган илтимосларимга доим «Хоҳламайман» деган жавобни олар эдим. Уч йил давомида бирор марта дам олганимни ёки ўзим учун вақт ажратганимни эслолмайман.
 
Мана шу йиллар давомида мен оддий уй аёлига айландим-қолдим. Доим мендан камчилик излаш билан овора бўлди. Агар уйни тоза тутсам албатта мен ёмон она бўламан, чунки уй ишларига кўпроқ вақт ажратиб болага камроқ вақт ажратганим учун ёки бўлмаса фақат болам билан овора бўлсам, карьера қилиш вақтларини қўлдан чиқараётганимни айтиб, устимдан куларди. Мен фақатгина қачонки эримнинг кўнглини ололсам ва фақат унинг кўнглидек ишларни қилолсам мен яхши хотин эдим. Ўзим учун яшаш ҳақида умуман ўйламай қўйдим. Вақт ўтган сайин бундай яшаб бўлмаслигини тушундим ва энг алам қилгани шу яшаган йиллар давомида ўртамизда муҳаббат йўқ эди. Ниҳоят эримни мен билан бирга психологга боришга кўндирдим. Бир қарашдан у ҳам оиладаги вазиятга узгартириш киритишни хоҳларди (унинг психологга бориб ўзгариши учун унинг барча айбларини кечириш ҳисобига эди). Биринчи сеансдаёқ менга пассив агрессия ташҳисини қўйишди. Иккинчи сессиясига ёлгиз боришга қарор қилдим, шундай қилиб мен яна иккита сеансини олдим ва ўз ҳақиқатимни англадим.
 
Биринчиси: Мени ёнимдаги инсонда ҳамдардлик туйғуси йўқ, йиллар давомида оиламдаги муаммонинг асл сабабини энди топгандек эдим. Ҳуллас тушуниб етган ҳақиқатимдан кейин баҳор фаслининг бошларида мен Мел Гибсоннинг «Қиёмат» фильмини томоша қилдим. Фильмнинг бир сюжетида бош қаҳрамон қувғиндан чарчаб ўз ҳудудида эканлигини тушунгач, уни қувиб келаётганларга караб: «Мен ягуар панжасиман. Бу менинг ўрмоним. Мен ҳеч нарсадан қўрқмайман!» дейди. Мен мана шу жумлаларни токи ёд олгунимча кузимда ёш билан қайта-қайта эшитдим. Шундагина ҳеч қачон ҳеч нарсадан чўчимаслигим кераклигини англаб етдим.
 
Мен яна психотеропевтга мурожаат қилдим, чунки сўнгги кунларда мен ҳеч нарса қилишни истамасдим ва мендаги ижодкорлик ҳисси йўқолиб қолган эди гўё. Психотеропевтнинг айтишича: «Ҳаётда муҳаббат ва қўрқув бор, қўрқув кучли жойда муҳаббат сўнади, ижодкорлик муҳаббат бор жойдагина вужудга келади». Мен яшаган уч йил фақат қўрқувдан иборат бўлган, ўз-ўзидан кўриниб турибдики, қўрқув бор жойда ижодкорликка ўрин йўқ. Кўп йиллар давомида ҳис қилган орзиқиш бу – қўрқув эканлигини энди хис қилдим. Мен уни оддий сўз билан тушунтириб беролмаслигим мумкин, менга ҳеч ким жисмоний зўрлик ишлатмади, лекин шуни тушуниб етдимки, шу тариқа яшашда давом этсам, мен ҳеч иккиланмай ўз жонимга қасд кқилишим турган гап.
 
Биринчи уч ой давомида мен ўзимни ўзим алдаётгандек ва хазиллашаётгандек ҳис қилдим. Чунки мен ҳеч қачон ўзим севган инсоним ёнидан кетмаган эдим. Энг асосийси, мен учун бу қўрқинчли ҳаёт якунига етган эди, ўзимда тушунарсиз ҳолатни хис қилардим, ҳудди жангда рақиби устидан ғалаба қозонгандек.
 
Шошилмайман, қанча йиғлаш керак бўлса шунча йиғламоқчиман, қанча ғам-андуҳга берилиш керак бўлса шунча вақт кутмокқиман. Биз у билан ҳалигача гаплашиб турамиз, чунки ўртамизни боғлаб турувчи фарзанд бор. Ёзишмаларимиз севги-муқаббатга тўла, лекин биламанки, бу ёзишмалар яна аввалгидек рухий аҳволга тушиб қолишим учун бир тузоқ. Энди бу қармоққа қайта илинмайман.

Oldingi maqola

Жинсий тарбия: у қандай бўлиши керак?
13 Dek 2020
Жинсий тарбия: у қандай бўлиши керак?

Keyingi maqola

Ўз руҳий саломатлигингиз учун мулоқот қилишни тўхтатиш керак бўлган одамлар типлари
14 Dek 2020
Ўз руҳий саломатлигингиз учун мулоқот қилишни тўхтатиш керак бўлган одамлар типлари
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top