Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

ЎзАда эълон қилинган мақолага муносабат

ЎзАда эълон қилинган мақолага муносабат
15 Iyul 2020

Лойиҳа фикри муаллиф фикридан фарқ қилиши мумкин Муаллиф: Самрин Мамедова Ҳаммаси нимадан бошланди? Ўзбекистоннинг Exponaut Art Gallery онлайн-ҳамжамияти аъзолари долзарб...

Лойиҳа фикри муаллиф фикридан фарқ қилиши мумкин

Муаллиф: Самрин Мамедова

Ҳаммаси нимадан бошланди?

Ўзбекистоннинг Exponaut Art Gallery онлайн-ҳамжамияти аъзолари долзарб мавзуларга бағишланган флеш-моб ўтказдилар. Улар ҳар бир фотосуратни хэштег билан тўлдириб, плакатларда энг кўп дуч келадиган воқеаларни ёзиб чиқишди.

Фото: https://t.me/ferganauzbekistan

«Сексизм (жинсий мансубликни менсимаслик), мизогиния (аёлларга нисбатан нафрат), слатшейминг (уялтириш), харассмент (тегажоқлик), зўравонлик, виктимблейминг (қурбонни айблаш), менсплейинг (баланддан келиб гапириш), ксенофобия (ёт нарсалардан қўрқиш) – биз бу нарсалардан чарчадик. Биз жим бўлишдан ва сабр қилишдан, буларнинг барчаси НОРМАЛ ҳолат дея ўйлашдан чарчадик. Биз қўрқишдан, уялишдан, беркинишдан ва ёпинишдан қўрқишни хоҳламаймиз. Биз ўзлигимизча яшашни, хоҳлаган нарсани кийишни, қилишни, ўйлашни, гапиришни истаймиз», – дейилади флешмобчилар жойлаштирган постда.

Суратларда қизлар рус тилида “Аёллар ҳайвон эмас!”, ”Келин қул дегани эмас”, “Менинг танам – менинг ишим!!!”, “Уряптими, демак қамоққа ўтиради!” каби плакатларни кўтариб олишган. Акция иштирокчилари “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ва “Халқлар дўстлиги” саройи ёнида суратга тушган.

Консерватив жамият вакиллари аёллар шундоқ ҳам маълум бўлган нарсалар ҳақида гапирганда ғазабланди. Оддий ва тушунарли позицияларни ифодаловчи плакатли қизларнинг фотосуратлари ижтимоий тармоқларда тажовуз тўлқинини келтириб чиқарди.

Кейин нима бўлди?

Exponaut Art Gallery томонидан ўтказилган флешмоб ҳақида ёзмаганлар қолмади. Кўплаб ҳамюртларимиз, шу жумладан оммавий ахборот воситалари вакиллари бу ҳаракатни қўллаб-қувватладилар. Бошқалар эса қизларнинг хатти-ҳаракатларини танқид қилиб, уларнинг ҳаракатларини менталитетга номувофиқ, қизларнинг ўзлари эса – шармандали деб аташди.

Баъзи шарҳловчилар Ўзбекистон – мусулмонлар давлати, ислом мамлакати эканлигини ёзишди. Шубҳасиз, улар республика конституцияси билан таниш эмас.

61-модда.

Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди.

Ўзбекистон Республикасида динлар ва диний ташкилотлар давлатдан ажратилгандир. Бир дин ёки диний эътиқод учун иккинчи бир дин ёки диний эътиқодга нисбатан бирон-бир даражада имтиёз ёки чеклаш белгилашга йўл қўйилмайди.

Аммо ЎзА агентлиги ҳаммадан узоққа борди. Мамлакатнинг асосий ахборот агентлиги (!) Журналистиканинг холислик тамойилини унутди, Ўзбекистон дунёвий давлат эканлигини унутди ва фикрлар мувозанати ўрнига битта позицияни ифода этган мақола тақдим этди, пойтахт бош имом ўринбосари Жасур Рауповни асосий маърузачи сифатида танлади.

  1. ЎзА бу мавзуда мақола тайёрламоқчи экан, нима учун Exponaut Art Gallery онлайн-ҳамжамияти аъзоларидан ҳам интервью олмади? Нега плакатларда ёзилганларни тушунишга уринмадин? Бундай интервьюни мамлакатнинг асосий ахборот агентлиги веб-сайтига жойлаштириш қанчалик ўринли?

Умуман олганда, интервюьда дин нуқтаи назаридан оиладаги эркак ва аёл ўртасидаги муносабатлар ҳақида айтиб ўтилди. Аммо, масалан, интервьюда қизлар ёзиб чиққан шиорлар «фаҳш сўзларини ёзиш» ёки «фахш тарқатиш» – аҳлоқсизликка чақириқ деб талқин этилибди. Сўз эркинлиги ва ўз нуқтаи назарини ифодалаш эркинлиги чақирувни англатмайди, плакат кўтариб олган қизлар ноқонуний иш қилишга чорламаган.
Исломда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари қанчалик ҳимояланганини бу ерда ўқишингиз мумкин.

Суратда: Дилмурад Юсупов
Манба: https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=10160152122953128&id=620138127

Интервьюда шунингдек келиннинг вазифалари ва аёл эрининг ота-онасига хизмат қилиши кераклиги ҳақида сўз юритилади.

А) На конституция ва на Қуръони Каримда аёл эрининг ота-онасига хизмат қилиши кераклиги ҳақида ёзилмаган. Келинлар барча уй ишларини бажаради, лекин қайноналар кўпинча уларга хизматкор сифатида муносабатда бўлишади. Қуръонда келиннинг эрталаб соат 5 да ҳовли супуриши, эрталабдан кечгача фақат уй ишларини қилишга мажбурлаш ҳақида ёзилмаган. Кўп келинлар ишлайди, оилага молиявий ёрдам беради, лекин ишдан келгач, уйда хизматкор вазифасини бажаришлари керак. Нега ЎзА хотин-қизлар муаммоларини ёритмайди?

Б) Нега ЎзА эркакларнинг мажбуриятлари масаласини кўтармайди? Муҳаммад с.а.в. уй вазифаларида ёрдам берганлар, лекин бу ҳақида негадир ҳеч ким гапирмайди.

Имом Аҳмад Оишадан (р.а.) ривоят қилишларича, у кишидан: «Набий (с.а.в.) уйларида нима билан машғул бўлар эдилар?» деб сўрашди. Оиша (р.а.): «Кийимларини тикар, наъл (орқаси кесик, шиппаккка ўхшаш оёқ кийим)ларини тузатар ва эркаклар уйда қиладиган ишларни қилар эдилар», деб жавоб берганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). (Манба)

В) Эркак болаларни тарбия қилиши керак эмасми? Ё у шунчаки четда турган томошабинми?

Г) Эрнинг аёли ота-онаси олдида мажбурияти йўқми? Аксарият келинлар ҳатто ота-оналарини кўришга ҳам бора олмайди, чунки қайноналари рухсат бермайди. Модомики ота-оналарни ҳурмат қилиш мавзусини кўтариб чиққан эканлар, нега масаланинг бу томони ҳақида ҳам гапиришмайди?
Д) Эрига вафодор бўлиш? Яхши. Эр-чи, у ҳам вафодор бўлиши керакми? Кўпхотинлик ҳақида гапирманг, бизда бу қонун билан тақиқланган.

  1. Интервьюда:“Ҳозирги кунда ахлоқсизликни тарғиб қилувчи аёллар бор. Биз уларга ўз вакиллари орқали ким эканлигимизни уқтиришимиз керак. Чунки аёлнинг хаётдаги бир нечта вакиллари бор: отаси, эри, акалари ва агар бўлса, ўғиллари”, дейилади.

А) Нега ЎзА аҳлоқсизлик нималигини тушунтирмайди?
Б) Ўз вакилларимиз орқали қандай етказишмоқчи?
В) Бу қизлар бошқа динда бўлсалар, унда нима бўлади?

31-модда.

Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

 

Г) Хотин-қизларнинг вакиллари ҳақида дунёвий давлатда 21 асрда гапириш қанчалик ўринли?

Бошқа қатор саволларим ҳам бор:
1. Нега ЎзА Фарғона водийсида Эвелинани калтаклашганда имомдан интервью олмади? Агар қиз, айримлар айтганидек, ноқобил кийинган бўлса, Ислом уни калтаклашни ўргатадими?

  1. Нега Наманганда эркак никоҳидаги аёлни бозорда ваҳшийларча пичоқлаганда ЎзА ҳам, имом ўринбосари ҳам индамади?
  2. Шаҳрисабзда аёлини рашкдан стулга боғлаб ўлдирган эркак ҳақида ҳам лом-мим дейишмади?
  3. Нега 17-яшар қизни зўрлаб, кейин эса ўз қилмишини яшириш учун уни иккинчи хотин қилиб олган кап-катта эркак ҳақида ЎзА имом ўринбосаридан интервью олмади? Кейин эса қиз ўлдирилиб, оммага ўзини осибди, дейилди. Нега имом бу ўринда қонунни бузиб никоҳ ўқиган мулла ҳақида фикр билдирмади? Ўзбекистон қонунчилиги кўпхотинликни тақиқлайди, мулланинг никоҳ ўқишга ҳаққий йўқ эди.
  4. Қизларнинг кийими муҳокама қилинар экан, бизга кўплаб келадиган аноним ҳикоялардан маълум бўлишича, зўравонлар кийимга ҳам қарашмайди, пойтахтда “Эгнингда нима бор эди” кўргазмаси бунга яққол мисол. Исталган кийимдаги хотин-қизларни зўрлашади. Негаки зўравонлик – кўйлакнинг узунлиги эмас, ҳукмронлик ва назорат масаласидир.
  5. Нафақат қизлар, балки ўғил болаларни ҳам зўрлашади. Мадрасаларда бу гуноҳ, деб ўргатишади, деб ўйлайман. Нега ЎзА булар ҳақида ёзмади? Лекин қизларни айбловчи бир томонлама материални эълон қилишдан тап тортмади.
  6. Нега ЎзА аёл зўравонликдан азият чекиб ажрашмоқчи бўлганда, турли ташкилотларнинг аралашуви билан бунга эришолмагани ҳақида ёзмайди? Нега ЎзА дин вакилларига хотинни калтаклаш мумкинми, аёл ажрашиши мумкинми, деган саволларни бермайди?

«Уряптими – демак ўтиради!» — мамлакатимизда айнан шундай бўлиши керак!

  1. “Рус қиз – фоҳиша дегани эмас” ибораси аҳлоқсизликка чақиряптими? Қизлар бу ҳақида ёздими, демак, уларни миллатга кўпа ҳақорат қилишади. Нега тегишли органлар ва мамлакатнинг бош ахборот агентлиги сукут сақламоқда?
  2. Аёл инкубатор эмас! Бизда аёл ўғил туғмагунча яна ва яна туғишга мажбур. Бунда аёллар кўпинча ўз саломатлиги ва ҳаётини хавфга қўйиши ҳеч кимни қизиқтирмайди. Нега ЎзА бундай мавзуларни кўтармайди?

Қизлар ўзларининг конституцион ва инсон ҳуқуқларини айтиб чиқишлари ҳамоно атрофдагилар уларга қандай яшашни ўргата бошлади. Асосий нарсаларга эътибор қаратиш вақти келди: мамлакатда эркаклар томонидан аёлларга нисбатан жуда кўп зўравонлик содир этилади. Эҳтимол, бу аёлларга қандай яшашни ўргатишни тўхтатиш учун белгидир. Эркакларга аёлларга қандай муносабатда бўлишни ўргатиш вақти келди!

Oldingi maqola

Зўравонлик даврийлиги ёки нима учун оиладаги зўравонлик қурбонлари золимлардан кетмайдилар
14 Iyul 2020
Зўравонлик даврийлиги ёки нима учун оиладаги зўравонлик қурбонлари золимлардан кетмайдилар

Keyingi maqola

Токсик ота-оналар ким? Уларни қандай аниқлаш мумкин?
16 Iyul 2020
Токсик ота-оналар ким? Уларни қандай аниқлаш мумкин?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top