ТРАНСПОРТДА ТЕГАЖОҒЛИҚ ҚИЛИШЯПТИМИ, ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШ КЕРАК?

Аёл-қизларимиз транспортдаги тегажоғлиқлардан яхши хабардор. Албатта бу ҳолат жуда ёқимсиз. Кимдир бундай вазиятда уятдан ўзини қўярга жой топа олмаса, яна кимдир қаршилик кўрсатади. Хўш, аёлларни ноқулай ҳолатга солувчи фроттерлар ўзи ким, улар нима учун бундай қилишади ва ўз қурбонини қандай танлайди?

👉«Фроттеризм» – бу инсоннинг жамоат жойларида нотаниш инсонга тегиниш ёки ишқаланиш орқали, ҳаяжонланиши, жинсий қўзғалиш ҳолатига келишидир. Фроттеризм турли шакл ва усулда акс этиши мумкин. Аксарият вазиятларда фроттерлар одам гавжум жойларни танлаб, орқа томондан яқинлашишни афзал кўради. Чунки бу ҳолатда қурбон тез қутулиб чиқиб кета олмайди. Тегажоғлиқ мақсадини кўзлаган эркак жамоат транспортидаги гавжум вақтни кутади.

❓Фроттеризмдан мақсад нима?
Фроттеризм инсоннинг оддий жинсий ҳаёт тарзи бўлиши ёки жинсий алоқа ўрнини босиши мумкин. У билан баъзида ўсмирлар шуғулланиб туради ва бу ўтиш даврининг ўзига хос томони. Вақт ўтиб, бу хусусият секин-аста йўқолиб боради. Аммо ҳамма инсонларда ҳам у бутунлай йўқолиб кетмайди. Балки патология кўринишига киради. Бу аввало инсоннинг тарбияси, ички олами ва феъл-атворига боғлиқ. Агар фроттеризм ўсмирлик асорати бўлиб эмас, балки инсон улғайганда пайдо бўлса, буни касаллик дейиш мумкин.

Психологлар фроттеризмни зўравонликнинг бир турига киритади ва унинг оқибатида психологик жароҳатлар юзага келади.

🤔«Нима учун мен?»

Зўравонлик, тегажоғликларга дуч келганда ҳаммамизда «Нима учун айнан мен?» деган савол пайдо бўлади. Ахир тўғри юрсам, номаъқул иш қилмасам, диққатни тортмасам, дея ажабланамиз. Хўш, фроттер кимсалар қандай белгиларга қараб ўз қурбонини танлайди? Уларни аёл танаси аъзолари, тананинг очиқ қисмлари, кўпроқ оёқлар жалб қилади. Баъзида фроттерлар заифроқ, нозикроқ кўринган аёл-қизларни танлайди. Чунки улар хавфсизроқ туюлади. Кейин фроттерларни транспортда ухлаб кетаётган аёллар тезроқ ўзига жалб қилади.

😲Фроттер қурбонига айлансангиз…

Аввало ҳар қандай аёл-қиз жамоат жойидаги тегажоғлик натижасида стрессга тушади, жасорати кўплар дакки беради, бақиради, бироз босиқроқлар эса бирон сўз айтолмай, ноқулай аҳволда қолиб кетади.

Аслида қандай ҳаракат қилиш керак? Вариантлар кўп: фроттердан узоқлашиш, бошқа транспортга ўтиш, шовқин кўтариш. Фроттерлар эътибор жалб қилишни истамайди. Улар учун қурбонининг бақириб-чақириши катта жазо.

https://www.psychologies.ru/articles/pokazalos-ili-net-chto-delat-esli-k-vam-pristayut-v-transporte/ асосида тайёрланди