Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Тўртта хотин учун нечта пицца буюртма қилиш керак? «Bellisimo pizza» пиццериясининг жавоби @nasriddinoff_ блогеридан тақдим қилинган реклама ролигида

Тўртта хотин учун нечта пицца буюртма қилиш керак? «Bellisimo pizza» пиццериясининг жавоби @nasriddinoff_ блогеридан тақдим қилинган реклама ролигида
19 May 2023

Видеода эркакдан уйга пицца буюртма қилиш сўралади, бироқ муаммо бор: бирга яшовчи тўртта (!) хотиннинг ҳар бири ҳар хил таъмли...

Видеода эркакдан уйга пицца буюртма қилиш сўралади, бироқ муаммо бор: бирга яшовчи тўртта (!) хотиннинг ҳар бири ҳар хил таъмли пиццага ишқибоз. Шунда “эр” биттасида тўртта таъм мужассам бўлган пицца буюртма қилади. Видеодаги иккинчи эркак фақат битта хотини борлигидан куйинади. Бахтли кўпхотинли эркак ва тўрт қиз пицца ейишади, ролик якунида пиццерия логотипи намойиш қилинади.

Ҳайратланарлиси, авваллари бу пиццерия ўзини оилавий ресторан сифатида тақдим этарди: болалар туғилган кунлари, турли маҳорат дарслари, оилавий ва дўстона базмлар ҳақида постлар ёритиларди.

Биз бренддан изоҳ олдик ва улар ушбу блоггерга реклама видеосига буюртма берганликлари ҳамда “унга тўлиқ ишонганликларини” тасдиқлашди. Шу билан бирга, “Белиссимо пицца” вакиллари Ўзбекистон қонунларини ҳурмат қилишлари, бу видео ҳазил, пародияли эканлигини таъкидлашди. Худди шу хабар пиццерияга чиққан ҳар бир кишига юборилди.

Роликнинг нимаси ғалати?

  1. Қонун бузилиши.
    Мазкур ролик Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонуни талабларини бузади. Монополияга қарши курашиш қўмитасидан ушбу контентни ишлаб чиқарувчиси ва буюртмачисига нисбатан чора кўришни сўраймиз. “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 178-1-моддасига асосан жавобгарлик назарда тутилган.
  2. Ролик бир неча кун давомида минглаб марта томоша қилинди, бугун ПР мутахассислари танқидидан кейингина ролик ўчирилди. Бунгача ҳамма ўз ишидан мамнун эди. «Беллисимо пицца» хатоси блоггернинг профилини ўрганганлар учун тасодифий кўринмайди. Аёллар, оилавий муносабатлар ҳақида стереотипик, ҳақоратомуз видеолар талайгина. Оилавий ресторан бундай қаҳрамонлардан узоқ туриши керак эмасми? Бу тасодифий хато эмас. Шу пайтгача пиццерия илгари сурган оила ва болаларга оид қадриятлар пучга чиқди.

Чала маркетолог ва пиарчилар обрў институти нима эканлигини қачон тушуниб етаркан?

Нигина

Oldingi maqola

АЁЛЛАРДА КЛИМАКС ДАВРИ “ЁШАРГАНИ” РОСТМИ?
17 May 2023
АЁЛЛАРДА КЛИМАКС ДАВРИ “ЁШАРГАНИ” РОСТМИ?

Keyingi maqola

МЕҲРИБОН ИНСОНЛАР: ФЕЪЛ-АТВОР САЛОМАТЛИККА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ҚИЛАДИ?
19 May 2023
МЕҲРИБОН ИНСОНЛАР: ФЕЪЛ-АТВОР САЛОМАТЛИККА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ҚИЛАДИ?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top