Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

ТЎҒРИ ДАМ ОЛИШНИ БИЛМАЙМИЗ…МИ?

ТЎҒРИ ДАМ ОЛИШНИ БИЛМАЙМИЗ…МИ?
12 Iyun 2023

Баҳор мавсуми аста-секин ўз ўрнини ёз фаслига бўшатиб беряпти. Демакки, таътиллар бошланмоқда. Аммо аёл учун таътил нима? Бу фурсатдан фойдаланиб...

Баҳор мавсуми аста-секин ўз ўрнини ёз фаслига бўшатиб беряпти. Демакки, таътиллар бошланмоқда. Аммо аёл учун таътил нима? Бу фурсатдан фойдаланиб консерва банкаларни ёпиш, уйини таъмирлатиш ва усталарга тўрт маҳал таом тайёрлаш, тўй ўтказиш… Рўйхатнинг охири кўринмайди. Қачон ўзимиз учун яшаймиз унда?! Қачон таътилда росмана дам оламиз? Мутахассислар вақтида ҳордиқ чиқармаган инсонларнинг стресс, тушкунлик, чарчоқ, асабийлик ҳолатларига кўпроқ учрашини аллақачон исботлаб беришган. Хўш, аслида дам олишни ёмон кўрамизми ёки бунга кимдир, нимадир тўсқинлик қиладими? Балки асосий тўсиқни ўзимиз қўярмиз? Ўзи таътилда қандай қилиб тўғри дам олиш керак?

Ҳордиқ чиқариш — бу инсоннинг руҳий ва жисмоний имкониятларини тиклаш дегани. Танамизнинг имкониятларини шиша идишга қиёслаш мумкин: кичик ҳаракатимиз ҳам ушбу идишни бўшатади, дам олиш орқали эса уни тўлдириб борамиз.

Самарадорлик фикри ва фидойилик хусусиятимиз қувватни тиклаш учун бир машғулотдан иккинчисига ўтиш кифоя деб ўргатади. Аслида бу фикр нотўғри. Дам олиш учун сизни чарчоққа солувчи ҳар қандай машғулотни бажаришни тўхтатиш зарур. Иш юкламаларини биринчисидан иккинчисига алмаштириб дам оламан, десангиз адашасиз. Шуни ҳам унутмангки, самарадорлик айнан вақтида ҳордиқ чиқариш омили билан боғлиқ бўлади.

ЯЛҚОВЛИК ҲАМ ФОЙДАЛИ
Ялқовликка камчилик сифатида қараб ўрганиб қолганмиз. Шунинг учун “ҳеч нима қилмаслик” истаги бизда айбдорлик ҳиссини уйғотади. Аммо дангасалик муҳим вазифани бажаради — организмда имкониятлар камайгани, ишдан бироз чалғиш кераклиги, чарчаганлик ҳақида хабар беради.

Баъзида чарчоқ бизни енганида, ишларимизни ортга суриб туришга тўғри келади. Лекин бундай вазиятда ҳам хотиржам дам ололмаймиз. Хаёлимизни барибир бизни кутиб турган ишлар банд қилади. Иш билан дам олишнинг ўртасига чегара қўйишни билмаймиз. Мана шу чегара қатъий қўйилсагина, биз ҳақиқатдан ҳордиқ чиқара оламиз.

ДАМ ОЛИШ ФУРСАТИ ЕТГАНИНИ ҚАНДАЙ АНГЛАШ МУМКИН?
Дам олишсиз сурунакали равишда ишлаш ҳиссий, жисмоний ҳолатларимизга салбий таъсир қилади. Сурункали чарчоқ бош ва мушак оғриқларини келтириб чиқаради, ишчанлик камаяди, хотира бузилади ва уйқусизлик пайдо бўлади.

Ушбу салбий оқибатларгача бўлган белгиларни аниқласа бўладими? Ҳа. Аммо унгача чарчоқ аломатларини сезиб, унга муносиб жавоб беришни ўрганиш керак.

Ҳолдан тойиш
Вақтида дам олмаган инсонларнинг бора-бора ишга бўлган қизиқиши сўнади, ҳамкасблари билан муносабатлари таранглашади, гоҳида эса ҳатто асабийлик юзага келади.

Иш тартиби меъёрда бўлмаган, юқори юкламаларда ишлайдиган, ўзини профессионал деб ҳисоблайдиган ходимлар тезроқ азият чекади. Бундай инсонлар ишини қачон бошлаб, қачон тугашини, албатта, белгилаб олишлари керак. Дам олишга вақт ажратдими, унга ишни аралаштирмасин. Иши тугадими, уйида давом эттирмасин, яхшиси кечга сайр қилишни режалаштирсин.

ДАМ ОЛИШ АЙБДОР БЎЛИШ ДЕГАНИ ЭМАС
Дам олишдан воз кечадиган одамларнинг хаёлида “Дам олишим нотўғри”, “Мен бунга лойиқ бўлмасам керак”, “Бунга эришишим учун қаттиқ ишлашим керак” деган айбдорликка ундовчи фикрлар чарх уради.

Психологлар бундай одамларга “Бешта нима учун?” деган усулни қўллашни тавсия қилишади. Бу орқали мураккаб саволларга жавоб топиш мумкин. Ушбу усулда одам ўзига беш маротаба “Нега?” деган саволни беради:

Ўзингиздан 5 марта “нега тинчгина дам ололмайман?” деб сўранг ва ҳар гал янги жавоб изланг. Жавоблар орасидан ҳақиқат аниқланади.

ДАМ ОЛИШ СИФАТИНИ ОШИРИШ
Меҳнат таътилида ишдаги вазифаларга асло қайтиш керак эмас. Бу жуда муҳим. Йигирма кун дам олсам, бир кун чиқиб ишласам ишлабманда, деб ўйласангиз адашасиз. Мана шу биргина кун қолган ҳордиқ кунларини бутунлай ўзгартириб юборади. Шу ўринда бир маслаҳат, хизмат вазифаларингиз жуда кўпми, уларни тақсимлашни ўрганинг. Ҳаммасини бир деганда уддалай олмайсиз, энг муҳимидан оддийроғига қараб тартиб билан жойлаштириб чиқинг.
Дам олишга кетганингизда, у тугаши биланоқ ишга шўнғиб бўлмайди. Иш билан ҳордиқнинг ўртасида ҳам ҳеч бўлмаса бир-икки кунлик танаффус бўлиши керак. Организм мослашиши учун. Акс ҳолда бу ҳам ортиқча стрессга айланади.

Энг зарур тавсиялар

 Сифатли ҳордиқ гарови – бу ички кўрсатма. “Ҳаётим фақат ишдан иборат эмас” деб ўзингизга уқтиринг.
 Меҳнат таътилини олдиндан режалаштиринг.
 Ўзингизга мос таътилни танланг, бировга ҳавас қилиш ярамайди. Сизга нима қулай бўлса, шуни амалга оширинг. Ички овозингизга қулоқ тутинг.
 Бебаҳо ходим бўлишингиз мумкин, аммо бир ҳақиқатни унутманг. Сиз бўлмасангиз ҳам иш кетаверади, тўхтаб қолмайди. Шундай экан, куну тун ишлаб, соғлиғингизни кетказманг. Ҳамма нарсанинг меъёри бўлгани яхши.

Oldingi maqola

Бухоро вилоятида маст ҳолда қизга тажовуз қилган эркак тракторда қочишга уринди
23 May 2023
Бухоро вилоятида маст ҳолда қизга тажовуз қилган эркак тракторда қочишга уринди

Keyingi maqola

Эҳтиёт бўлинг! ОЛХ да шилқимлар!
14 Iyun 2023
Эҳтиёт бўлинг! ОЛХ да шилқимлар!
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top