Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

СИЗНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШЛАРИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ

СИЗНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШЛАРИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ
24 Avg 2021

Улар уддабурон бўлади. Сизни ўзингизданда яхшироқ билишларига ишонишади. Қарши чиқсангиз, фиғони фалакка чиқади. Назоратсевар инсонлар сизга яхшилик қилиш ниқобида ҳукмини...

Улар уддабурон бўлади. Сизни ўзингизданда яхшироқ билишларига ишонишади. Қарши чиқсангиз, фиғони фалакка чиқади. Назоратсевар инсонлар сизга яхшилик қилиш ниқобида ҳукмини ўтказишга ҳаракат қилади. Бундай бошқарувчини ўз вақтида аниқлаб, уни албатта “зарарсизлантириш” керак.

Яқинларимиз орасида ҳар қадамимизни назорат қилмоқчи бўлган инсонлар топилади. Агар иродангиз бироз суст бўлса, сиз унинг таъсир доирасига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Шунинг учун эҳтиёткор бўлиш лозим, акс ҳолда сиз ўз истакларингиз эмас, балки бировнинг орзулари йўлида қурбон бўласиз. Назоратчи ҳаётингизни бошқаришга ҳақлиман деб ўйлайди, бировнинг эркинлигини тан олишни истамайди ва “мен ҳақман” деган мукаммал дунёсида яшайди. Кимдир унга қарши чикса, у ўз дунёсини эмас, бировнинг дунёсини тузатишга киришиб кетади.

Нима учун қаршилик кўрсата олмаймиз?

Аввало уларни фарқлаб олишни билмаймиз. Айниқса, назоратчи юмшоқлик, мулойимлик ёки ҳазил орқали ҳаракат қилса. Бундай инсонлар кўпроқ «сен хато қиляпсан», «ўрнингда бўлганимда, яна ўйлаб кўрардим», «ҳақлигимни сезиб турибсан-ку» деган иборалардан фойдаланади. Биз ҳам кўнгли юмшоқлик қилиб, баъзида уларга рад жавобини бера олмаймиз. Чунки назоратчилар кўпинча орамиздаги яқинларимиз бўлади. Балки ота-онамиз, шеригимиз, ҳамкасбимиз, ҳатто дўстимиздир. Ушбу муносабатларда назоратчи кучли позицияни эгаллайди, ақлли кўринади, ўзига ишончи кучли бўлади. Агар бошиданоқ ўз ҳудудимизни ҳимоя қила олмасак, унинг домига тушиб қолишимиз аниқ.

Кимнидир бошқармоқчи бўлган инсонларнинг тарихини суриштирсак, уларнинг болалиги қийин ўтган, ота-онасидан керакли меҳрни кўрмаган бўлади. Энг муҳими, уларнинг “мен”ини ҳеч ким ҳурмат қилмаган. Шунинг учун ҳам ўзгаларни бошқариш эвазига армонларини аритади. Назоратчига қаршилик кўрсатишни бошлаганимизда, унинг кўнглида “мен аҳамиятимни йўқотиб қўяман” деган қўрқув пайдо бўлади ва ҳаракатни янада кучайтиради. Хўш, бундай инсон қармоғига тушиб қолсак, нима қилишимиз керак? Психологларнинг фикрича, энг аввало ўзимизнинг ва босим ўтказаётган инсоннинг ҳисларини ажратиб олишимиз лозим.

Назоратчини аниқлаб олиш йўллари

  1. У доим ўзини ҳақман деб ҳисоблайди.
  2. У сизга нима кераклигини аниқ биламан, деб ўйлайди.
  3. Унга қарши чиқсангиз, сизни ноҳақликда айблайди.
  4. Гапларига шубҳа қилсангиз, буни ўзига нисбатан ҳужум деб билади.
  5. Ўзгаларнинг фикрини эшитмайди ва эшитишни истамайди.

Назоратчи таъсиридан чиқиб кетиш учун нима қилиш керак?

  1. Ички “мен”ингизни топинг

Назоратчи шундай қиладики, сиз бора-бора ўз мулоҳазаларингиз билан эмас, балки бировнинг фикрлари билан иш юрита бошлайсиз. Бир сўз билан айтганда, назоратчи ҳаёти билан яшайсиз.

Ушбу ҳолатга қарши иммунитет ишаб чиқиш учун ўзингизнинг муқобил дунёингизни излаб топишингиз керак. Нечоғли қийин бўлмасин, мустақил қарор қабул қилинг. Назоратчидан маслаҳат олмай ишлашни ўрганинг.

  1. Ўзингизни қадрланг

Назоратчининг қуролларидан бири, бу қадрингизни тушириш. У сизнинг баҳоингиз ўзиникидан баланд бўлишига йўл қўя олмайди. «Қўлингдан келмайди», «менсиз узоққа бора олмайсан», деган гаплари ўз исботини топиши керак-ку ахир.

Бундан қутулишнинг энг яхши йўли, ўзингизда ижобий томонларни топиш ва шу орқали қадрингизни англаш. Жамики яхши хислатларингизни ёдга олинг, керак бўлса назоратчидан устун томонларингизни топинг. Шунда ўзингизга ишончингиз бироз ортади.

  1. Қатъиятли бўлинг

Ҳар қандай вазиятда бўшлик қилманг. Унутманг, назоратчига берган розилигингиз сизни унинг таъсирига тобора кучлироқ киритиб бораверади.

Унга тахминан шундай гапиринг: «Ўрнимга қарор қабул қилсангиз, ўзимни ноқулай ҳис этаман. Менинг фикримни ҳам ҳурмат қилинг, мустақил қарор қабул қилишга ҳаққим бор, шундай эмасми?»

  1. Саволлар беришдан қўрқманг

Оддийгина «нима учун?» деган савол анчайин самара бериши мумкин. Аниқлаштиришни канда қилманг. Назоратчига берган саволларингиз уни фикрлашга чорлайди. Балки хатоларини англашга чақирар. Чунки баъзи назоратчилар суҳбат чоғида ўта талабчан бўлишини ўзлари ҳам сезмай қолишади.

Нима бўлганда ҳам, сиз бировнинг ҳаёти билан яшамаслигингиз, назоратчи эса ўзганинг ҳаётига чанг солмасликни ўрганиши керак.

Oldingi maqola

ТУРМУШ ҚУРИБ ХАТО ҚИЛДИМ ЁҲУД ЖУФТ ТАНЛАШДА ҚАНДАЙ ХАТОЛАРГА ЙЎЛ ҚЎЯМИЗ
23 Avg 2021
ТУРМУШ ҚУРИБ ХАТО ҚИЛДИМ ЁҲУД ЖУФТ ТАНЛАШДА ҚАНДАЙ ХАТОЛАРГА ЙЎЛ ҚЎЯМИЗ

Keyingi maqola

НИМА УЧУН ЭРКАКЛАР СЕВГИ-МУҲАББАТ ҲАҚИДА ГАПИРИШНИ ЁҚТИРМАЙДИ?
25 Avg 2021
НИМА УЧУН ЭРКАКЛАР СЕВГИ-МУҲАББАТ ҲАҚИДА ГАПИРИШНИ ЁҚТИРМАЙДИ?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top