Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Шаҳрисабзлик эркак автомобилида ўзига қўшиб бутун оиласини ёқиб юборди

Шаҳрисабзлик эркак автомобилида ўзига қўшиб бутун оиласини ёқиб юборди
01 Avg 2020

⚡️⚡️Шаҳрисабзлик эркак автомобилида ўзига қўшиб 3 нафар фарзанди ва турмуш ўртоғини ёқиб юборди. Оиланинг 5 нафар аъзоси ҳам вафот этди....

⚡️⚡️Шаҳрисабзлик эркак автомобилида ўзига қўшиб 3 нафар фарзанди ва турмуш ўртоғини ёқиб юборди. Оиланинг 5 нафар аъзоси ҳам вафот этди. Бу ҳақида “Дарё” муҳбири хабар берди.

Воқеа 2020 йилнинг 30 июль куни тунги 22:00 да Шаҳрисабз туманида содир бўлган. Шаҳрисабз туман ИИБ бошлиғи Олим Тожиевнинг маълумот беришича, оила бошлиғи шахсий автомобилида кетаётган пайтда турмуш ўртоғи билан тортишиб қолади ва автомобиль эшикларини ёпиб, уч нафар фарзанди, турмуш ўртоғи ва ўзига бензин сепиб, ёқиб юборади.

– Оила бошлиғи Н.С. хотини билан тортишиб қолиб, ўзи ва турмуш ўртоғини ҳамда уч нафар фарзандини ёқиб юборган. Бутун бошли оилага оила бошлиғининг ўзи ўт қўйганини шифохонага олиб келинган ўғли ҳушига келганда айтиб берди. Оила азалдан нотинч бўлган экан. Бу ҳақда шаҳар ИИБ дан маълумот олсангиз бўлади, — деди О.Тожиев.

Ҳолат бўйича Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни кунда тергов-суриштирув ишлари кетмоқда.

❗️❗️Оилаларни ажримлардан муҳофаза қилиш тизимимизнинг нақадар аянчли эканини ёрқин кўрсатувчи ҳолат. Муҳими, нотинч оила сифатида рўйхатга қўйиб, ё ярашишлари ё бир-бирларини ўлдириб қўйишларини кутиш! Аёлларга зўравонлик циклидан чиқишга ёрдам беришмайди, зўравонлардан яккалаб қўйишмайди, аксинча улар билан яраштириб ёки зўравон билан яшашига қўйиб қўйишади. Ҳисобот учун рўйхатга олиб қўйишни қойиллатиб қўйишади лекин! Мана, бутун бошли оила йўқ бўлиб кетганида, “оила назоратда эди” деб туришибди. Аёл ва болаларнинг ўлими сизнинг бўйнингизда эканини тушуняпсиз, ҳей, яраштирувчилар! Қадриятлар ва ҳисоботларни пеш қилмасдан токсик муҳитда яшаётганларни қачон ҳимоя қиласиз?

 

Манба: https://daryo.uz/k/2020/08/01/shahrisabzlik-erkak-avtomobilida-oziga-qoshib-3-nafar-farzandi-va-turmush-ortogini-yoqib-yubordi-oilaning-5-nafar-azosi-ham-vafot-etdi?utm_source=@daryo_kirill

___________________

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Қотиллик

Oldingi maqola

Нега аёл ҳафа бўлади, жазавага тушади ва яқинларидан аламини олади?
31 Iyul 2020
Нега аёл ҳафа бўлади, жазавага тушади ва яқинларидан аламини олади?

Keyingi maqola

Оилавий муносабатлар ҳақидаги афсоналарнинг ҳаётимизга таъсири
01 Avg 2020
Оилавий муносабатлар ҳақидаги афсоналарнинг ҳаётимизга таъсири
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top