Хожи кўрди, келин кўрди, ота чақирди, куёв чақирди, банкет бўлди, ош тарқатди, пул тарқатди, қовурдоқ пишди, бешик опкелди…
ОДАМ ЎЛДИ!..
Етар-а, энди?!
Тўхтатайлик, ҳеч йўқса қисқартирайлик шу байрамбозликларни?!
Наврўз – исломда йўқ! 8 март – фоҳишалар байрами! Янги йил – Исо Масиҳ туғилган кун!
Шундай қичқириқлари оламни бузадиган «диндор»лар, қаердасизлар? Ҳожи кўрди борми исломда? Келин кўрдилар-чи?
Ўзбек бировнинг байрамига бориб, еб келмаса, ўлиб қолади-а? Хотинлар «менга фалон материал қўювди, рўмол қўювди, қайтаришим керак»ламаса, бўлмайди! Ўзбекни шу тадбир-байрамбозлик, еб-ичар-у молпарастлик еб тугатмасайди!
Етти йил аввал қайси дугонасининг тоғасининг хотини кимнинг тўйига нима кийиб боргани-ю, шу кийимни қайси дўкондан/бозордан/қўлдан қанчага олганини билган, ёнида қўшниси нима аҳволда кун кўраётганини билмайди!
Уят эмасми?!
Шу оғир синовлар ўтиб, енгиллик кунлари (иншааллоҳ) келса ҳам, мана шу тўй-ҳашамларни фақат яқин қариндошлар ўртасида ўтказиш ҳолатини сақлаб қолиш керак! Тўйдан кейинги тўйчиқларни йўқотиш керак! Ҳожикўрди, келинкўрди, тўйдан кейинги ҳайитликлар, қовурдоқлар, едир-ичир, одам йиғиб бор, кийинтир-мақтанларни йўқ қилиш керак!
Етар-а, энди?!
ALIYA Temuriyzoda