Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

ОГОҲЛИККА ЧАҚИРУВЧИ БЕЛГИЛАРГА БЕЭЪТИБОР БЎЛМАНГ

ОГОҲЛИККА ЧАҚИРУВЧИ БЕЛГИЛАРГА БЕЭЪТИБОР БЎЛМАНГ
02 Fev 2021

Инсонлар билан эндигина муносабатларга киришганда, илк кўнгилсизларга унчалик эътибор беравермаймиз. Ўтиб кетар, дея умид қиламиз. Аммо айнан ушбу илк белгилар...

Инсонлар билан эндигина муносабатларга киришганда, илк кўнгилсизларга унчалик эътибор беравермаймиз. Ўтиб кетар, дея умид қиламиз. Аммо айнан ушбу илк белгилар кейинчалик катта муаммоларга айланади. Хўш, уларни аслида қандай қабул қилишимиз керак?

* Болаликдан бизга кимдир ҳурматсизлик билан муносабатда бўлишига ўрганиб қолганмиз. Атрофдагиларимиз ваъда бериб бажаришмайди, устимиздан кулишади, бизга овозини баландлатишади. Буни ҳам одатий тарзда қабул қилаверамиз. Эримиз бақирса ҳам, индамай кетамиз. Чунки бу каби ҳурматсизликка кўникиб қолганмиз.

* Турмуш ўртоғимизга раҳм қиламиз. Унга оналардай меҳр кўрсатишга интиламиз. Бир вақтлар ота-онамиздан ололмаган эътиборни унга бағишлаймиз. Куч-қувватимиз иккимизга бирдай етади, деб ўйлаймиз. Эркагимизни елкамизга ортиб кетаверамиз. Биздан хафа бўлса, раҳмимиз келади. Шахсий дунёйимиз эса эсдан чиқади.

* Вақтинчалик деб умид қиламиз. Жуфтимиз ўзгариб қолишини интизорлик билан кутиб яшайверамиз. Соддалигимиз ҳам шунда. Охирги марта уришди, сўнгги бор урди, дея ҳаётимизни давом эттираверамиз.

* Сабаб топамиз. Уришдими, чарчагандир-да, сўкдими ишида кўнгилсизлик бўлгандир, ичиб келдими, асабийлашгандир-да. Ҳар бир қилиғи учун баҳонани ўзимиз тахт қиламиз.

* Жуда кўп кечирамиз. Аёллик ҳиссиётларимиз жўш уриб, ҳар гал кечириб юбораверамиз. Баъзида буни ота-онамиз олдида андиша қилганимиздан бажарамиз. Алломалардан бири шундай деган экан: Аёл эри билан тўйдан кейин танишади. Ҳаёт давомида ушбу мақолнинг ифодасини топиб бораверамиз.

* Хавфли белгиларни кўрсак ҳам, сезмаганга оламиз. Чунки умримизнинг кетган вақтига ачинамиз. Ҳафталар, ойлар, йиллар давомида бирга яшаганмиз ахир. Орамиздаги муносабатга аллақачон дарз кетганини тан олгимиз келмайди. Шу тарзда кўр-кўрона яшайверамиз. Аммо бу ҳаётда ҳеч нарса бежиз содир бўлмайди. Ҳар дақиқа бебаҳо тажриба бағишлайди.

* Романтик шахсмиз. Эримизнинг барча камчиликларини романтикага менгзаймиз. Хуллас, ўзимизни хурсанд қилиб яшайверамиз, лекин асосий муаммолар ҳал бўлмай қолаверади.

Хўш, бу белгиларни сиз ҳам сезасизми? Албатта, сезсангиз керак. Лекин уларга кўз юмасиз, шундайми?! Ҳақиқатдан қўрқиб, уни қабул қилмайсиз. “Ўзим айбдорман, чидашим керак” деган ўйлар билан виктимблейминг таъсирига тушиб қолганингизни билмайсиз. Аммо унутмаслигингиз керак, чорасиз вазиятнинг ўзи йўқ. Агар турмуш ўртоғингиз асраб-авайлашингизга лойиқ бўлмаса, бу ҳаракатларингизни тўхтатинг. У нимжон бола ёки чорасиз инсон эмас, балки бақувват эркак. Бақувват эркаклар эса аёлини, оиласини асраб-авайлаши керак. Оилада ролларингизни алмаштиринг. Фақат бир томон ён босаверса, бундан наф чиқмайди. Эрингиз сизсиз аянчли аҳволга тушиб қолмайди, ишонаверинг.

Шундай экан, ўзингиз ҳақингизда ҳам ўйланг, янги куч йиғинг, ўтмишни унутинг, бугун билан яшанг, эртага бир гап бўлар, қизиқишларингизга вақт ажратинг. Ўз ҳаётингизни қурбон қилманг!

 

 

Oldingi maqola

Ўзбекистоннинг фаҳри – аёллари
01 Fev 2021
Ўзбекистоннинг фаҳри – аёллари

Keyingi maqola

Токсик муҳитда эканлигингизни билдирувчи 5 белги
03 Fev 2021
Токсик муҳитда эканлигингизни билдирувчи 5 белги
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top