Нега отани ҳам онага бепардоз кўрсатиш керак эмас? Кўнгил қурғур эркакда бор-у, аёлда йўқми? Бузилган оилада эркакни ўзига қарамади, хотиннинг кўнглини олмади, деб айбловчиларни ҳали ҳеч кўрмадим.
Бир гуруҳда бир шўрпешона аёлгина дардини ёзибди. Касаллик туфайли 2 гуруҳ ногирони бўлиб қолган эрини боқиб, оёққа қўйиб, рўзғор ташвишини бўйнига олиб яшаб юрса, у уйда ўтирган эркак эри Россияга ишлагани кетган аёл билан дон олишиб, аёл эридан ажрашгандан кейин уйининг яримига олиб келиб яшашини айтаётган экан.
Эркаклардан ва баъзи аёллардан келаётган шарҳлар бечора аёлни айблаш билан овора. Ўзингга қарамагансан, эрни кўнглини олмагансан, пул топиб менсимагансандан нарига ўтмаяпти. Сўкинишни билмаган одамниям сўкинворишга мажбур қилишади-да…