Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

“МенОнаман-ку!”: Оғриқ, ғазаб ва муҳаббат

“МенОнаман-ку!”: Оғриқ, ғазаб ва муҳаббат
29 Noy 2020

Бу ном остида кимлар яширин? Жамоат жойда фарзандининг бақиришига индамаётган ёки ўзи ҳам бақираётган онами? Бу ҳолат бизга ёқмаса, нима...

Бу ном остида кимлар яширин? Жамоат жойда фарзандининг бақиришига индамаётган ёки ўзи ҳам бақираётган онами? Бу ҳолат бизга ёқмаса, нима қилмоқ даркор?

Ижтимоий тармоқларда “МенОнаман-ку!” синдроми остидаги инсонлар кўпайгандан кўпайиб бормоқда. Тармоқларда юзлаб она-бола суратларини кўриш мумкин. Айнан «ВКонтакте» тармоғида бундай аёллар сони бир ярим миллионни ташкил этади. Уларнинг бунчалик кўплиги одамни ҳайрон қолдиради, ўз фарзанди учун ҳамма нарсага тайёр бўлган аёллар ростдан ҳам шунчалик кўпми?

Бу ҳақида психолог Людмила Петрановская ва оилавий муносабатлар бўйича мутахассис психотерапевт Илья Суслов ҳамда “Ўзингизни эхтиёт қилинг” оналар саломатлиги лойиҳаси муаллифи Ксения Красильникова бир стол атрофида жам бўлишиб энг долзарб саволларга жавоб беришди.

Psychologies: “МенОнаман-ку!” – уларни қандай тавсифлаган бўлардингиз?

Илья Суслов: Фикримча, “МенОнаман-ку!” синдромидаги аёллар ҳаётда ўз ўрнини топмаган, бахтсиз аёлларга нисбатан айтилади. Умрини бошқаларга бахшида қилибгина ўзини бахтиёр санашади. Демографик сиёсат “Туғинглар!” деб бонг уради. Фарзанд дунёга келтирадиган аёл нафақат ўзига, ҳатто жамиятга ҳам ўз хиссасини қўшиб фойда келтиради. Бола дунёга келтириб ўзини қаҳрамонлик қилгандек хис қилишади ва атрофдан ўзига нисбатан эътибор кутиб қолади. Бу эътибор қуйидагиларда акс этади: Фарзанд дунёга келтиргани учун оила хурсанд, давлат бола маълум ёшга етгунга қадар моддий қўллаб-қувватлайди. Лекин ҳамма нарса кутилгандек бўлавермаслигини унутмаслигимиз керак, кутилгандек эътибор кўрмаслик бир қанча тушунмовчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Аммо фақат туғиш орқали эътиборга тушиши аёлларни ғазаблантиради. Демак фақат туғиб берсамгина керак эканман-да деган фикр ўтади.

Фарзандли аёллар ростдан ҳам ўзларига нисбатан ўзгача эътибор кутадими?

Ксения Красильникова: Менимча, “МенОнаман-ку!” ибораси аёлларни камситишдан бошқаси эмас. Бирор марта кўрмадимки, фарзанди бор аёллар “Мен онаман” деб ўз инжиқликларини кўрсатса, албатта қўлида фарзанди борлиги учун ўзгалар навбатини унга берган. Бундай фикрлар шунчаки жамиятнинг нотўғри фикрлари, холос. Дейлик, мен фарзандим билан сайрга чиқмоқчиман, қандай тўсиқларга учрашим мумкин? Болалар аравачаси билн дўкон эшигидан ўта оламанми? Автобусга қандай чиқаман? Агар боламни кўкрак сути билан озиқлантиришга тўғри келса атрофдагиларни менга нисбатан фикрлари қандай бўлар экан?

Людмила Петрановская: Мен Ксениянинг фикрларига қўшиламан. Мен ҳам бирор марта бола кўтариб, навбатсиз ўтишни талаб қиладиган аёлларни учратмадим. Одатда улар ҳамма қатори навбатда туришади, баъзида одамларнинг ўзлари қўлида фарзанди бор аёлларга ўз навбатини бериб ўтказиб юборишади, аёллар эса миннатдорлик билдириб ўтиб кетишади ёки кўпчиликнинг эътиборини тортмаслик учун навбатсиз ўтишни рад этишади. Ҳудди шунингдек ҳозирги замонавий оналар “фарзанд бойлик, қадр–қиммат” деб саналмаган оилаларда туғилган ва айнан улар оиласидаги муҳитни такрорламаслик ҳаракатида бўлишади.

Ўз айбимизни ҳимоя қилиш учун биз буни эслатган кишига ҳужум қилишга ҳаракат қиламиз

И.С.: Баъзилар фарзанд кўролмайди, баъзилар ўзи эришолмагани учун бошқалар эришганини камситишга уринадилар. Масалан, улар шундай фикрлайди: “Чет эл автосини сотиб олишга қурби етмагач “Чет эл автолари ёмон, ўзимизникидан қўймасин” қабилида иш кўрадилар. Жамиятда доим шундай бўлиб келган: Ўзингизда йўқми, бошқаларнинг эришганларини кўролмаслик ҳисси.

Баъзан ОАВларда боласини ҳафа қилгандек кўринган одам билан дўппослашадиган аёллар ҳақида гапирилади. Ёҳуд ўз болаларига жамоат жойда бақиришга ёки самолётда бировнинг ўриндиғини тепишга рухсат берадиган оналар ҳам бор. Буни қандай тушунтириш мумкин.

К.К.: Туғруқдан кейинги тушкунликка деярли 20% аёллар дуч келишади. Бу ҳолатда аёллар қўллаб-қувватланишга, ҳаттоки рухан даволанишга муҳтож бўлишади. Акс холда ўз жонига қасд қилиш билан якунланиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жамиятнинг аралашуви фожеа билан тугаши мумкин. Бир гап билан айтганда ҳар қандай фарзанд кўрган аёллар қўллаб-қувватланишга муҳтожлик сезади.

Л.П.: Тарози палласининг бир тарафига – таёқ билан саваланадиган бола ва иккинчи палласига боласи учун кимнидир ўлдириб қўйишдан ҳам қайтмайдиган онани қўяйлик. Қайси бири мухимроқ? Иккинчи ҳолатда бола ўзини ҳимоясиз ҳисобламайди, чунки унинг орқасида тоғдек онаси турибди. Бундай оналарга боласи устидан шикоят ҳам қилолмайсан, улар айбни ўзингизга ағдариб жанжал чиқаришдан ҳам қайтмайди.

Нафақат боласизлар, боласи борлар ҳам бошқа ота-оналарни қоралаши мумкин

И.С.: Баъзан болалар турли феълли бўлишини унутиб қўямиз. Оғир-босиқ, мулойим болалар тарбиясида уларнинг ота-оналарини омадли десак ҳам бўлади. Лекин айнан шундай ота-оналар, фарзандини бошқара олмаётган ота-оналарга ақл ўргатишади, аслида ўйлаб кўришмайдики болалар турли феълли бўлиб, уларни ҳам ҳудди ўзларининг боласидек кўришади ҳамда бу ота-оналарни тарбия беролмасликда айблашади.

Л.П.: Илья, сиз беш нафар бола билан автобусга чиққан эркакка “Шунча ҳам туғишадими” дейишларини ҳеч кўрганмисиз?

Жамиятда ота ва оналарга муносабат икки хил!

К.К.: Оталар ўзларини фарзанд етаклаган оналар ўрнига қўя олмайди.

Л.П.: Агар бола кўчада ҳарҳаша қилса, бу ҳар қандай ота-онада атрофдигалар олдида ноқулайлик ҳиссини келтириб чиқаради. Бунда аёл нафақат боланинг йиғиси, балки одамларнинг гап-сўзларидан ўнғайсизланади. Одамлар ҳеч нарса демаса ҳам аёл уларнинг “Намунча боласи йиғлоқи бўлмаса, роса эркалатган-да, тарбия беришни билмабди” деган фикрларни ўқиб тургандек бўлаверади. Агар эркак шу аҳволга тушса-чи? Боланинг йиғиси атрофдагилар ғашини келтираётгани уни қизиқтирмайди. Жамият наздида ҳам ота айбдор эмас, бунга фақат ва фақат тарбия бера олмаган онаси айбдор.

Жамиятимизда туққан аёл нафақат боласи, атрофдагилар олдида ҳам масъулиятли

К.К.: Менга қолса жамият оталар оналарга фарзанд тарбиясида фақатгина  ёрдамчи эмас аксинча бола тарбиясида иккала тараф хам масъул эканлигини унутмаслик керак. Фарзанд кўриш дегани аёл учун ҳамманинг олдида мажбуриятини оширгандек. Унутмайликки, фарзанд тарбиясида нафақат она, ота ҳам бирдек масъулиятга эгадир.

Л.П.: Мен камдан-кам ҳолларда болали аёлларга ёрдам беришганини кўрганман. Катта фарзандим бир ёшли гўдак эди ва мен Тошкентдан Москвага ёлғиз кетишим керак ади. Самолётга чиқдим, олдинда мени тўрт соатли парвоз кутмоқда эди. Айни шу пайтда аксига олиб болам на ухлайди, на кўкрак тутсам ҳам тинчланмади. Ёнимда инглизлар жой олишганди, оппоққина боламни кўриб “Вой бунча ширин” дейишди, шу билан парвоз давомида инглиз чол-кампир боламни эркалатиб ўйнатиб кетишди. Шу вақт оралиғида мен овқатланишга, бир оз мизғиб олишга ҳам улгурдим. Бу гапим билан агар ҳар биримиз шундай вазиятларда бир-биримизга кўмакчи бўлаолсак яхши бўлади, демоқчиман.

 

Манба: https://www.psychologies.ru/articles/yajemat-bol-gnev-i-lyubov/

Oldingi maqola

Кўчада бегона таъқиб қилганда нима қилиш керак? Фойдали йўриқнома
28 Noy 2020
Кўчада бегона таъқиб қилганда нима қилиш керак? Фойдали йўриқнома

Keyingi maqola

Нега ҳавфсизлик эҳтиёжи муҳаббат эҳтиёжидан устун туриши керак?
30 Noy 2020
Нега ҳавфсизлик эҳтиёжи муҳаббат эҳтиёжидан устун туриши керак?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top