Улар атрофимизда. Уларни ким деб атамайлик — қувват вампирларими ёки асабий инсонлар, улар ҳар қандай ҳаётни заҳарлаши, куч-қувватимизни олиб қўйиши мумкин. Албатта зудлик билан керакли чораларни кўрмасак.
Қувват вампирлари — асабийликдан азият чекадиган инсонлар. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари бор:
бировларнинг шахсий чегарасига таҳдид қилади;
сабаб бўлмаса ҳам, пашшадан фил ясайди;
ўта танқидчи, бировлардан камчиликлар излайдиган ва ҳар бир нарсага тегишадиган;
сурункали шикоятчилар, уларга ёқиш қийин;
доимо баҳс қилишни яхши кўради, ҳеч кимнинг фикрига розилик бермайди;
худди болалар сингари талабчан ва инжиқ;
ҳамма нарсага салбий муносабат билдиради, ёмонлик излайди;
масъулият сезмайди, хато қилиб бировларни айблайди.
Жамоада биттагина ана шундай инсон бўлса ҳам, ҳамманинг ҳаловати кетади. Унинг олдида бўлсангиз, шахсий ҳаётни унутасиз ва муаммоларга кўмилиб кетасиз. Қувват вампирининг асосий мақсади сизнинг иродангизни ўзига бўйсунтириб, ўз манфаати йўлида фойдаланиш. Бунга изн бермаслик керак.
Агар қувват вампири сизга таҳдид қилаётган бўлса, қуйидагича йўл тутишни тавсия қиламиз.
1. Аввало қувват вампири қармоғига илинганингизни аниқлаб олинг
Уларнинг сўзамоллиги, изоҳлари, қочирим гаплари сизни қизиқтириб қўяди. Ҳатто ўткир сўзларига маҳлиё бўлиб, унга ҳавасингиз келиши мумкин. Базида раҳмингизни келтириш учун, аччиқ қисматини ҳикоя қилиб беради. Лекин бир нарсага эътибор беришингиз керак, қувватхўр вампир билан суҳбатдан сўнг ўзингизни чарчагандай ҳис қиласиз. Бошингиз оғрийди, руҳиятингиз тушади. Танангизнинг бу ўзгаришларини эътиборсиз қолдирманг.
2. Мулоқотни чекланг ва шахсий чегараларни ажратиб олинг
Агар муносабатларни бутунлай тугата олмас экансиз, ҳеч бўлмаса мулоқотлар вақтини чекланг. Ўз ишингизга кўпроқ вақт ажратинг.
3. Муаммолари гирдобига шўнғиб кетманг
Муаммоси бор инсонга ёрдам қўлини чўзиш керак. Аммо қувватхўр одам кам нарсага қаноат қилмайди. Унга бутун кучингиз керак. У сизга ёпишиб олади. Шуни вақтида англаб, кўзингизни очинг. Бировнинг муаммолари гирдобига тушиб кетманг. Қувватингизни ўзингиз учун асранг.
3. Ҳеч қандай ечим таклиф қилманг, ташаббус билдирманг. “Бу қўлингдан келади, сенга ишонаман” денгда, ўз йўлингиздан қолманг.
4. Қувватхўр вампир тарафдорларини излаб юради. Унинг учун дардига шерик бўлиш жуда муҳим. Шунинг учун дардини тинглаб, секингина ўз фаолиятингизни давом эттираверинг.
Манба: https://www.psychologies.ru/articles/kak-obschatsya-s-energeticheskimi-vampirami/