Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

ЯҚИНИНГИЗ ХАСТА БЎЛСА…

ЯҚИНИНГИЗ ХАСТА БЎЛСА…
25 Dek 2021

Қадрдонингиз, ёнингиздаги инсонингиз хасталанса, унга далда сўзларини топиш осон эмас ва парвариш қилиш ҳам гоҳида мураккабликларни туғдиради. Ёки ортиқча ишларни...

Қадрдонингиз, ёнингиздаги инсонингиз хасталанса, унга далда сўзларини топиш осон эмас ва парвариш қилиш ҳам гоҳида мураккабликларни туғдиради. Ёки ортиқча ишларни бажариб қўямиз, ёки такомилига етказолмаймиз. Ундан кейин айбдорлик ҳисси пайдо бўлади. Нима қилишни билмай қоламиз.
Танишимиз кимё терапиясини оляпти. Унга қўнғироқ қилиб, ҳол аҳвол сўрашга ўйланиб қоламиз. Ахир у дард азобида қийналаётган бўлса, мен соғлом юрибман, деб ўйлаймиз. Елкамизга айбдорлик юки тушади. Бундай пайтда бизни ғам босади. Ўзимизни йўқотиб қўямиз, чорасизлигимиздан ўзимиз ёрдамга мухтож бўлиб қоламиз. Қандайдир қаҳрамонлик қилишни истаймиз, лекин имконият чегарамиздан чиқолмаймиз. Ички айбдорликдан ҳалос бўлиш учун, касал инсондан узоқлашишни афзал кўрамиз, ички руҳиятимиз қочишни танлайди. “Вақтим бўлмади”, “қўнғироқ қилиб туша олмаяпман” деган баҳоналарни излаймиз. Яна бир тоифамиз эса хаста инсони олдида туну кун қолиб, ўзи қурбонга айланади. Қалбию жисмини баҳшида қилиб, ўз халовати ва бахтидан воз кечади.

Айбдорлик ҳисси қаердан келади?
Психологларнинг фикрича, бемор инсоннинг олдидан тўғри ўрин эгаллай олишнинг ўзи осон эмас, бу бирданига содир бўладиган ҳолат ҳисобланмайди. Бунинг учун бироз вақт талаб қилинади. Ҳар доимги биринчи жавобимиз — карахтлик ҳолати бўлади. Яқин инсонимиз касал деб тан олишимиз учун, ўзимизни енгиб ўтишимизга тўғри келади. Энг қийини, бедаво касалликка учраган яқинимиз учун курашиш. Чунки умид йўқолади. Соғлом инсонда кўпинча қуйидаги фикрлар бошланади: «мен олдини ололмадим», «шифокорга вақтида олиб боролмадим», «эътиборсизлик қилдим». Шу тариқа олдинги гина-аразлар, муаммолар, зиддиятлар учун айбдорлик ҳисси виждонимизни қийнайди ва ниҳоят ўзимиз соғлом бўлиб юрганимиз учун ҳижолат торта бошлаймиз. Аслида ўзимизни қандай тутишимиз тўғри бўлади? Ҳеч нарса бўлмагандай юриш керакми ёки беморга нисбатан муносабатни буткул ўзгартириш жоизми? Бировнинг хасталиги бизга шахсий қўрқувларни эслатади. Энг аввало ўлим қўрқувини. Айбдорликка яна бир сабаб, биз мукаммал фарзанд, опа-сингил ёки ака-ука бўлишни истаймиз. Назаримизда, қариндошимизга бекаму кўст ёрдам беришимиз керак. Беморга ёрдам бериш орқали, ўзимизни ҳам ташвишдан ҳалос қилишни ўйлаймиз. Натижада ҳисларимизда тартибсизлик юз беради: муҳаббат ва дард, ёрдам ва қўрқув орасида қолиб кетамиз. Бу лабиринтда ўзимизни йўқотиб қўямиз. Бундай пайтда баъзида ўзимиз ҳам касал бўлиб қоламиз. Уйқу бузилади, кўкракда оғриқ пайдо бўлади, терида муаммолар сезилади. Булар тасаввуримиздаги фикрлар натижасида юзага чиқиб келади.
Чегараларни белгилаш
Айбдорлик ҳиссидан қутулиш учун уни тан олиб, сўзларда ифодалаш керак. Қолаверса, бировнинг бахтсизлигида айбдор эмаслигимизни тушуниб етишимиз зарур. Ўзимизни айблайверишни тўхтатиш учун биз барчасига қодирмиз деган ишончни бироз сусайтириш ва масъулият чегараларини белгилаб олиш даркор. Айнан айбдорлик ҳисси беморга кўнгилдагидай қарашга тўсқинлик қилади. Ваҳоланки, беморга олдинги муносатларингизни сақлаб қолганингиз маъқулроқ. Хаста яқинингизга қулоқ тутиб кўринг. Унга айнан нима кераклигини унинг ўзи айтади. Шифокор билан маслаҳатлашиб, тўғри даволаш режасини тузинг ва унга амал қилинг. Қурбонга айланманг, балки ирода ва кучингизни тўғри тақсимланг. Бошқаларнинг ёрдамини ҳам инкор этманг. Беморнинг ҳаёти сизнинг ҳаётингиз эмас, унга қўлдан келганча ёрдам бериб, ўз ҳаётингизни ҳам давом эттиринг.

Савоб ишни давомли қилинг
Унутманг ҳар бир савобли иш учун мукофот ёзилади. Сиз бугун беморга меҳрибонлик кўрсатяпсизми, эртага яхшиликлар билан мукофотланасиз. Ҳеч қачон ўзингизни дард ёки бемор асирига айлантирманг. Юрак очиқлиги, чин дилдан бемор парваришига киришинг. Бемор билан мулоқотдан ўзингиз учун қимматли томонларни изланг.

Манба: https://www.psychologies.ru/articles/kogda-boleet-kto-to-blizkiy/

Oldingi maqola

ТАРМОҚДАГИ МАҲЛУҚЛАР: ТРОЛЛАРДАН ҚАНДАЙ ҲИМОЯЛАНИШ МУМКИН?
24 Dek 2021
ТАРМОҚДАГИ МАҲЛУҚЛАР: ТРОЛЛАРДАН ҚАНДАЙ ҲИМОЯЛАНИШ МУМКИН?

Keyingi maqola

БОЛАНГИЗ АСАБИЙЛАШЯПТИ, ҚАНДАЙ ТЎҒРИ ЖАВОБ БЕРИШ КЕРАК
26 Dek 2021
БОЛАНГИЗ АСАБИЙЛАШЯПТИ, ҚАНДАЙ ТЎҒРИ ЖАВОБ БЕРИШ КЕРАК
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top