Ички мизогиния: нега аёллар бир-бирини ҳақоратлайди ва нафратланади

Атрофингизда «биз, аёллар, аҳмоқмиз”, “аёллар жамоасида ишлашни ёмон кўраман, ҳақиқий илон уяси”, “йигитлар билан дўстлашиш яхшироқ” каби ибораларни айтадиган аёлларни эшитган бўлсангиз керак. Ёки улар чиройли кийинган ёҳуд яхши пардоз қилган аёлларни кўра олмайдилар. Бу «ички мизогиния”дир. Бу ҳаволада мизогиния ҳақида мақолани ўқишингиз мумкин.

Ички мизогиния сабаблари

Узоқ вақт давомида аёлларга уларнинг қийматсизлиги уқтирилган. Аёллар “иккинчи нав одамлари”га тенглаштирилиб келган, эркаклар жамияти эса талай имтиёзларга эга бўлган. Бундай тушунчалар бизнинг онгимизда кучайганлиги ажабланарли эмас. Шунинг учун, кўплаб аёллар ўзлариниг аёллик ва назокатидан гўёки қочмоқчи бўлишган. Аёлларнинг аёлларга нафрати ҳам шундан бўлиши мумкин.

Ўзини “хотинчасига” тутиш – ёмон, барча назокатликлар “товуқмиялар” учун, деб ҳисоблайди бундай аёллар. Улардан қуйидагича сингари гапларни эшитиш мумкин: “унинг кўкраклари билан машинани қандай қилиб олганини билиб олса бўлади, мен эса ҳаммасига ўзим эришаман” ёки “афтининг силлиқлигини қаранглар, яхшиям мен ундай эмасман”. Бундай аёллар ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан гўё “мен уларга ўхшамайман, мени бу аҳмоқ мавжудотлар қаторида кўрманг, мен улар эмасман, ақллиман” демоқчи бўлишади. Аммо назокатли аёллар ҳам аёлларга нисбатан нафратланувчи муносабатда бўлишлари мумкин. Масалан: «кўримсиз сичқонга ўхшаб қолибсан», «вазн йўқотишинг керак, акс ҳолда бутунлай семирасан», «буни нимасини ёқтирди, бирам қўрқинчли» ва ҳоказо.

Ички мизогиния хотин-қизларга нафратдир

Ҳасад ҳам ички мизогиниянинг сабабларидан биридир. Кўпчиликнинг наздида аёллар бир-бирига дўст бўлмайди, чунки улар бир-бирига ҳасад қилишади ва рақобатлашади. Ёши катта аёллар ёшларига, одатий кўринишга эга қизлар ёрқин қизларга ҳасад қилишади, буларнинг ҳаммаси хужум қилиш учун қулай шароит яратади.

Ички мизогиния сабабларидан бири – ҳасаддир

Ички мизогиниянинг яна бир сабабларидан бири – эркакнинг эътибори учун кураш. Болаликдан қизларга бахт фақат эрга текканда тўкис бўлиши, аёл учун энг муҳими – эри ва болалари дея уқтирилади. Омадли турмуш учун эса гўзал ва назокатли аёл бўлиш керак. “Шаҳзода” учун кўплаб гўзаллар билан курашиш керак. Бу эса ўз навбатида аёллар ўртасида рақобатни келтириб чиқаради.

Ички мизогинияни енгиш учун қуйидагиларга амал қилинг.

  1. Фикрларингиз ва гапларингизга эътиборли бўлинг. Таниш ёки нотаниш хотин-қизларга қараб бирон нафратланувчи сўз айтмоқчи бўлсангиз, буни ўзингизга нисбатан айтишларини хоҳлармидингиз – яхшилаб ўйлаб кўринг.
  2. Атрофингизни кузатинг. Дугоналарингиз ва қариндошларингиз бошқа хотин-қизлар ҳақида қандай фикрда? Агар улар нафратланиш муносабатида бўлса, уларга бу иллат билан курашиш кераклигини бот-бот тушунтиринг.
  3. Аёлларни айбламанг. Эътибор берганмисиз, эркак ҳиёнат қилса, дарров аёлини айблашади. Гўёки аёл ўзига қарамай қўйди ва ҳоказо. Энг қизиғи, айнан аёллар айблашади. Ваҳоланки улар қўллаб-қувватлашлари керак. Сиз ундай қилманг.
  4. Ҳукм чиқаришга шошилманг. Зўравонлик қурбонларига ўзинг айбдорсан деманг. «Мен ҳеч қачон нотаниш одамнинг уйига бормасдим» – баҳона эмас, дўстлар ва ҳатто оила аъзолари, қариндошлар ҳам зўрлаши мумкин.
  5. Аёлларни қўллаб-қувватлайдиган турли саҳифаларга обуна бўлинг, фойдали мақолаларни бўлишинг, аёлларга ёрдам беринг – қўллаб-қувватлаш сўзлари бировнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Сабр-тоқатли бўлинг: опа-сингилларингиз, оналарингиз, холаларингиз ва сиз ўзингиз бир кунда фикрларингизни ўзгартира олмайсиз, ҳамма нарсанинг ўз вақти бор. Умуман олганда ҳам аёллардан нафратланишни ва уларда рақобатчиларни кўришни бас қилинг. Шунда сиз қанча ёрқин ва қизиқарли суҳбатдошларни топишингиз мумкинлигига амин бўласиз.