Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Фикр: янги келинчак бўрилар тўдасига битта қўзичоқ бўлиб келади

Фикр: янги келинчак бўрилар тўдасига битта қўзичоқ бўлиб келади
28 Fev 2020

Яқинда Тошкентда бир келинчакни қайнсинглиси ва қайнонаси уриб реанимацияга жўнатишибди. Бу мақолани ёзишга мажбур қилган сабаб шу воқеа бўлди. Ҳаётдан...

Яқинда Тошкентда бир келинчакни қайнсинглиси ва қайнонаси уриб реанимацияга жўнатишибди. Бу мақолани ёзишга мажбур қилган сабаб шу воқеа бўлди.
Ҳаётдан ёки қайнонадан нолиган келинлар, келинини ёмонлаган қайноналар кўпайди. Психолог сифатида ўзимча мушоҳада қилиб кўпгина сабабларни чуқурроқ ўрганяпман. Мен келин эмас, бугун қайноналарга мурожаат қилмоқчиман.
Миллатимизда ўта қашшоқ фикр бор: “келин хизматкор”, “келин менинг хизматимни қилиши керак”. Шу ибора сиз учун тўғрими? Демак фикр доирангизда муаммо бор. Мен учун ўта жирканч бу!
Боймисиз, бойлигингизни уйда ҳам кўрсатинг. Қадимда бойлар, аслзодалар хизматкор у ёқда турсин, чақалоққа эмиздирадиган аёлни ёллашган. Ўшаларга қўлланади бу сўз. Келин – бу жигарбандингизнинг севикли хотини! Бугунги кунда эса Уйида доим хизматкор ёллаган оилалар келин келиши билан хизматкорнинг хизматидан ҳам воз кечишар экан. Чунки уйига текин хизматкор келади-да.
Тўғри, уйга тушган келин шу уй рўзғорини тебратувчи, озода-саранжомлигини бошқарувчи ва бу маъсулиятни зиммасига олган шахс.
У қул эмас, уйингизга тиланчилик қилиб келган гадой эмас, фарзандингизнинг фоҳишаси эмас! У сизнинг хонадонингизга келган Бека. Ҳа, Бека!
Бу қисқагина ҳаётда Бизнинг асосий вазифамиз: Оилада илиқ ҳароратни сақлаш, иложи борича аҳил яшаш яъни ЧИРОЙЛИ ЯШАШ! Чиройли яшаш нималигини билмайдиганлар ҳам бор. Улар зерикканидан келинга қўпол гапиради ва бундан лаззатланади. (Садамазахизмнинг сал енгилроқ кўриниши)
Чиройли яшаш бу – ширинсуханлик, уйингдаги ИНСОНларни ҳурмат қилмоқ, иззатини жойига қўймоқ , оғиздан чиқаётган гапни ўйлаб гапирмоқ. Шу бандага шу гапим еқармикан, деб аввалдан фикр қилмоқ, зийрак бўлмоқ. Келиннинг кайфияти ёмонлигини пайқаганда “қовоғинг нега осилган!” эмас, балки “тинчликми, нима бўлди болам”, дейиш. Унинг ички ҳиссиётлари билан қизиқиш, ўрганиш. Келинни сизламоқ, кези келганда эркалатмоқ ва у билан дўст тутинмоқ, муаммоларга биргаликда дўст бўлиб ечим изламоқ. . Мана шу маданият – чиройли яшамоқдир. Бугунги замон талаби – бюрократия (хукмронлик) эмас, дўстликни тақозо қиляпти.
Айрим ҳолларда аяш ва қайсидир ишларда кўмаклашиш қайнонанинг вазифаси. Ётағон қайноналар! Бирга меҳнат қилсангиз соғлиғингизга фойда- ку. Ғурурингиз осмон бўлса ҳам, келинда айрим пайтлар тенгдошни кўрсангиз бўрдоқига ўхшаб семирмайсиз, (семизлик касаллик дегани) балки сал яшарасиз. “Енгиллаштиринг, енгиллаштиринг”, дейилади, муқаддас китобларимизда. Йўқ, биз оғирлаштиришни яхши кўрамиз ва бундан мазза қиламиз. Қонимизда бировни қийнашдан лаззатланиш туйғуси бормикан, а?
Нега бизнинг аёлларимиз аҳил яшамоқ ва чиройли яшаш деган тушунчаларга зид ҳолатда яшайдилар?! Бу маънавий қашшоқликми? Аслида бу маънавий қашшоқликнинг негизи болаликда ва келинлик даврида олинган зарбаларнинг асорати.
Қандай аёллар фарзандини уришга мойил бўлади ва қандай аёллар келинларига зулм қилгиси келади:
• Психик жиҳатдан носоғлом,
• болалиги қийин кечган
• ёшлигида ота- онасидан меҳр кўрмаган
• эридан эътибор кўрмаган аёллар,
• ёшлигида оилада камситилган аёллар,
• ҳеч қачон ишламаган, эри боққан ва умрида жамоада яъни коллективда муомала қилмаган аёллар
Ҳает юкини елкасида кўтармаган эрка хотинлар
• эридан норози, ёки хиёнаткор эр билан яшаган аёллар,
• тақдиридан норози ёлғиз аёллар.
• Ўз шахсий фикрига эга бўлмаган ва бировларнинг таъсирида хулоса ясайдиган аёллар.
Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Интернет тармоғи устозга айланди, пишириқлар ва таом пиширишни ўргатадиган марказлар бисёр. Қизларимиз бегона хонадонга уй-рўзғорни саранжом тутишга тайёр ҳолатда боришяпти. Келинчакнинг асосий истаги ва мақсади етти ёт бегона инсонлар жамоасига кириш ва шу ердаги одамлар билан тил топишиш.
Демак, бўрилар тўдасига у битта қўзичоқ бўлиб келяпти.
Биз Осиё халқимиз, шарқнинг марваридимиз. Бизда қайноналар келинларини сизлайдилар, айримлари сенлайди. Мен “сен” деган сўзга қаршиман. Чунки “сен” дегандан кейин бу лавз қурғур чегара билмай қолади. Сўкишинг ҳам мумкин, билмасдан қўпол гап айтишинг ҳам мумкин. Яқин тутганим учун, қизимдек кўрганим учун сенлайман деганларни кўрдим.
Ҳурматли қайноналар, уйингизга келган қиз сизга ҳеч қачон қизингиз бўла олмайди, шуни миянгизга қўрғошиндек қуйиб олинг.
Демак, у бегона! Бегона инсон билан тил топишишга мажбурсиз. Чиройли яшаш учун дипломатик муносабатларни қуриш шарт бу мажбуриятингиз! “Сендан у гина, мендан бу гина”, дейилган. “Менинг айтганим бўлади”,эмас, “келишиб оламиз” дейдиган замон келди.
Уйингизда асосий роллардан бири берилган бегона инсонга сизнинг ишингиз тушяптими, демак у билан ширин муомала қиласиз! Бу фалсафа ва ҳаёт қонуни. (Дарвоқе, қайтар дунёнинг борлигини унутманг! Келинга қандай мунасабат кўрсатсангиз, қизингизга Аллоҳ худди шу кунни раво кўриши исботланган ҳақиқат, инкор эта кўрманг.)
Таажжуб… Ўғлингиз бошқа муҳитда сиз бошқа муҳитда яшабмидингиз ўғлингиз яхши кўрган нарсани сиз ёмон кўрасиз? У ёқтирган нарсани ёмон кўрмоқ ўғлингизга нисбатан ҳурматсизлик-ку? Сиз унинг танлови ва ички дунёсини ҳурмат қилмайсизми, демак ўғилга ҳам сиз бегонасиз. Шундай экан, меҳрни фарзандингиздан зинҳор кутманг!
Оила – муносабатлар занжирида қурилади. Сизнинг оилада яшаётган келиннинг қарашлари, хоҳиш ва истакларини сиз оёқ ости қилсангиз, у сизни ЯХШИ КЎРАДИМИ? Ёки келинингиз сизни яхши кўриши сиз учун муҳим эмасми? Зурриётингиз давомчиси, фарзандингизнинг энг нозик истагини бажараётган, бу ШАХСнинг сизга нисбатан қалбида кечаётган нафрати ёки ҳурмати сиз учун муҳим эмасми?
“Мен у нарсани сотиб олиб бердим”, “бу нарсани олиб бердим”, “мен боқяпман демак менинг айтганимни қилади”, деганингиз билан сиз МЕҲРни сотиб ололмайсиз. Бир умрлик душман сотиб олган бўласиз.
Сиз келинга, уйингизга тушган қўзичоққа меҳр берсангизгина меҳр оласиз, унутманг. Доно халқимизнинг “Нимани эксанг, ўшани ўриб оласан” деган доно мақоли бор.
Бу қўзичоқ сизнинг қонингизнинг давомчиси. Агарда унинг асаблари таранглашса, унинг фарзандлари яъни сизнинг зурриетингиз асаби касал бўлиб дунега келади. Чунки она қорнида тўрт ойлигида боланинг асаблари онаники билан баробар ишлайди. Асаби носоғлом боладан жиноятчи чиқмайди, деб ким кафолот беради?
Сизга мойдек ёқадиган, гап қайтармайдиган, сукут билан тишини-тишига босиб қайнонадан таралаётган салбий энергияни қабул қиладиган келинлар кексалиги у ёқда турсин, қирққа бормай юрак хасталиклари ва геппатит С касаллигини орттиришади. Чунки дардни ютади. Эзотериклар ҳаётдан норози одамлар бора- бора оқ қон касаллигига чалинадилар, дейишади.
Демак, келин гап қайтариши мумкин эмас, сизнинг ҳақ ва ноҳақ гапингизни ютишга мажбур. Аммо, касаллик орттиришига асосий сабабчи сиз бўласиз. Битта ШАХСни ногирон қилдингиз, демак. Бу учун Жазо муқарралигига ишонмайсизми?
Агрессияга агрессия билан жавоб берадиган келинлар эса афсус-ки, сизларга ёқмайди. Уларни уйдан ҳайдаш пайига тушасизлар. Келиннни эшак қилиб минишдан олдин яна бир нарсага эътибор қаратишингизни сўрайман: китобимизда ота-онани кўкка кўтармоқ ва улуғламоқ, хизматини қилмоқ ва эркалигини кўтармоқ муҳим, дейилган, эрнинг онасини эмас! Шуни ҳам эътиборга олсангизлар яхши бўлар эди.
21 аср ёшлари эркин ҳаётни танлашмоқда Оилалар писта пўчоғи каби ажрашяпти. . Сабаб: орият-андиша, уят деган тушунчалар ортда қолиб кетди. Шаллақи, бетгачопар, орқа олдига қарамай шанғиллайдиган юзсиз шайтон қиефасидаги қайноналар кўпайди. Уларни кўриб келинлар ҳам андаза олишяпти. Сабрли келинлар кўп, лекин сабрнинг косаси тўлгач худди ўзингизга ўхшаб шаллақига айланади-да, бошқа иложи ҳам йўқ. Умрида қаттиқ гап эшитмаган маданиятли оилада улғайган қизлар шаллақи қайнонага тушгач бетгачопар бўлиб қолиши миллатнинг энг катта фожиаси. У бечора қиз нима қилсин, сабри тугагач, худди ўша қайнона сингари шаллақига айланадида. Вазмин ва босиқ қайноналарнинг келинлари ҳам босиқ бўлишади.
“Ажратаман!” деган сўзингизга набирангизнинг 333 томири қақшашини , сизни кўтариб турган ер ларзага келишини билганингизда эди!
Ўзини ҳурмат қиладиган қайноналар! Сиз ўзингизни шундай тутинг- ки, келин сиздан қўрқмасин, балки ортиқча ҳаракат қилишга уялсин. Қаттиқ гапиришга ботина олмасин. Ит ҳурар , карвон ўтар демасин келинингиз!
Сочингизга оқ тушадими, йўқми буни Аллоҳ билади, шошилинг! Яхшиликка улгуриб қолинг! Аллоҳнинг яратган бандасига озор беришга Ўзидан бошқа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! Бандасини қийнаш йўллари-ю хийлаларини ўйлагандан кўра зурриетларингиз, шу келинингиз тарбиялаган болалари (улар ҳам сизники эмас! Якка келгансиз якка кетасиз) қўлларини фотиҳага очганларида “Онажонимиз меҳрибон, беозор инсон эдилар!” деган дуога муяссар бўлмоқлик сизга ва бизга , ҳар биримизга насиб этсин!
Дўзахга йўлингизни яқинлаштирмоқ ниятингиз бўлса, қайсарликда давом этинг! Афсуски “ёмонлик қилувди” деган тамғани бу дунеда то келинингиз ўлгунча, у дунеда эса абадий кўтарасиз.

Дилшода Матчонова

Oldingi maqola

“Ўзинг учун туғвол” ва “иккинчи хотин бўл” деган гапларни эрли аёллардан эшитяпман
24 Fev 2020
“Ўзинг учун туғвол” ва “иккинчи хотин бўл” деган гапларни эрли аёллардан эшитяпман

Keyingi maqola

Нега бизда хотин қули, хотинга елка берсанг бошинга чиқиб олади дейишади?
02 Mar 2020
Нега бизда хотин қули, хотинга елка берсанг бошинга чиқиб олади дейишади?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top