Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Чеклист: Буллингга учраётганингизни билдирувчи белгилар

Чеклист: Буллингга учраётганингизни билдирувчи белгилар
03 Yan 2021

Ҳаётда ва интернет оламида Маълумот учун: Буллинг — тегажоғлиқ қилиш (таъқиб қилиш, ингл. тилида bully – жиғига тегиш, қўрқитиш) —...

Ҳаётда ва интернет оламида

Маълумот учун: Буллинг — тегажоғлиқ қилиш (таъқиб қилиш, ингл. тилида bully – жиғига тегиш, қўрқитиш) — жамият аъзосининг бошқа аъзолари томонидан таъқиб қилиниши (айниқса, ўқувчилар ва талабалар орасида).

БУЛЛИНГ ОДАТДА ЎСМИРЛАР ВА МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ. Аммо таъқибга ҳар қандай ёшда ва жамоада дуч келиш мумкин. Ижтимоий тармоқлар оммалашганидан кейин таъқиб ўзининг чегарасини кенгайтирди, энди у на макон ва на вақтга бўйсунади. Ундан қутилиш учун иш ёки яшаш жойини алмаштириш кифоя эмас: токи смартфонингиз ва интернетингиз бор экан, буллингдан қочиб қутила олмайсиз. Энг ёмони, буллингни дарров сезиб бўлмайди, у одатда ножиддий ва бир қарашдан зарарсиз туюлган вазиялар ортида яширинади. Уни кундалик ҳаётда ва онлайн шароитда аниқлашни ўргатамиз.

Мазах қилишга ўтадиган танқид

Сўралмай айтилган танқидий фикр қанчалик яхши ёки чин дилдан билдирилган бўлмасин, кўпинча фойда келтирмайди. Энг ёмон ҳолда у таъқибга айланиши мумкин. Агар атрофдагилар сизнинг устингиздан ва бажараётган ишларингиздан кулаётган бўлса, демак, буллинг мавжуд.

ОНЛАЙН ШАРОИТДА НИМА БЎЛАДИ: Бунга тармоқ фаолларининг дуч келадиган вазиятини мисол қилсак бўлади. Уларнинг ҳар бир ҳаракати таниш ва нотаниш инсонлар диққат марказида бўлади, қолаверса, доимо муҳокама қилинаверади. Кошки бундан фойда бўлса, бу каби танқид ўз эгасига етиб бормаслиги ёки одамда қилаётган ишларига нисбатан шубҳа уйғотиб қўяди. Танқидчиларнинг ягона мақсади, рақибини камситиш ва иштиёқини сўндириш.

Қўпол «ҳазиллар»

Ҳазил чегара билмайди, уни тушунмаган инсонда эса юмор ҳисси йўқ, дейишади. Аммо аслида бундай эмас: ҳазил чуқурлашаверса, у оддийликни йўқотади ва ўзгаларнинг шахсий чегарасига таҳдид солиб, мазах қилишга айланади. Ҳар бир инсон ҳаётида омадсиз ва ҳатто хафа қилувчи ҳазил-мутойибалар учраб туради. Аммо меъёрда агар у ёқмаса, уни такрор айтмайдилар. Мабодо устингиздан кулишни тўхтатишни кўп бора илтимос қилган бўлсангизу, улар эса бас қилмаган бўлса, демак бу буллинг.

ОНЛАЙН ШАРОИТДА НИМА БЎЛАДИ: Интернет ва ижтимоий тармоқлар масхаралаш учун жуда қулай макон. Мемлар, ҳакоратомуз пабликлар ва аккаунтлар, видео — буларнинги бари таъқиб усуллари бўлиши мумкин. Агар гап ички ҳазил ҳақида кетса ва бундан барча иштирокчилар ноқулайлик сезмаса (биринчи ўринда ҳазил остига олинган инсон), муаммо йўқ. Аммо атайлаб бирор бир одамга бағишланган мем ёки паблик хафа қилса, бу шахсий чегарага дахл қилиш бўлиб, у таъқибга ўтиши осон.

Ғийбатлар

Атрофингизда ғийбат кўп бўлиши мумкин: чунки бировни муҳокама қилишни ҳамма яхши кўради, аммо буни тан олавермайди. Бир кўринишдан оддий кўринган ғийбатнинг замирида таъқиб яширинган бўлади: миш-мишлар, гап-сўзлар бора-бора назорат қилиш ва камситиш қуролига айланиши ҳеч гап эмас. Психологларнинг фикрича, ғийбатлар тажовузкорлик белгиси бўлиши мумкин ва қурбон учун оғир оқибатларга олиб келади. Буни тасаввур қилиш қийин эмас — масалан, сиз ҳақоратли деб билган ва яширмоқчи бўлган маълумотни ҳаммага тарқатишади ёки ҳар бир қадамингизни муҳокама қилишади. Агар ғийбатлар ёлғонга асосланган ва таҳқирлаш учун атайлаб ўйлаб топилган бўлса, бу таъқибнинг белгиси ҳисобланади.

ОНЛАЙН ШАРОИТДА НИМА БЎЛАДИ: Ижтимоий тармоқлардаги ғийбатлар янада тез тарқалади ва сизни танимайдиган инсонларга ҳам етиб боради. Бундан ташқари, бу ерда камситишнинг бошқа усуллари ҳам пайдо бўлади, масалан, бировга кўрсатишни ва муҳокамага қўйишни истамайдиган видео ва фотосуратларингиз тарқалиб кетади. Қолаверса, фейк аккаунтларнинг яратилиши ёки мавжуд аккаунтга бузиб кирилиши ҳам интернетдаги салбий натижалардир. Бузғунчилар ёпиқ маълумотни тарқатишни ва бегона инсон номидан хабар юборишни мақсад қилишади.

Таҳдидлар

Кўпчиликнинг наздида таъқиб аввало жисмоний зўравонлик билан боғлиқ, масалан, қурбонни деворга тираб, уриш одати шаклланган мактабдаги буллинг каби. Аммо вазият ҳар доим ҳам унгача бормайди, кўпчилик таҳдидчилар психологик босим билан чекланади. Жазолаш ва ўлим билан таҳдид қилиш, ҳар қандай жисмоний ҳаракатлардан ҳам қўрқинчли. Айниқса, бу оддий сўзлардан сталкингга (таъқиб) ўтса.

ОНЛАЙН ШАРОИТДА НИМА БЎЛАДИ: Ижтимоий тармоқлардаги таҳдидлар кундалик ҳаётдагидан фарқ қилмайди, фақат уларда нотаниш инсонларнинг аралашуви кўпроқ. Кўпчилик уларга эътибор бермасликка ҳаракат қилади, аммо агар таҳдидчи астойдил ҳаракат қиладиган бўлса, бунинг натижаси оғриқлироқ бўлади. Бу ерда асосий мақсад — қурбонни ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлиги учун хавотир олишга мажбур қилиш.

Қурбон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайдиган бошқа белгилар ҳам бор, масалан, онлайн-сталкинг ёки ўзини тажовуздан ҳимоя қила олмаслик. Бунда таҳдидчилар янги аккаунтларни яратиб, эскиларини йўқ қилишади. Шахсий маълумотларни ошкор қилиш ҳам шунга киради: манзиллар, иш ёки ўқиш жойи ва бошқа маълумотлар. Одатда бундай маълумотларни алдов йўли билан қўлга киритишади, яъни аввалига бошқа мақсадда сўраб олинган маълумотлар, қарабсизки, ҳамма жойга тарқатиб юборилади.

Бақир-чақир ва ҳакоратлар

Ҳеч ким зиддиятлардан суғурталанмаган, бир кун албатта манфаатларни бировнинг олдида ҳимоялаш керак бўлади. Афсуски, ҳар доим ҳам зиддиятлар тўғри бўлиб чиқмайди. Улар орасида оддийгина суҳбат катта жанжалга айланиб кетган вазиятлар кам эмас. Агар бир марталик келишмовчилик хулоса чиқаришдан дарак берса, доимий бақир-чақир ва тажовуз вазият жиддий эканлигидан далолатдир. Қолаверса, буллинг ҳам бўлиши мумкин: агар бирор бир инсон (ёки компания) сиз билан баланд оҳангда, камситиб, мудом таҳқирлаб гаплашса, бу тизимли таъқибга киради.

ОНЛАЙН ШАРОИТДА НИМА БЎЛАДИ: Ижтимоий тармоқлардаги ҳақоратларни кўпчилик жиддий қабул қилмайди, чунки интернетда ишлаганда қўпол муомалага тайёр туриш керак, деган фикрлар мавжуд. Аммо онлайн билдирилган сўзлар оғзаки тажовуз бўлади ва одамга салбий таъсир қилади. Айниқса, таҳқирлаш бир гуруҳ одамлар томонидан амалга оширилса, улар орасида аноним шахслар ҳам бўлади.

Яккалаш

Ёпиқ жамоалардаги одатий ҳолат, масалан, мактабдаги бойкот ҳисобланади. Меҳнат жамоаларида ҳам бу учрайди, масалан, жамоа аъзоларидан бири ўзини ортиқча ва яккаланган тарзда ҳис этади. Бунинг турли сабаблари бўлиши мумкин ва ҳар доим ҳам гап тажовуз ҳақида кетавермайди. Баъзида одамларда умумий қизиқиш бўлмайди, улар ишдан бошқа масалаларни муҳокама қилишни истамайди. Аммо одамни атайлаб менсишмаса, суҳбатлардан яккалашса, ишдан ташқарида ҳам назарга илишмаса, демак, бу буллинг.

ОНЛАЙН ШАРОИТДА НИМА БЎЛАДИ: Ҳаммамиз қизиқишларимизга қараб гуруҳларга бўлинамиз, интернетда ҳам худди шундай. Сиз қизиққан турли мавзуларни ҳар хил инсонлар билан муҳокама қиласиз ва сизни нотаниш чатга қўшиб қўйишса жаҳлингиз чиқади. Агар сизни атайлаб яккалашса, ортингизда нима бўлаётгинини ўйлаб сиқиласиз. Яккалаш ҳам назорат қилиш ва тажовузкорликнинг усули бўлиши мумкин.

Зимдан тўсқинлик қилиш

Ишда ҳамкасбларнинг бир-бири билан рақобатлашиши, бир-бирига тўсиқларни яратиши каби тажовузкор муҳит меъёрий ҳолат деб ҳисобланади, аммо бу ундай эмас. Агар сизга мажбуриятларни бажаришда атайлаб тўсқинлик қилишса, масалан, ишда керак маълумотни беришмаса, ноқулай вақтда ишлашга мажбур қилишса (олдиндан келишиб олинган иш тартиби бундан мустасно), маъносиз ёки бажариб бўлмайдиган вазифалар юклатишса, бу оддийгина «ўзига хос муҳит» бўлмайди, балки ҳақиқий таъқибдир.

ОНЛАЙН ШАРОИТДА НИМА БЎЛАДИ: Онлайн тарзда кимгадир зимдан тўсқинлик қилиш қийиндай туюлиши мумкин, ахир интернетга киришни тақиқлаб қўя олмайсизку. Аммо аслида бошқача. Онлайн буллингнинг оммавий тури — бу оммавий шикоятлар орқали кимнингдир аккаунтини блоклаб қўйишга эришишдир. Бунда ижтимоий тармоқлардаги қонун-қоиданинг нечоғли бузилиши аҳамиятли эмас.

Манба: https://www.wonderzine.com/wonderzine/life/life/245859-bullying

Oldingi maqola

Мен сен билан биргаман, дугонажон: Яқин инсонларни қўллаб-қувватлашнинг қоидалари
02 Yan 2021
Мен сен билан биргаман, дугонажон: Яқин инсонларни қўллаб-қувватлашнинг қоидалари

Keyingi maqola

Чеклист: Психологга бориш фурсати етганлигини англатувчи белгилар
04 Yan 2021
Чеклист: Психологга бориш фурсати етганлигини англатувчи белгилар
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top