Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Anonim hikoyalar

Владимир Мохов: Скопинск асиралари
17 May 2022
Владимир Мохов: Скопинск асиралари

2000 йилда Скопин шаҳрида (Рязан вилояти) 50 ёшли эркак 14 ёшли Катя Мартинова ва 17 ёшли Лена Самохинани уйига ташлаб қўйишини айтади. Қизлар кейинги 3 йилни эркак томонидан қазилган бункерда жинсий қул сифатида ўтказдилар. Бу воқеа 2000 йил 30 сентябрда бошланади: ўша куни Рязанда байрам нишонланди. У машъум кунда Катя Мартинованинг уйида телефон жиринглайди: Лена […]

Чикатилло – афтидан оддий одам, лекин ичида маҳлуқ яширин эди
14 May 2022
Чикатилло – афтидан оддий одам, лекин ичида маҳлуқ яширин эди

Зўравон, маньяк, педофил деганда кимни тасаввур қиласиз? Кўз олдингизда қандай сиймо гавдаланади? Сизнингча, ўсмирлар ва болаларга нисбатан зўравонлик билан оид жиноятларни содир этган шахс қандай кўриниши керак? Уни ҳатто одам деб аташ мумкинми? Эҳтимол, одамови, муваффақиятсиз, кир-чир кийинган, юзида ёқимсиз ифода акс этгандир? Бадиий фильмларни томоша қилганимиздан кейин қотил ва маньякларни айнан шундай тасаввур қиламиз. […]

Энг мафтункор қотил
12 May 2022
Энг мафтункор қотил

Тед болалигидан одамови бўлган, лекин яхши ўқирди. Чиройли кўриниш ва хотиржам феъл-атвори тенгдошлар орасида уни ажратарди. Мактабни тугатгандан сўнг, у Пьюжет-Саунд университетига ўқишга кирди ва у ерда бир йил таҳсил олади, сўнгра хитой тилини ўрганиш учун Вашингтон университетига ўтади. Университетда Стефани исмли қиз билан севишади. Қиз бадавлат оиладан эди, лекин уларнинг муносабатлари аянчли якунланди – […]

Оилали эркак ва намунали ота аёлларни ўлдириб, жасадларини қишлоққа ташлаган
11 May 2022
Оилали эркак ва намунали ота аёлларни ўлдириб, жасадларини қишлоққа ташлаган

Кўз олдида Кичкина Роберт Ли Йейтс 1952 йил 27 майда туғилган ва Вашингтоннинг Ок-Харбор шаҳрида ўртача оилада ўсган. Мактаб йилларида у хорда қўшиқ куйлаган, бейсболга меҳр қўйган ва мактабнинг бейсбол жамоаси аъзоси бўлган, бу соҳада у бир оз муваффақиятга эришган ҳам. Йейтс бўш вақтларида кемпинг, балиқ овлаш ва кийик ови билан шуғулланарди. Кичкина Роберт жуда […]

«Айтиб берсанг, ўлдираман»
10 May 2022
«Айтиб берсанг, ўлдираман»

Таниқли актриса Тери Хетчер болалигида ҳақиқий жаҳаннамда яшаган. Беш ёшдан саккиз ёшигача актриса амакиси (Ричард Хейс Стоун) томонидан зўрланган. Кичкина Тери ҳамма нарсада ўзини айблар ва нима бўлаётганини ҳеч кимга айтмасди. Ҳақиқат 2002 йилдагина юзага чиқади. Унинг ўн тўрт ёшли қўшниси Сара Ричард уни зўрлаганидан кейин ўз жонига қасд қилади. Фожеа 2002 йил қиш бошида […]

Бошимдан ўтганлари кимгадир сабоқ бўлар
26 Aprel 2022
Бошимдан ўтганлари кимгадир сабоқ бўлар

Саҳифангизда охирги аноним воқеасини ўқиб, мен ҳам ҳаётимни сўзлаб беришга қарор қилдим. Уч бор турмуш қуриб, учинчи турмушда бахтини топган аёлман. Биринчи турмушдаги қайнонам ўта тарбиясиз эди, ётоқхонага бостириб кириб келар, деразага парда туттирмасди. Ўғлини ярим тунгача олдида олиб ўтирар, у ухлаб қоларди, мени эса ё ухлагани ёки хонамга кириб кетгани қўймасди. Кейин икки ой […]

Харассмент: алоҳида устхат остидаги лойиҳа. Ахборотдан эркин фойдаланиш имконияти
31 Mart 2022
Харассмент: алоҳида устхат остидаги лойиҳа. Ахборотдан эркин фойдаланиш имконияти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Инна Коржикова 2022 йил 17 март куни эълон қилинган “Харассмент: алоҳида устхат остидаги лойиҳа. Ахборотдан эркин фойдаланиш имконияти” мавзусида мақоласида ўз позициясини билдириб ўтди. Мақоланинг асосий моҳиятини сизга тақдим этмоқчимиз: Президент яқинда ўтказган видеоселектор йиғилишидаги нутқига иқтибос келтираркан «оилада аёлларга шафқациз муносабатда бўлиш, ҳақорат қилиш […]

Тошкентда йигит қизни майиб қилди
23 Mart 2022
Тошкентда йигит қизни майиб қилди

«Қонга беланган қўлимни босиб, тез ёрдам келишини кутаётгандим, эшикни тепиб очиб, бизни ўлдиришидан қўрқардим» Гўзал (исми ўзгартирилди) ва Мирхалилов Миржамол бундан беш йил аввал танишган. Улар учрашишни бошладилар, аввалига бир ярим ой давомида ҳаммаси яхши кечаётганди, кейин жанжаллар ва калтакланишлар бошланди. Қизнинг сўзларига кўра, Миржамол унинг юзи, қовурғаларига урар, сочлари ва бўйнидан ушлаб оларди. У […]

Ли Ли иши
08 Yanvar 2022
Ли Ли иши

Ли Ли оддий австралиялик саккизинчи синфда ўқийдиган қиз, ветеринар бўлишни орзу қилар ва жуда яхши ўқирди. 1989 йилнинг 3 ноябрь куни у ота-онасидан 16 ёшли бир йигитнинг туғилган кунига бориш учун рухсат сўрайди, онаси унга ёзма рухсат бериб, ўгай отаси қизни соат 23.00 да олиб кетиши ҳақида огоҳлантиради. Эртаси куни эрталаб унинг лат еган ва […]

Эшли Энн Олсен иши
06 Yanvar 2022
Эшли Энн Олсен иши

Флоренцияда яшовчи 35 ёшли америкалик Эшли Энн Олсен 2016 йил январь ойида шаҳар марказидаги ҳашаматли хонадонида ўлик ҳолда топилади. Маълумки, қотилликдан олдин Олсен Флоренциянинг тарихий Ольтрарно туманидаги ичимлик шаҳобчаларида кечгача дам олган. Бу ер тарихий жойларга бой ва сайёҳлар орасида машҳур. Хусусан, Эшли Montecarla клубига боради. Бу тунги клубни маҳаллий аҳоли четлаб ўтади. Уларнинг сўзларига […]

Дунёвий илм ва аёллар, ёки илмга паранжи кийдирилиши
05 Yanvar 2022
Дунёвий илм ва аёллар, ёки илмга паранжи кийдирилиши

Доим ўйлардим. Паранжи қачон ва қандай қилиб бизнинг юртга кириб келган? Ахир бу туркий халққа ҳос атрибут эмас. Аёллар бизда тарихан изоляция қилинмаган. Аксинча, тарихий ва адабий манбалар уларнинг жамият ҳаётида анча актив бўлганини кўрсатади. Хозирги диндаги радикаллашувни кўриб, бу ўша даврдаги ўзимизнинг муллаларнинг динни ҳаддан ошиқча татбиқ қилганлариданмикин деб қоламан. Тарихан қараганимизда ҳам, руслар […]

Анна Бешнова иши
05 Yanvar 2022
Анна Бешнова иши

Москва, 2008 йил. 15 ёшли мактаб ўқувчиси Анна Бешнова 30 сентябрдан 1 октябрга ўтар кечаси зўрланиб, ўлдирилади. Қизнинг жасади эрталаб уйидан узоқ бўлмаган жойда топишади. Айбланувчи ўрта ёшли, осиёлик, меҳнат муҳожири бўлиши тахмин қилинди. Иш дарҳол кенг жамоатчилик, шу жумладан миллатчи гуруҳлар орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Улардан баъзилари ҳатто қотиллик содир бўлган ҳудуд аҳолиси […]

Виктория Теслюк иши
04 Yanvar 2022
Виктория Теслюк иши

Бу воқеа 2011 йилда Москва вилоятида содир бўлган. 16 ёшли Вика Теслюк репетиторлик дарсига бориш учун эрта тонгда уйдан чиқиб кетади. Пойтахтга бориш учун қиз автобус бекатига боради. Бироқ, у автобусга чиқмади ва репетиторнинг олдига ҳам келмади – ғойиб бўлди. Яқинлари Виканинг ғойиб бўлганини ҳақида дарҳол хабар беришларига қарамай, унинг қидируви муваффақиятсиз тугади. Тергов ёш […]

Карина Залесова иши
03 Yanvar 2022
Карина Залесова иши

Карина Залесова 16 ёшли оддий ўсмир қиз бўлиб, у оилада ягона фарзанд эди. Барча ўсмирлар сингари унинг ҳам ўз орзу мақсадлари бўлган – Карина тиббиёт университетига ўқишга киришни хоҳлар, бунинг учун янги ихтисослаштирилган мактабга ўтган ва барча ўсмирлар сингари севиб қолган эди. Қисқаси, у ҳамма каби орзу-умидларга тўла ёшгина қизалоқ эди. Карина Марк Коньков билан […]

Оксана Макар иши
03 Yanvar 2022
Оксана Макар иши

Бутун Украина ва МДҲ давлатларини ларзага келтирган бу машъум воқеа 2012 йилнинг 9 мартдан 10 мартга ўтар кечаси Николаев шаҳрида содир бўлган. 9 март куни кечқурун 18 ёшли Оксана 8 март байрамини нишонлаш учун барга келади. Бар ходими қизнинг фақат пиво ва шарбат ичганини айтган, кейинроқ келган бир нечта ёш йигитлар Оксананинг ёнига стол олиб […]

Кўпчилик, болангнинг ўз отаси яхши, бошқага тегмай, ўша билан яраш деяпти
04 Noyabr 2021
Кўпчилик, болангнинг ўз отаси яхши, бошқага тегмай, ўша билан яраш деяпти

Олий маълумот олиб, ишга жойлашган, ҳаёт ҳақида у-бу тушунчага эга бўлган ёшда турмушга чиққанман. Яхши жойда ишлар эдим. Қайнонам совчи бўлиб келганда, ишламайди, уйда ўтиради, деганди. Аммо, тўйдан икки ой ўтиб, ишга чиқмайсизми, деб ишга чиқариб юборди. Эрим ҳам бунга рози бўлди, ишга қайтдим. Ҳар ой маошимни қайнонамга берардим. Бир гал маошим сал кеч қолганда, […]

«У мени ерга йиқитиб, юзимга тепарди» — Тошкентда эр хотинини ўлакса қилиб дўппослади
04 Noyabr 2021
«У мени ерга йиқитиб, юзимга тепарди» — Тошкентда эр хотинини ўлакса қилиб дўппослади

Четдан қараганда Шахло (исми ўзгартирилди) ва Дилшод бахтли жуфтлик эди: катта ҳовли, ўзларига тўқ, бири-биридан ширин икки нафар фарзанд. Лекин аёлнинг сўзларига кўра гўзал манзара ортида доимий қўл кўтариш ва жанжаллар яширинарди, Шахло аксарият аёллар сингари уйдаги гапни кўчага олиб чиқмасди. Эри қизига қўл кўтарганида эса чидолмай уйдан чиқиб кетди — бу сабр косасининг тўлишига […]

93 ёшли онахон келини томонидан кўчага ҳайдалди
31 Oktabr 2021
93 ёшли онахон келини томонидан кўчага ҳайдалди

Фарғона вилоят Киргили тумани Ҳўжамагиз маҳалла фуқаролар йиғини Айжувоз боши 28-уйнинг асл эгаси бўлмиш 93 ёшли Ўринбоева Халимахонни қизи Атаханова Умидахон билан марҳум ўғлининг хотини ва бола-чақаси кўчага хайдаб чиқарди. Она ва қиз Президент порталига мурожаат қилишди, 66495021-сони билан қайд қилиниб, жавобан судга мурожаат қилиш тавсия этилди. Республика прокуратурасига 463290-сон билан қайд қилинган мурожаати ҳам […]

Эй, кампир, сени битта ушлай, 10 минг бераман
28 Oktabr 2021
Эй, кампир, сени битта ушлай, 10 минг бераман

Марина Ивановна (исми ўзгартирилди) 63 ёшда, ҳар куни саҳарлаб шифокорларнинг маслаҳатига кўра гипертензия профилактикаси учун сайр қилади. 2021 йилнинг 11 сентябрь куни тахминан саҳар 5 ларда ҳар доимгидек тоза ҳавода сайр қилаётганида орқасидан кимдир келаётганини сезиб қолади. Ёш йигит: “Эй, кампир, сени ушлай, 10 минг бераман» дейди. Қаҳрамонимиз ундан нари кетишни сўраса ҳам йигит унга […]

Педагогика университети талабаси декан муовини унга тегажоғлик қилиб, кейин деразадан итарганини гапириб берди
26 Oktabr 2021
Педагогика университети талабаси декан муовини унга тегажоғлик қилиб, кейин деразадан итарганини гапириб берди

Nemolchi.uz лойиҳасига Низоми номидаги Педагогика давлат университети 3-курс талабаси Камилова Муштари-бону мурожаат қилди. Жорий йилнинг 18 октябрь куни у Зулфия мукофотига тавсиянома олиш мақсадида ёшлар ишлари бўйича декан ўринбосари Юлдашев Боғабек хонасига киради. Б.Юлдашев кутиб туришини сўрайди. Қизнинг айтишича, хонадан ҳамма чиқиб кетгач, декан ўринбосари чарчаганлигини айтиб, унга қаҳва дамлаб беришни сўрайди. Қиз қаҳва дамлаш […]

Shuningdek, siz o‘z tarixingizni o‘rtoqlashishingiz va zo‘ravonlik tajribasini aytib berishingiz mumkin

Sizning hikoyangiz boshqalar uchun muhim tayanch bo‘lishi va zo‘ravonlikka qarshi kurashda yordam berishi mumkin.

Biz ma’lumotlarning to‘liq maxfiyligi va himoyasini ta’minlagan holda shaxsiy ma’lumotlarni hech kimga oshkor qilmaymiz

O‘z tarixingizni bizga yuboring

U eshitiladi va javob topadi

Hikoyani yuboring
shadow
top