Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Болалар билан “ўша” мавзу ҳақида қандай гаплашиш керак ёҳуд бизга жинсий тарбия керакми?

Болалар билан “ўша” мавзу ҳақида қандай гаплашиш керак ёҳуд бизга жинсий тарбия керакми?
01 Yan 2021

Олий Мажлис Сенати ҳамда Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси Танзила Норбоева «тарбия дарслари» доирасида болалар боғчаларидан бошлаб барча...

Олий Мажлис Сенати ҳамда Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси Танзила Норбоева «тарбия дарслари» доирасида болалар боғчаларидан бошлаб барча таълим муассасаларида жинсий тарбия дарслари ўтилишини маълум қилиши кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлшанди. “Ҳали шуниси етмай турганди! Энди қизларимиз фоҳиша бўлсинми?! Бизга Ғарб маданияти керак эмас!” – ижтимой тармоқларда шу каби шарҳлар қалашиб кетганди.

Аввалига аниқлаб олайлик: жинсий тарбия – жинсий алоқа қилишни ўргатиш дегани эмас. Бу болаларга ўз хавфсизлиги учун ўргатилиши керак бўлган билимлардир. Бола кўча-кўйдан билиб олганидан кўра бу маълумотни ишончли манбалардан олгани маъқул. Мактабларда жинсий тарбия дарслари жорий қилинмагунча, ота-оналар болаларга асосий тушунчалар ҳақида маълумот беришлари керак ва бунинг уятли жойи йўқ.

Малика Шарипова uzanalytics.com учун ёзган мақоласида жинсий тарбиянинг кераклигини қуйидагича изоҳлайди:

– Ёшлар балоғатга етар экан, жинсий муносабатлар ҳақида ноаниқ, салбий ва чалкаш хабарлар қуршовида қолмоқда. Уларни қизиқтирган мавзуда интернет саҳифалари ёки таниш-билишлардангина маълумот олиш мумкин. Бу эса жинслар ўртасидаги фарқларнинг меъёрий физиологик ҳолат эканини тушунишда қийинчилик туғдиради. Бундан ташқари, ёшлар оилавий ҳаёт, туғруқни режалаштириш, контрацептив воситалардан тўғри фойдаланиш ҳақида кам билишади.

Тадқиқотлардан маълум бўлишича, Голландия, Германия ва Франция сингари давлатлардаги мактаб дастурларидан жинсий тарбия мавзуси алоҳида ўрин олгани боис, ўсмирларнинг ҳомиладор бўлиши ҳолатлари деярли учрамайди. Шунингдек, Швеция, Дания, Белгияда ҳам бу масалага жиддий ёндашилади. Мазкур мамлакатларда тўғри йўлга қўйилган жинсий тарбия, жамиятдаги гендер роллар, гендер тенглиги масаласига тўғри муносабат туфайли мунтазам ижобий кўрсаткичлар қайд этилмоқда.

Афсуски, юртимизда ҳозирга қадар мактаб ўқув дастурларига жинсий таълим киритилмаган. Ўспиринлар орасида эрта жинсий алоқа ва бу билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса-да, очиқ айтилмайди. Оила муҳитида ҳам фарзандларга бу борада тўғри тушунча берилмайди.

Кўча-кўйдан олинган ҳар бир нотўғри маълумот ёшлар орасида хатарли хатти-ҳаракатлар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Порнография, жинсий зўравонлик ва унинг оқибатидаги эрта ҳомиладорлик кабилар шулар жумласидандир.

Нега ҳамма нарсани ўз номи билан айтиш лозим?

Болалар ўз жинсий аъзоларини номини билишлари керак. Уни бошқа ном билан айтсангиз, болалар бу аъзолари қандайдир ёмон деб ўйлай бошлайди. Шунингдек зўравонликка учрасалар, ўзларини айбдор ҳисоблаб сизга бу ҳақида гапиришдан ор қиладилар.

Болаларга ҳеч ким уларнинг жинсий аъзолари (умуман улар)га тегиниши мумкин эмаслигини ўргатинг. Фақат она ва ота-онанинг назоратида шифокорга жинсий аъзоларни кўрсатиш мумкинлигини қатъий ўргатинг.

Қуйидаги мақолада келтирилган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 10 ойида, Ўзбекистондаги 650 минг туғруққа 105 та эрта туғруқ тўғри келган. Бунда эрта она бўлганлар ёши 17 ёшгача ҳисобланади. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги маълумотларида эса 2020 йилнинг ўтган олти ойи давомида 14-17 ёшли қизлар орасида 84 та эрта туғруқ ҳолати қайд этилган.

Хўш, ўсмирлар орасидаги эрта ҳомиладорлик сабаблари нимага боғлиқ? Бугун қайси давлатда бундай ҳолатлар кам учрамоқда?

Афсуски, мамлакатимизда эрта туғруқлар сони аниқланади-ю, ушбу муаммонинг сабаблари чуқур ўрганилмайди, таҳлил қилинмайди. Бу – менталитетимизда хижолатли мавзу. Ваҳоланки, мазкур масаланинг туб илдизига етиб бориш бугуннинг долзарб вазифаси бўлиши лозим.

Ёшлар балоғатга етар экан, жинсий муносабатлар ҳақида ноаниқ, салбий ва чалкаш хабарлар қуршовида қолмоқда. Уларни қизиқтирган мавзуда интернет саҳифалари ёки таниш-билишлардангина маълумот олиш мумкин. Бу эса жинслар ўртасидаги фарқларнинг меъёрий физиологик ҳолат эканини тушунишда қийинчилик туғдиради. Бундан ташқари, ёшлар оилавий ҳаёт, туғруқни режалаштириш, контрацептив воситалардан тўғри фойдаланиш ҳақида кам билишади.

Покистонлик олим Мубин Ахтар ўзининг «Мусулмонлар учун жинсий тарбия», деб номланган китобини чоп қилди. Унда одамларга Исломий кўрсатмалар асосида жинсий тарбия бериш мақсад қилинган.

«Улар мендан қачон жинсий тарбияни бошлаш кераклиги ҳақида сўрайдилар. Мен эса, болаликданоқ ушбу мавзуда гаплашиш мумкинлигини айтаман. Болаларга бошқа тана аъзолари – қўллар, қулоқлар ва бурун ўргатилганидек, жинсий аъзоларнинг номлари ҳам ўргатилиши керак», дейди Доктор Ахтар.

«Каттароқ бўлганларида улар бола қаердан пайдо бўлиши ҳақида сўрайдилар ва сиз буни ҳам айтишингиз мумкин. Бу нарса боланинг жинсий фаол ва ё ахлоқсиз бўлишига олиб келмайди», дейди у.

Бу ҳақда мактаб ўқувчилари билан қандай гаплашиш даркор?

Доктор Ахтарнинг ёзишича, «Ўсмирлар, айниқса, ўғил болалар, балоғат ёшига етишар экан ва ушбу жараёнда юз берадиган ўзгаришларни қандайдир бир хасталик, деб билишади», дейди у.

Доктор Ахтар ўз фаолияти давомида танасидаги ўзгаришларни тушунмай асабий ҳолатга тушиб қолган ўсмирлар ва ҳатто ўз жонига суиқасд қилиш ҳолларига дуч келганини айтади.

Қизлар учун ҳайз ҳақиқий шок бўлиши мумкин. Унинг баданида туклар, бошқа ўзгаришлар ҳақида у билиши керак. Бу меъёр эканлиги, нимадан дарак беришини ўргансин.

Розилик маданияти

Болага қатъий “йўқ” дейишни ўргатинг. Бегона амаки уни мактаб ҳожатхонасига олиб кириб кийимини ечишини талаб қилса “йўқ” деб қочсин. Умуман бегоналар билан ҳожатхонага кириш керак эмаслигини билсин. Ўсмирлар жинсий алоқа фақат икки томоннинг розилиги билан бўлишини билсин.

Оилада қатъий чегаралар ўрнатилиши шарт. Яъни ота-онанинг алоҳида хонаси, боланинг эса ўз хонаси бўлиши керак. Бола ота-онанинг хонасига кириши ман этилади. Бу уларнинг шахсий худуди.

Катталар болалар олдида ўз жинсий муносабатларининг тафсилотларини муҳокама қилмасликлари лозим. Шунингдек ота-оналар болалар олдида “отанг хотинбоз”, “онанг енгилтак” дейилишига қатъиян йўл қўйилмайди.

Катталар ҳам боланинг шахсий чегараларини ҳурмат қилиши лозим. Қайсидир амаки билан кўришишни хоҳламаяптими – уни мажбурламанг. Уни бегоналар ўпишини ёқтирмаса, бунинг ёмон жойи йўқ, унинг истагини ҳисобга олишни ўргатинг. Балки уялаётгандир.

Жинсий тарбия дарсларини жорий этиш нима учун муҳим?

Афсуски, юртимизда ҳозирга қадар мактаб ўқув дастурларига жинсий таълим киритилмаган. Ўспиринлар орасида эрта жинсий алоқа ва бу билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса-да, очиқ айтилмайди. Оила муҳитида ҳам фарзандларга бу борада тўғри тушунча берилмайди.

Кўча-кўйдан олинган ҳар бир нотўғри маълумот ёшлар орасида хатарли хатти-ҳаракатлар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Порнография, жинсий зўравонлик ва унинг оқибатидаги эрта ҳомиладорлик кабилар шулар жумласидандир.

Жинсий тарбия динга тўғри келмайди, масалан, исломда жинсий тарбия йўқ, деган маънодаги гап-сўзлар хусусида бироз тўхталсак. Маълумки, аёллар пайғамбаримиз (САВ) яшаган даврда ҳам жинсий масалаларда у кишининг ҳузурига келиб, маслаҳат олишган. Ислом фиқҳ китобларида жинсий онг, жумладан, ҳайз кўриш, туғруқда қон кетиши, ҳомиладорлик, туғиш, никоҳ, ғусл, жинсий алоқа қоидалари, жинсий аъзодан суюқлик ажралиши каби мавзулар батафсил очиб берилган. Айни мавзулар жинсий тарбиянинг асоси ҳисобланади.

Кўпинча, жинсий таълимдаги маълумотлар, хусусан, контрацепция воситасидан тўғри фойдаланишни ўргатиш ёшларни эрта жинсий ҳаёт бошлашга ундайди ва тўғри йўлдан адаштиради, дея хавфсирашади. Лекин ЮНЕСКО ўтказган тадқиқотда жаҳоннинг 87 давлатидаги амалиёт кўриб чиқилган ва жинсий тарбиянинг хулқ-атворга таъсири ҳақида қуйидаги хулосага келинган:

  • дастурларнинг ҳеч бири ёшларда эрта жинсий алоқа бошланишига таъсир этмаган;
  • дастурларнинг ¾ қисми ёшларда жинсий ҳаёт бошлашга иштиёқни кучайтирмаган;
  • дастурларнинг учдан бири ёшларда жинсий алоқа сони пасайишига олиб келган;
  • дастурларнинг ¾ қисмидан кўпроғи жинсий шериклар сони камайишига олиб келган;
  • бирор дастур жинсий шериклар сони кўпайишига олиб келмаган.

Жинсий таълим ёшларни жинсий алоқага ундамайди. Аксинча, қарама-қарши жинс ҳақида тўғри тушунчаларни шакллантириш, қизларнинг эркакларга алданиб қолмаслиги, йигитларнинг эса аёллар ва қизларга нисбатан ҳурмат билан қараши учун уларга кенг тушунча бериш мақсадида ташкиллаштирилади.

Қуйидаги муҳим далиллар жинсий таълимнинг ижобий таъсиридан далолат беради:

  • Жинсий тарбия ёшларнинг жинсий ва репродуктив саломатлик тушунчаларини бойитишга олиб келади;
  • Жинсий тарбия – мактаб ёки ундан ташқарида – жинсий фаолликни, ОИТС / ОИВ инфекцияси билан боғлиқ хатарларни, эрта ҳомиладорлик даражасини камайтиради;
  • Жинсий тарбия фақат мактаб дастурларида эмас, балки оилада, яъни ота-оналар ҳам унда иштирок этса кўпроқ самара беради.

 

Мақолада қуйидаги ҳаволалардан фойдаландик:

https://uzanalytics.com/jamiyat/8550/

https://www.bbc.com/uzbek/world/2011/01/110111_cy_book_on_sex_education

https://xabar.uz/jamiyat/senat-raisi-jinsiy-tarbiya-haqida

 

Oldingi maqola

Чеклист: Зиддиятдан ҳали чиқа олмаганингизни англатувчи 4 белги
01 Yan 2021
Чеклист: Зиддиятдан ҳали чиқа олмаганингизни англатувчи 4 белги

Keyingi maqola

Хотин-қизлар ҳуқуқлари учун курашган Шарқ ва Осиё фаол аёллари
02 Yan 2021
Хотин-қизлар ҳуқуқлари учун курашган Шарқ ва Осиё фаол аёллари
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top