Ҳеч нима қилмасдан, фақат ўз ишимиз билан банд бўлиш доим мароқли. Лекин ўз олдимизга мақсад қўймасдан, ҳеч нимага интилмасак, нима бўлади? Ушбу қўрқинчли ҳолатдан қандай чиқиб кетиш керак?
Агар инсонни ҳар кунги юмушлардан вақтинчалик четлаб қўйишса, нима рўй беради? Масалан, уй ишларини бажармаса, фарзандлари ва яқинларига ғамхўрлик қилмаса, касбида вазифаларини уддаламаса, бутун олам қоронғуликка чўмади. Аксарият одамлар мутлақо кераксиз юмушларга кўмилиб кетади. Ҳисобсиз саволлар кўпайиб, муносиб жавоблар йўқолади. Ҳаётий мақсадларнинг бўлмаслиги инсонни хавотирга солиб, уни мувозанатдан чиқаради. Чунки инсоният шундай яралганки, у ишсизликка чидай олмайди, меҳнат қилмасликни жазо сифатида қабул қилади. Борлиғимиз тугаётгандай бўлиб, ҳатто ўлим ёқасига яқинлашиб қолгандай бўламиз. Шунинг учун одам мақсад билан яшаши керак. Онанинг яшаши учун фарзандлар мақсад, кексалар учун неваралар, болалар учун ўйинлар, таълим ва ҳоказо. Кимдир нимагадир интилиб яшагани маъқул.
Ўз оламига ўралиб олиш
Умидсизлик инсонни қўрқув ва ҳаяжонга солади. Бунда худбинлик ривожланиб, инсон ҳар қандай янгилик учун ёпилади. Уни ўз дунёсидан чиқариб олиш мушкул. Бизларни одатда келажакнинг ўзи эмас, балки ундаги иложсизлигимиз қийнайди. Ўз оламига кириб кетган одам эса келажак учун доимий хавотир гирдобида қолади. Ўз муаммоларини ҳамманикидан устун қўяди, атрофдагиларга нисбатан салбий қарашлар пайдо бўлади ва барчанинг фикрини танқиддай қабул қилаверади. Ёки ўзини танҳо деб билиб, бировларни менсимай қўяди. Демак, мақсадсизлик ва ҳеч нарсани ташкиллаштирмаслик психикамиз учун хавфли. Бу пайтда онгимиз ишсиз ва вазифасиз қолиб кетади.
Ҳаётда мақсадни янгитдан топиш учун 10 маслаҳат
1. Аввало мақсад топинг. Қандай бўлиши аҳамиятли эмас. Албатта жуда мураккаб ёки ақлий даражадаги бўлиши шарт эмас. Балки ёқимли машғулотингиз бўлар. Танлаган юмушингизга чин дилдан киришинг. Янги лойиҳаларни бошлашга қўрқманг.
2. Узоқ вақт давомида ишсиз бўлиб қолманг. Кунни режа асосида олиб боринг. Онг ва психика саломатлиги учун ҳар кунги ақлий юкламалар жуда муҳим. Ҳаётни узоқдан туриб бошқарадиган пульт йўқ, шунинг учун уни ўз қўлимиз билан бошқаришимиз керак. Диванда ялқовлиқ қилиб ётманг.
3. Фойдали иш қилишга ишонадиган соҳаларингизга кўпроқ қўл уринг.
4. Ҳар куни мақсад қўйинг ва ҳаётга чақирув ташланг. Баъзида зиддиятлар сизни олға интилишга ёрдам беради. Янгиликдан қўрқаяпсизми, айнан шунга қўл уринг.
5. Кафолатни кутманг. Келажакка шубҳа билан қараш меъёрий ҳолат. Эртанги кун учун ҳеч ким кафолат бера олмайди.
6. Кейинга қолдирманг. Ҳаракат қилинг. Қарор қабул қилишга ва уларни бажаришга доим шай туринг.
7. Ўзингизни яккаламанг. Кунига ҳеч бўлмаса бир марта ким биландир дилдан суҳбатлашинг. Ёлғизлик фақат Парвардигорга хос. Кимгадир табассум ҳадя этинг, қўллаб юборинг, ширин сўзингизни аяманг.
8. Жавоби йўқ фалсафий саволлар билан ўзингизни қийнаманг. Коинот сирларини очишингиз шарт эмас. Қизиқувчан бўлинг, лекин ноаниқлик билан ҳам ишлашни ўрганинг, яъни ақлингиз етадиган ишга қўл уринг.
9. Сиз вазият қурбони эмассиз. Атрофдаги барчасини ўзгартира олмайсиз, лекин уларга нисбатан муносабатингизни бошқача қилишингиз мумкин.
10. Барча воқеа-ҳодисалар ҳам сизга бевосита тегишли эмас. Сиз бу дунёда ягона эмассиз. Шу ҳақиқатни қабул қилинг.
Экзистенциализм асосчиларидан бири, файласуф Жан-Поль Сартр шундай деган эди: «Дастлаб ҳаёт маънога эга бўлмайди. Фақат биз унга мазмун бағишлаймиз ва қандайдир қадриятлар олиб кирамиз».
Манба: https://www.psychologies.ru/standpoint/ekzistentsialnoe-otchayanie-k-chemu-privodit-otsutstvie-tseley-v-jizni/