Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

25 ноябрь – Хотин-қизларга қарши зўравонликларга барҳам бериш халқаро куни

25 ноябрь – Хотин-қизларга қарши зўравонликларга барҳам бериш халқаро куни
25 Noy 2020

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассемблеяси томонидан 2000 йилда қабул қилинган резолюцияга биноан, бутун жаҳонда 25 ноябрь – Хотин-қизларга қарши зўравонликларга...

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассемблеяси томонидан 2000 йилда қабул қилинган резолюцияга биноан, бутун жаҳонда 25 ноябрь – Хотин-қизларга қарши зўравонликларга барҳам бериш халқаро куни кенг нишонлаб келинади.

 

Бу сана 1960 йил 25 ноябрда Доминикан Республикасида ўлдирилган уч опа-cингил Мирабалларни ёд этиш шарафига белгиланган. Улар диктатор Рафаэл Трухильо буйруғи билан 14 июндаги Инқилобий ҳаракат курашида иштирок этгани учун шафқатсизларча уриб, қатл қилинган. Орадан бир йил ўтмай, зўравон раҳбар қўлга олиниб, отиб ташланган ва унинг тузуми қулаган.

 

Патрия, Минерва ва Мария-Тереса бугунги кунда мамлакат қаҳрамонлари ҳисобланишади ва уларга музофотлардан бири номи қўйилган, улар ҳақида китоблар, бадиий фильмлар ишлашган. Уларга тегишли буюмлар эса тарих ва жўғрофия миллий музейига тақдим этилган.

 

1979 йил 18 декабрда Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш ҳақидаги Конвенция тасдиқланиб, икки йил ўтиб кучга кирди. 1999 йил 6 октябрда ушбу халқаро ҳужжатни бузганда индивидуал шикоят бериш механизмини назарда тутадиган Конвенцияга факультатив протокол қабул қилинди.

 

Конвенцияга 189 мамлакат қўшилган бўлиб, Протоколда 106 та мамлакат иштирок этади. Конвенцияга риоя этилишини 23 нафар эксперт назорат қилиб боради. Айнан ушбу ҳужжат 2000 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан халқаро кунни қабул қилишга ундади.

 

Бугунги кунда ҳам дунё бўйлаб аёлларга турли тазйиқлар, оилавий зўравонликлар, жинсий қуллик ва бошқа таҳқирлашлар ўтказиб келинаётгани инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир. Бунга қарши курашиш, бу борадаги ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилиш, бу глобал муаммонинг кўламини чуқурроқ англаш бутун инсоният учун долзарб масаласидир.

 

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаги, бир йилдан буён давом этаётган Covid-19 пандемияси даврида аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг барча турлари, хусусан оиладаги зўравонликлар кескин кучайган.

 

«Баъзи мамлакатларда ишонч телефонларига бу масала бўйича қўнғироқлар сони беш баробаргача ошди, — деб хабар беради БМТ расмий сайти. – Бу пандемия соясида кескин ўсаётган инқироздир ва буни тўхтатиш учун глобал жамоавий ҳаракатга ҳар қачонгидан ҳам муҳтожмиз».

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг хотин-қизларга қарши зўравонликни тўхтатиш кампанияси доирасида 2014 йилдан буён аёлларга ва қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, бунга барҳам бериш, бу йўлдаги саъй-ҳаракатларни молиялаштириш, зўравонликларга дучор бўлган ва қийин аҳволда қолганларга хизмат кўрсатиш бўйича глобал ҳаракатлар кучайтириб борилмоқда.

 

Бу йил старт берилган мавзу — «Дунёни эзгуликка бўянг. Муаммонинг олдини олинг» умумий ғояси атрофида кечмоқда. Зўравонликсиз келажак қуриш мақсадида одамлар кўп борадиган ва эътиборли бинолар, диққатга сазовор жойлар тўқ сариққа бўялмоқда.

 

Минг афсуски, бундай яхши ниятли халқаро тадбирлар ўтказилаётган бир пайтда Самарқандда баъзи номуносиб кимсаларнинг омма кўз ўнгида ўз турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдираётгани каби ваҳшийликлар ҳақида ўқиб одам ич-ичидан эзилади. Боласи учун жонини ҳам аямайдиган ўзбек аёлига памперс едирадиган номардларга эса Жиноят кодексида, албатта кучайтирилган жазолар киритилиши зарур.

 

Аёллар ҳуқуқлари бу бегона кишилар эмас, балки биримизнинг мўътабар онамиз, биримизнинг мунис сингилу опамиз, бошқамизнинг жондан азиз қизларимиз ҳуқуқларидир. Бефарқ бўлманг…

 

Наргиза Раҳмонова,

инглиз тили ўқитувчиси

 

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #VAW #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Oldingi maqola

Энг қийин пайтларда қўлловчи олти ибора
24 Noy 2020
Энг қийин пайтларда қўлловчи олти ибора

Keyingi maqola

Ичкиликка ружу қўйган инсон билан яшаш: шунчаки ташлаб ҳам кетолмайсан...
25 Noy 2020
Ичкиликка ружу қўйган инсон билан яшаш: шунчаки ташлаб ҳам кетолмайсан...
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top