Армения, Грузия, Украина, Греция, ЖАР, Камбоджа, Швейцария, Колумбия ва б.
Батафсил Жаҳон тараққиёт банкининг интерфаол харитасида танишишинигиз мумкин (https://wbl.worldbank.org/en/reports).
Ўзбекистон рейтингга 2020 ва 2021 йилда кирган эди. Бу йилда мамлакатда гендер тенглигида силжиш кузатилмади.
Янгиланган вазирликларимизда ҳали ҳам вазир лавозимида бир нафар аёл (ва ҳалигача таълим соҳасида), гендер тенглигининг қонунчилик асослари “Аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятларини кафолатлаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган ўша 2019 йилда қолиб қолган.
Гендер тенглиги ва хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида кўп гапирилади, оила ва аёллар масалалари бўйича алоҳида қўмита ташкил этилди, у ижро ҳокимиятидаги барча ўзгаришлардан муваффақиятли ўтиб кетди, лекин гендер тенглигини қўллаб-қувватлаш бўйича реал чора-тадбирлар қани?
Давлатимиз раҳбарининг хотин-қизларни таълимга рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорлари хайрли ташаббус, аммо бу қанчалик самарали? Аксарият қизлар университетнинг 2 ёки 3-курсида турмушга чиқиб, уларнинг ишлаши ҳақидаги кейинги қарор кўпинча эр ёки унинг оиласига тегишли эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли, бу қизларнинг карьера қилиши ва гендер тенглигига таъсир қила олиши мавҳум.
Қолаверса, қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор вақтинча характерга эга.
Бундан чиқди, гендер тенглиги борасидаги асосий ютуқларимиз бундан уч йил аввал бўлган ва бу Олий Мажлисда аёлларнинг кўпайиши билан боғлиқ экан. Фақат миқдорий кўрсаткичлар, бошқа ҳеч нарса!
Депутатлар ва сенаторлар аёллар учун қонун лойиҳаларини илгари суришмайди, гендер тенглиги учун курашмайди. Гендер тенглиги бўйича комиссия ва Хотин-қизлар қўмитаси ҳамон сукут сақламоқда ва курашмайди.
Шундай яшаяпмиз, гендер тенглигида силжиш йўқ, аммо салатларни тўғраш бўйича танловлар ва қайноналар форуми ўтказяпмиз!
Нигина Худайбергенова