Ҳар бир даврнинг ўзига яраша гашти бор. Шу жумладан қариликнинг ҳам. Юздаги ажин, оқарган сочлар, салқиган юзларга қараб гоҳида инсон ғамгин бўлади. Аммо ҳар қандай ёшда ҳам орзу қилиш, яшаш учун маъно топиш мумкин.
Хўш қариликдан қўрқмаслик учун нима қилиш керак?
1. Энг муҳими, қарилик ҳақида ўйлаб ғам чекавермаслик. Қўлимизда бўлмаган нарса учун ўйланиб нима қиласиз. Бу мутлақо бефойда иш. Табиатга қарши чиқиш оқибати фақат қайғули якун топиши мумкин. Донишмандларнинг айтишича, ўзгаришларни борлигича қабул қилиш ва уларга қаршилик кўрсатмаслик доноликнинг бошланиши бўлади.
2. Кексаликни ҳаёт инъоми деб билинг ва ҳар дақиқадан мамнунлик излаб яшанг.
3. Ортга қарайверманг, бугун билан яшанг. Бугунги ҳаёт завқи қарилик қўрқувидан кўра устун. Умрингиз давом этаверар экан, қадрли дамларингиз кўпаяверади.
4. Кексалик ўлим ҳақидаги ўйлар билан боғлиқ. Аммо ёмон нарса ҳақида қанчалик кўп ўйланса, ўша воқеа-ҳодисалар шунчалик тез келади. Шунинг учун ёмонлик ҳақида ўйлайверманг.
5. Замонавий нейрохирургия асосчиси Харви Кушинг шундай деган: «Умрни узайтиришнинг ягона усули — бу олдинга мақсад қўйиб яшашдир. Шунда ўтмишни унутиб, келажакка интилиб яшашга ўтасиз.
Саломатлик қандай бўлишидан қатъий назар, ҳаётга бўлган қизиқишни йўқотмаслик керак. Ҳаётга бўлган қизиқишни ҳар қандай машғулотдан топиш мумкин. Ҳеч бўлмаса, невараларга қараш ҳам кекса инсонларга ўзгача завқ бағишлайди. Ахир бу ҳам бир мақсадга киради. Ўзини банд қилиш орқали қариликдаги турли салбий фикрларни енгса бўлади.
Ўлимдан қўрқмасликни ўрганиш
Агар инсон ёшига кўника олса, у умр якунига ҳам хотиржамлик билан назар ташлайди. Тўғри қалбда ғамгинлик бўлсада, лекин табиатнинг бу қонунини қабул қилади. Ушбу ҳодисага тайёргарлик кўриш баробарида, муддатидан олдин “ўлиш” керак эмас. Ҳаммасининг ўз фурсати бор. Фақат қалбни ижобий ҳисларга тўлдириб яшаш даркор.
Манба: https://www.psychologies.ru/standpoint/kak-vstretit-starost-i-ne-soyti-s-uma/